Бўронқуш ўзида нимани ифода этади?

Бўронқуш хийлагина ғалати қуш. Унинг инглизча номи («petrel») бўлиб, сув ичида юра оладиган авлиё Пётр номидан олинган, чунки бу қушлар ҳам сувда юра олади!

Уларнинг ҳам пардали панжаси бор (парда оёқли энг кичик қуш)лиги бизга маълум, уларни сув юзида нима тутиб туради, улар худди «юриб» бораётгандек туюлади кишига.

Бўронқуш океан қуши бўлиб, ҳаётини океанлар устида ўтказади, фақатгина тухум қўйиш пайти қирғоққа келади. Денгиз саёҳатчилари уларнинг кема атрофида ва тўлқин тароқлари устида учиб юришини кўрганлар. Пўртана пайти улар «юра» олмайди ва у тингунга қадар, туну кун вақтини ҳавода ўтказади!

Бўронқушларнинг катталиги қалдирғочдай келади. Қўшма Штатларнинг шарқий ва жанубий соҳилларида ёзда пайдо бўладиган бўронқушларни «Уилсон бўронқушлари» дейишади. Уларнинг пати қоп-қора бўлиб, думи атрофида оқ холи бор. Узунлиги 18 сантиметр бўлади, тумшуғи калта, панжалари ясамадек туюлади. Улар сайёҳларни самимий чир-чир қилиб қутлайди, аммо сайрашни билмайди.

Шимолий Муз океани ва Беринг денгизида ҳам яна бир бўронқушни учратиш мумкин. У «Лич бўронқуши» деб аталади. Унинг ранги пушти-қора бўлиб, уясини ер ёриқларида ёки қоялар кавагига қўяди. Жуфтлашиш даврида бу қуш ҳамма нарсадан бекиниб олади. Бир жойга юзлаб тўпланиши мумкин, аммо уларни ҳеч ким кўрмайди.

Бўронқушларнинг 80 га яқин тури мавжуд бўлиб, уларни барча океанларда, айниқса жанубий денгизларда кўриш мумкин. Уларнинг энг йириги — баҳодир бўронқуш бўлиб, ўлчами 88 сантиметр келади. Чўмадиган бўронқушнинг катталиги 18—25 сантиметр бўлади.

Бўронқушларнинг ҳаммаси найбурунлар гуруҳига мансубдир, чунки уларнинг бурун каваги найсимон шаклга эга.