Дунёнинг энг бой ҳукмдорлари (Forbes 2006)

Forbes журнали дунёнинг энг бой ҳукмдорлари: қирол ва қироличалар, диктаторлар рўйхатини эълон қилди. Рейтингни Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз 21 миллиард доллар маблағ билан бошқариб турибди.

2005 йилнинг август ойида Саудия қироли Фаҳд вафот этиб, унинг ўрнига укаси тахтга чиққанди. Мамлакатда қирол оиласи нефть бизнесининг 45 фоизини бошқаради.

Иккинчи ўринни эса Бруней султони Ҳожи Ҳассан ал-Болкиаҳ 20 миллиард доллар билан банд этган. Ҳожи Ҳассан ал-Болкиаҳ 1967 йили тахтга ўтирган. Султоннинг даромадлари асосан газ ва нефть бизнесидан келади. Унинг 1788 хонадан иборат саройи ҳамда олтин ва олмос билан зийнатланган гўзал масжиди тилларда достондир.

1959 йилдан бери Кубани бошқараётган лидер Фидел Кастро ҳам ушбу рўйхатга киритилган. Журнал берган маълумотларга кўра Кастро 900 миллион доллар маблағга эгалик қилаяпти (7-ўрин). Бундан хабар топган Куба раҳбари Форбесни судга беришини маълум қилган. Чунки унинг бундай рейтингларда қатнашиши уят эмиш. Диктаторнинг айтишича, унинг маблағи 0 га тенг экан. Forbesга кўра, 2003 йили Кастронинг маблағи 100 миллион долларни ташкил этган эди.

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зайид ал-Наҳён 19 миллиард маблағи билан учинчи ўринни эгаллаган бўлса, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум ундан 5 миллиард кам маблағ билан тўртинчи ўринга лойиқ топилди. Амирлик президенти ал-Наҳённинг асосий даромади нефть бизнесидан келади (мамлакат нефть экспортининг 90 фоизи президентга тегишли). Дубай амири шайх Муҳаммаднинг ҳам даромад манбаи нефть бизнеси ва инвестициялардандир. У отларга қизиқади, ўзи ҳам бир неча бор пойгаларда ғолиб чиққан.

Рейтингнинг кейинги поғоналаридан Лихтенштейн князи Ханс Адам II (4 миллиард доллар, 5-ўрин), Монако қироли Алберт II (1 миллиард доллар, 6-ўрин), Фидел Кастро, Экваториал Гвинея Республикаси президенти Теодоро Обиянга Нгуэма Мбасого (600 миллион доллар, 8-ўрин), Буюк Британия қироличаси Елизавета II (500 миллион доллар, 9-ўрин), Нидерландия қироличаси Вилгелмина Армгард (270 миллион доллар, 10-ўрин) жой эгаллаган.

Форбес-2006: Дунёнинг энг бой ҳукмдорлари

Абдуллоҳ бин Абдулазиз
$21 млрд. Ёши: 82

Ҳожи Ҳассан ал-Болкиаҳ
$20 млрд. Ёши: 59

Халифа бин Зайид ал-Наҳён
$19 млрд. Ёши: 58

Шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум
$14 млрд. Ёши: 56

Ханс Адам II
$4 млрд. Ёши: 61

Алберт II
$1 млрд. Ёши: 48

ҳттп://зиёуз.cом/расмлар/ратинг/рояльс_07_фидел_кастро.жпг

Фидел Кастро
$900 млн. Ёши: 79

Теодоро Обиянга Нгуэма Мбасого
$600 млн. Ёши: 63

Елизавета II
$500 млн. Ёши: 80

Беатрикс Вилгелмина Армгард
$270 млн. Ёши: 68

АбдулАзиз тайёрлади.