Диатом сувўтлар майда бир ҳужайрали ўсимликлардир. Уларни Ер шарининг барча сувликларида кўплаб учратиш мумкин.
Энг катта диатом сувўтларни кўз зўрға илғайди, энг кичикларининг узунлиги эса 0,025 миллиметрга етади. Улар жуда кичик бўлса-да, ўзларига гранитдай мустаҳкам тош бошпана қуриб олади. Диатом сувўтларнинг 10 мингдан ошиқ тури бор. Уларнинг шакли турлича.
Уларнинг тураржойи қутининг устки ва остки қисмлари каби бир-бирининг устида турувчи иккита чиғаноқдан таркиб топган, чеккалари белбоғдай бир-бирига туташиб кетган. Ичида ўсимлик бор.
Аксарият диатом сувўтлар сувда сузиб юради ёки елимшакни эслатадиган модда ёрдамида тошларга, каттароқ ўсимликларга ёпишиб олади. Айримлари эса бир жойдан бошқа жойга эркин сузиб юради, аммо уларнинг қандай қилиб мустақил ҳаракат қилиши номаълум.
Диатом сувўтлар бўлиниш йўли билан кўпаяди. Қутича ичидаги ҳужайра бўлиниши билан қутича ҳам иккига ажралиб кетади. Ҳар бир ярим чиғаноқ мустақил ҳаёт ва ўзига янги тураржой қура бошлайди.
Диатом сувўтлар бизнинг ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга. Бошқа ўсимлик турлари билан бир қаторда улар океаннинг асосий ўсимлик организмлари ҳисобланади. Улар сувда эриган минерал моддаларни органик моддаларга айлантириб беради, шунингдек, сувда ҳаёт кечирадиган балиқ, кит ва бошқа жониворлар учун озиқ-овқат манбаи бўлиб хизмат қилади. Балиқнинг жигарида йиғиладиган сувўтлар ёғи саноат йўли билан олинади. Ёғлар витаминларга жуда бой.