Балиқлар қандай ҳидлайди?

Балиқлар нарсаларни ҳидлаб кўради, десак кўпчилигингиз ҳайрон қолишингиз мумкин. Бошқа организмлар сингари балиқлар ҳам бурни билан ҳидлайди.

Балиқларнинг икки жуфт бурун каваги бор. Ҳар бир кавак иккитадан тешикка эга. Бири олдинда, иккинчиси унинг ортида. Бошидаги бурун каваклари балиқ турига қараб мутлақо ҳар хил бўлади.

Сувларнинг кириб чиқиши барча тешиклари орқали амалга ошади. У олдидан кириб, орқасидан чиқиб кетади. Сув ҳиссий ҳужайраларини қўзғаб, балиққа ҳид ҳақида хабар беради. Кўп балиқлар ҳидни ўткир сезади. Улар бирор нарсанинг ҳатто базўр кўринадиган изини аниқлаши мумкин.

Сезги балиқлар учун, айниқса, уйларига қайтаётганда ўта муҳим ўрин тутади. Биласизми, бикрибалиқлар ўзларининг увулдириқ сочган илк уйларига қайтади. Бунга қандай қилиб эришади? Олимларнинг исботлашича, улар ўз болаларига ҳид орқали йўл кўрсатар экан.

Тадқиқотчилар бикрибалиқни 14 хил ҳидни билишга ўргатдилар. Айрим балиқлар икки ҳавзанинг сувини ажрата оладилар. Агар уларнинг бурнини ёпиб қўйсангиз, ҳидни билолмайди.

Бошқа тажрибалар ўтказиш мақсадида бикрибалиқларнинг бир гуруҳини бошқа сув ҳавзасига ўтказдилар. Ярмининг бурнини ёпиб, ярминикини очиқ ҳолда қолдиришди. Бурни ёпилганлари адашиб қолди, асл ҳолида қолдирилганлари эса ўз ҳавзаларига сузиб кетди.