Энг чуқур ва энг катта ғорлар қаерда?

Ғорлар ҳамма жойда: тоғларда ҳам, тошли тупроқда ҳам бўлади. Тош туз ва оҳактош қазиб олиниши натижасида ғорлар, тош конлари ва мағоралар қолади. Муваққат муз ғорлари ҳам учрайди.

Энг узун ғор АҚШнинг Кентукки штатидаги Флинт-Мамонтова ғоридир. Унинг барча йўлаклари, заллари, коридорлари узунлиги 345 км. дир. Энг чуқур ғор эса Франциядаги Жан-Бернар системасидир. Одам унинг ичига 1,5 км тушиши мумкин.

Аммо олимларни ҳали олдинда янги кашфиётлар кутиб турибди. Ҳар бир ғорда ғоркезарлар — спелеологлар билмайдиган йўлаклар, тирқишлар ва коридорлар бор. Ҳаммасини ўрганиб бўлдик, деб турилганда, тошлар уюми ортидан яна бир тирқиш чиқиб қолади. Унинг ортида эса ғорнинг жами гўзалликларини ўзида жамулжам этган бир неча метрлик коридор бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.