1
Исмим Довуд, нейрохирургия бўйича Берлин университетида докторлик ишини ҳимоя қилганман. Ўзи элликка тўлдим, аммо шкаф ойнасига қараб мутлақо бошқача манзараг гувоҳ бўламан: чуқур ажинлар, салқи юзлар, буришқоқ тери, оқарган сочлар, қизарган кўзлар… мени худди саксондан ошган, мункиллаган чолдек кўрсатади.
Бу бежиз эмас. Бунинг замирида катта бир сир ётибди. Мен узоқ йиллар оғир масъулият сабаб ичимда сақлаб келган мудҳиш бир сир…
Бу яна қанча давом этаркин? Йўқ, бошқа чидолмайман. Мана шу оппоқ саҳифаларга юрагимни эзиб келган даҳшатли сирни тўкиб соладиган пайт келди. Бу битиркларни ўқиб, тушунарли илмий жумлаларга дуч келган ўқувчилар мени кечиришсин; Матндаги хатолар, шошма-шошарлик учун ҳам узр сўрайман. Ахир менинг кам, жудаям кам урим қолди.
Сезяпман, ўлим ҳар қадамимда мени таъқиб қияпти. Ҳар бир сония мен учун интиҳо бўлиши мумкин. Аммо бу қўрқинчли ҳақиқатни фош этмай туриб ўлмаслигим керак. Бирдан ўлиб қолсам-чи? Э Худо! Балки инсониятга бу қимматли ҳақиқатни билиш учун бир аср керак бўлар? Ҳаёт эса, аввалгидек жумбоқлигича қолаверади.
Бу воқани узоқдан бошлашимга тўғри келади. Хуллас, ҳаммаси олти йил аввал бошланганди.
1958 йилнинг туманли, нам якшанбаларидан бири эди. Эндигина одатимга кўра бир финжон қаҳвани ичиб бўлганимда, дастлабки мижоз эшиш қоқди. (Мисрда якшанба иш куни ҳисобланади – тарж.)
Бўсағада пайдо бўлган ўта озғин йигитнинг юз-кўзларидан ошқозон ва жигари безовта қилаётгани кўриниб турарди. Мен ҳатто ундан бир оғиз гап сўрамай, текширмай касалига ташхис қўйишим ва дори ёзиб беришим мумкин эди. Унинг юзлари баайни очиқ китоб эди: у ўт пуфаги, ошқозон-ичак тизимида азият чекади -тамом-вассалом! Бунақа касалликда юртимизда уч кишидан биттасида учрайди.
Аммо у бутунлай бошқа нарсадан шикоят қилди. У қўлимга жуда машҳур доктор танишимнинг тавсияномасини узатди. Танишим беморни айнан менга йўллаган эди. Қоғозга кўз ташладим: “Мияда ўсимта бўлиши мумкин, текшириш ва даволаш керак!”
Миядаги ўсимта? Танишим нима сабабда бундай хулосага келдийкин? Мен мижозни сўроққа тутдим. У муттасил бош оғриғи ва кўзи хиралашаётганидан нолиди. Бу ҳеч нарса эмас, бош оғриғининг минг битта сабаби бўлиши мумкин. Овқат хазмининг бузилиши, зўриқиш, камқонлик, синусит, кариес, қон босимининг ортиши, ичкиликка берилиш, асабийлик, мигрень… ҳаммаси бош оғриғига сабаб бўлади.
Нега шифокор бирдан мия ўсимтаси деган ташхис қўйдийкин? Узоқ суришитриш ва ўйлаб ўтиришга вақтим йўқ эди. Оддий текширувларга ўтдим: кўз соққасини текшириш, бошни рентгенограммасини чиқариш, электроэнцефалограмма қилиш керак. дим, . Офталмоскоп билан оптик нерв толалари ва кўз соққасини кузатдим. Айтганимдек ҳеч қандай ўсимта ёки орқа мия суюқлиги босимининг ортиши сезилмайди. Ҳаммаси жойида. Бемор юзимдаги табассумни кўриб, хийла дадилланди:
– Доктор, менга нима бўпти?
-Ҳаммаси жойида, бирор қўрқинчли нарса йўқ.
Бемор бироз жим қолиб, яна сўради:
-Ҳалиги шифокор бироз шубҳаланганди…
– Шубҳали нарсанинг ўзи йўқ. Ҳар қалай, тинчланишингиз учун бирров рентген қилиб қўяман.
Ҳамшира рентген хонасини тўғирлагунча, мен дастлабки хулосаларимни қоғозга тушира бошладим. У ҳамма саволларимга босиқлик билан жавоб берарди.
– Исмим Роғиб Домиён. Муҳандис-электротехникман. Қубба туманида, Ибн ал-Валид кўчаси 15-уйда тураман. Ҳозирда Қаср ал-Айнийдаги радиация масалаларини ўрганиш илмий-текшириш институтида ишлайман.
-Уйланганмисиз?
У кулимсираб, ўнг қўлидаги нишон узугига қараб қўйди:
-Яқинда уйланаман.
-Бошингиз анчадан бери оғрийдими?
-Икки ой бўляпти.
-Қандай бошланганди?
-Якшанба куни эди чамамда. Ҳаммаси соати, дақиқасигача эсимда. Якшанба куни кинодан қайтаётгандим. Атроф зим-зиё эди. Мен кинодаги манзаралар ҳақида ўйлаб борардим. Мен ўтиб бораётган кўчалар,атрофимдаги уйлар, миноралар назўаримда худди китоб саҳифаларидаг суратлардек жонсиз туюларди. Худди туш кўраётгандек ёки хаёлий тасаввур ичида учиб юргандек эдим.
Унинг гапларини қисқача ёза бошладим. У ждим қолган пайти бошимни кўтариб унга қарадим. Шу пайт бемор юзини тириштириб, кўзларини ушлади. Кейин эса, ерга аҳдарилиб тушди. Шартта тепасига бордим. У ҳушини йўқотган, сезалар-сезилмас нафас олар, ниманидир гапиришга уринарди. Унинг кўз қорачиқлари даҳшатдан кенгайиб кетган, қўл-оёқлари безгак тутгандек қалтирарди. Бирданига унинг қалтироғи босилди, нафас олиши ҳам равонлашди, кўзлари оҳиста юмилди ва тиниқ овозда гапира бошлади.
Лекин, унинг араб тилида гапирмаётгани аниқ эди. Сўз оҳангида сездим – испанча! Ҳа, у беҳуш ҳолатда, соф испан тилида аллақандай Дон Себастьян Камильо исмли тореадор шеригига нималарнидир уқтирарди. Назаримда у ҳозир йиғлаб юборадигандек туюлди. Кейин унинг овози пасая бошлади, яна нафас олиши қийинлашди. Кўзлари ёшланди. Кейин эса, жимиб қолди.
Мен бу сирли ҳодисадан тамомила ҳайратда қолганча, ундан кўз узмай турардим. У бир неча дақиқа ўтгач, кўзларини очди ва худди ўзга оламдан келиб қолгандек менга таажжуб ила боқди. Кейпин эса, қарашлари маъноли тус олди. Кейин эса, узрли қиёфада қўлимдан тутиб, жилмайди:
-Кўрдингизми, хуруж тутиб қолса шунақа бўлади. Кутилмаганда тутиб қолади.
-Сиз муҳандислик дипломини Испанияда олганмисиз?
У саволимда ажабланди:
-Йўқ, Мисрда ўқиганман. Қоҳирадан ташқарига чиқмаганман.
-Испан тилини мактабда ўқиганмисиз ё институтда? – сўрадим ҳайрпатимни яширмай.
-Испан тилида битта ҳам сўзни билмайман, – унинг ҳайрати ҳам меникидан кам эмасди. – Нега сўраяпсиз?
– Сиз хуруж пайти испанча гапирдингиз.
У худди мени тушунмагандек кўзларимга бақрайди. Чамаси у хуруж пайти нималар деганини ўзи ҳам эслолмасди. Мен бу ғалати асаб хуружини ҳам касаллик тарихига муҳрлаб қўйдим. Унинг харакатларида безовталик сезиларди.
Бунақасига биринчи дуч келишим. Ўша куни бьошқа бирорта беморни қабул қилолмадим. Бу ғайриоддий ҳодиса хаёлимдан кетмай қолганди. Ҳар қанча ўзимни чалғитсамда, хаёл мени яна ўша, Роғиб Домиён тарафга судрарди.
Уйга қайтганимда ҳам шу хаёл мени тарк этмади. Кечаси ухламадим ҳисоб. Шунақаси ҳам бўларкан-да? Биро бир тилни умуман ўрганмай туриб, унда шунақа равон сўзлаш мумкин экан-да? Балки гапирган у у эмасдир? Унда ким? Битта танада иккита одам жойлаша олмайди-ку? Балки, айримлар айтганидек, унинг танасига жин-ажиналар ин қургандир? Йўқ, атом асрида бунақа хурофотларга ишониб бўлмайди.
Тан оламан, мен руҳларга умуман ишонмасдим. Ўқиганларимдан шундай хулосага келганманки, ҳаётда фақат сезги органларимиз билан англаш мумкин бўлган нарсалар бор холос. Кўриш, эшитиш, ҳидлаш, пайпаслаш мумкин бўлмаган нарсалар мавжуд эмас, деб билардим.
Ҳаётнинг ўз тартиблдари, қонунлари, сабаб ва оқибатлари бор. Аллақандай ёндош оламлар, кўирнмас мавжудотлар шнчаки хурофотлар йиғиндиси… Бу менинг айни пайтгача ишониб келган ақидам эди. Энди бу қарашларимга ўзим қарши чиқяпман. Бу ҳаёт биз билмаган сир-синоатларга тўла.
Манави кичкина транзисторни олайлик. У гугурт қутисичалик келмайди. Аммо, у ҳаводаги кўринмас товушларни, сўзларни тутиб оляпти-ку? Агар мен уни ўчирсам, атрофда ҳеч нарса кўрмайман. Товушлар, сўзлар йўқолади. Мен бу товуш тўлқинларини кўролмайман, эшитолмайман. Бу сеҳрли қутича ихтиро қилинмасдан аввал ҳам мана шу кўзга кўринмас тўлқинлар бор эди-ку? Фақат биз уларни кўрмас, эшитмас эдик. Лекин шунга қарамасдан улар мавжуд эди. Фақат бу тўлқинларни тутиб, уларнинг кодларини ечиб, маъносига етмасдик, холос. Демак, инсон сезги органлари илғамайдиган нарсалар ҳам кўп экан-да?
Транзистор қулоғини бураганим сари турфа тушунарсиз сигналлар, шовқинлар ҳам эшитилади. Аслида бу бемаъни шовқинларнинг ҳам қандайдир маъноси бордир? Мен ҳам уларнинг кодини билганимда борми?
Миямга урилган фикрдан ўзим қўрқиб кетдим. Ташқарида момоқалдироқ гумбурларди. Балки бу гулдирос ҳам қандайдир номаълум тилдаги ҳайқириқдир? Ким билсин? Эҳтимол бу самовий тилнинг маъносини биз ҳеч қачон англаб етолмасмиз?
Дераза тавақаси очилиб кетдию, хонага кучли шамол оқими ёпирилиб кирди. Қўққисдан сапчиб туриб кетдим ва устимга адёлни тортдим. Яшин тун зулматини тилиб ўтмоқда эди.
Балки яшин ортида ҳам биз билмаган аллақандай сир-синоатлар, яширин дараклар бўлар? Коинот кенгликларида биз тутиб ололмайдиган қандай товуш ва сигналлар, илоҳий муждалар, қанча мавжудотлар, руҳлар, ажиналар бордир?
Даҳша ичида адёлимнинг бир четини кўтариб, хонамга кўз ташладим. Қаршимдаги шкаф ҳам қандайдир сирли тилга эга бўлган мавжудот бўлиб кўринди. Қўлим билан пайпаслаб чироқёққични топгунимча соатлар ўтгандек бўлди. Хона чироқ нуридан чарақлаб кетди. Мен ҳамон тер ичида ётардим. Ҳамма нарса ўз жойида. Ё раббий!
Хийла тинчландим. Мавҳум тасаввурлар ҳам чекингандек бўлди. Ўз аҳволимга ўзимнинг кулгим қистади. Одам ёлғиз қолса, не хаёлларга бормайди?
Лекин… барибир Роғиб Домиён билан боғлиқ таҳликали ўйларни нари қуволмадим. У мен учун ҳамон жавобсиз жумбоқ бўлиб қолаётган эди. Бу сирнинг тагига етмасам тинчлана олмасам керак. Сигарет тутатганча, ўзимча ўша ҳодисанинг илмий ечимини қидира бошладим.
Коинотдаги ҳар бир товуш ўз давомийлигига эга. Энергиянинг барча шакллари муттасил бир кўринишдане бошқасига ўтиб туради. Масалан электр токи ҳаракатни, ҳаракат эса, иссиқлик, иссиқлик ёруғликни юзага келтиради. Чақилган гугурт бир ёниб ўчгани билан у тамомила йўқолиб кетмайди. Олтингугурт парчаси газга, оловга ва тутунга айланиб ҳавога сингади. Ҳеч нарса йўқолгани йўқ, балки шакли ўзгарди холос. Агар биз коинотдаги ҳамма энергияни тўпла ва уларни дастлабки, оддий приёмник билан тутиш мумкин бўлган тўлқин ҳолатига қайтариш имконига эга бўлганимизда, биз жуда кўп сирларни очган бьўлардик. Масалан, Искандар Мақдунийнинг ўлими олдидан айтган муҳим гапларини ҳам коинот бўшлиғидан “юлиб” олган бўлардик. Бу ҳар қалай, шунчаки тахмин холос, илмий асосланган назария эмас.
Балки, анави ғалати бемор – Роғиб Домиённинг миясида худди радиприёмникка ўхшаш, кўринмас товуш тўлқинларни тутиб, қайта талаффуз этишга ёрдам берадиган механизм бордир? Шу боис унинг миясидаги меҳанизм фазодаги ана шундай сочилиб кетган товуш тўлқанларини тўплаб, юзага чиқаргандир? Гарчи бу фикр унча ишончли кўринмаса-да, ҳар қалай бироз таскин топшим учун кифоя қилди.
Анча енгил тортиб, хиргойи қилганча, деразага яқинлашдим. Кейин қурилмани токка улаб, уйқу олдидан эшитадиган пластинкамни дисклар қутисидан қидира бошладим. Беихтиёр бир даста диск қўлимдан ерга тушиб, сочилиб кетди. Эски пластинкалардан бири чил-чил бўлди. Шу топда унинг бир парчаси устидаги ёзувга кўз ташладим: “Машҳур испан тореадори Дон Себастянга марсия”
Дон Себастян? Роғиб Домиён беҳуш пайтда шу исмни тилга олмаганмиди?
Яна мавҳум ҳислар комида қолганча пластинканинг ерда сочилиб ётган синиқларига қарадим. Қўлларим титрарди.
2
Олдимдаги ёзув столида рентген суратлари, ўзим ўтказган текширувлар ва таҳлил натижалари сочилиб ётарди. Мен рентген суратидаги мия тасвирининг ҳар бир чизгисига эътибор қаратдим. Бирор аниқ ташхис қўйишнинг имкони йўқ эди. Улар худди қон таҳлили натижалари сингари одатий эди. Барча хулосалар беморнинг соғлом эканиидан далолат берарди. Фақат электроэнцефалограмма натижаларини билиш қолганди. Мен бу аппаратни бир неча кун аввал Америкадан олдириб келгандим. Унинг ёрдамида миянинг электрик фаоллигини аниқлаш мумкин. Тасмани аппаратдан чиқариб, ёйдим ва лупа билан диаграммани синчиклаб қарай бошладим. Шу пайт юрагим ҳаприқиб кетди.
Ва ниҳоят! Кутилмаган кучли импульс бутун диаграммани ўчириб юбораёзди. У 90 микровольтли амплитудани ташкил этган ва турли вақт оралиғида такрорланган эди. Бу белги ҳеч қандай ўсимта, тутқаноқ, энцефалит ёки бирор мия хасталиги аломати эмасди.
Мен тиббий китобларни титкилаб, худди шунга ўхшаш ҳолат ҳақида маълумот қидира бошладим. Мен ҳамон бу жумбоқнинг дастлабки нуқтасидан силжий олмасдим. Қаршимда бирор милтиллаган ёруғлик кўринмасди. Аммо, чуқур текширувлардан сўнг, нимадир борлигига ишона бошлагандим.
Электроэнцефалограмма унинг миясида нимадир ўзгариш борлигини кўрсатарди. Гарчи тиббиётга маълум бирор касаллик аломатлари кўринмаса-да, бу оддий одамнинг одатий миясига ўхшамасди. Яна ўша, ўзимнгинг фалсафий хулосаларимга қайтдим. Чиндан унинг миясида мавҳум тўлқинларни тутиб қоладиган нимадир бор. Эҳтимол унақамасдир? Роғиб муттасил равишда бирорта испанча пластикани тинглаб, унинг матнини онг остида сақлаб қўйган, ҳушсиз ҳолатда, беихтиёр ўша сўзларни қайтаргандир? Ахир бизнинг тушларимиз ҳам ўнгдаги хотираларнинг инъикоси-ку?
Йўқ-да! У шунчаи алаҳсирагани йўқ, аниқ-тиниқ, соф испанчада гапирди. Қандайдир Дон Себастьян Камильо ҳақидаги воқеаларни ҳикоя қилиб берди. У худди ўз она тилида гапиргандек силлиқ, бехато, равон гапиргани аниқ эсимда. Бу шунчаки алаҳсираш эмасди. Алаҳсираётган одам тушунарсиз, ғўлдираб гапиради.
Клиникадаги бошқа беморларни текшриш асносида ҳам ана шу саволлар гирдобида эдим. Тезроқ, Роғиб Домиён билан белгиланган кун келишини кутардим. Мана ўша кун келди, аммо Роғибдан дарак йўқ эди. У жуда қатъиятли йигит эди, айтилган вақтда келиши лозим эди. Аммо, кечгача кутсам-да, ундан дарак бўлмади.
Ахийри тоқатим тоқ бўлди. Кабинетимдан чиқиб, пальтони елкамга илдим-да, унинг манзилини излаб йўлга тушдим.
Қубба тумани, Ибн ал-Валид кўчаси 15-уй ёнига етиб боргач, машинамдан тушиб, атрофга алангладим. Тиббиёт варақасида айнан шу манзил қайд этилганди. Қоровул менга Роғибнинг 12-квартира яшашини айтди. Лифт ишламас экан. Ҳар қаватда тўхтаб нафас оларканман, олтинчи қаватга етганимда, зиналардан илозини бўлиб оқиётган сув ирмоқчаларига кўзим тушди.
Сув қаердан оқаётганини аниқлаш учун тепага қарадим. Вақт ўтгани сари сув оқими катталашаётганини сездим. Буғланиб турган иссиқ сус айнан 12-квартира эшиги тагидан сизиб чиқарди. Ҳа, бу ўша, Роғибнинг хонадони. Қўлим титраб, эшик қўнғироғини босдим. Жавоб келмагач, яна босдим. Охири кутишга тоқатим етмай. Эшикни дўппослашга тушдим.
Жавоб йўқ эди. Ичкаридан эса, очитқ крандан шариллаб оқаётган сув овози эшитилиб турарди. Мен жойимда қотиб қолган, миямда эса, турфа хаёллар чарх урарди. Нима бўлди экан? Квартира ичида кимдир бормикин? Эшикни синдирсамми? Балки полиция чақирарман? Ҳа, энг тўғри йўл шу эди.
Полициячи билан эшикни синдириб, ичкари кирдик. Оёқ остини сув босган, ваннахона эшигидан эса сув варақлаб чиқиб турарди. Газ иситкичи ёқиқ турар, сув эса, ванна жомидан тошиб чиқаётганди. Ваннахона ичида эса, эгнида халат, қўлида қош терадиган мўйчинак ушлаб олган қиз бошини пардоз столи устига қўйиб ётганини кўриб, тош қотдик.
Полициячи эҳтиёткорлик билан унинг олдига борди ва бошини оҳиста кўтариб кўрди. Қизнинг ранги оқариб, юзларида даҳшат қотиб қолганди. У ўлган эди. Шеригим дарҳол прокуратура ва суд-тиббиёт экспетрига қўнғироқ қилди. Бу қотилликми? Қанақасига? Қандай қурол ёрдамида? Нима мақсадда? Бир томчи қон, бирорта жароҳат изи йўқ, бўғилиш, кураш ёки қаршилик аломатлари сезилмайди.
Ҳамма жиҳозлар ўз жойида, аёл эса, чўмилишга ҳозирлик кўраётган бўлган. Шу сабабли газли иситкични ёқиб, сувни очган. Ана шу вақт ичида у ойна қаршисида қош термоқчи бўлган. Кутилмаганда, номаълум бир даҳшатга рўбарў келган.
У кўзгуда нимани кўрдики, юзлари қўрқувдан бунчалик қийшайиб кетди? Ҳа, унинг юзлари оғриқдан эмас, даҳшатдан тош қотганди. ШЎу пайт қўлидаги олтин узукка қўлим тушди. Бу Роғиб Домиённинг қаллиғи эди. Ахир у тез кунда тўйимиз бўлади, демаганмиди? Аммо унинг ўзи қаерда? Бу пайтда у нима билан машғул эди?
Пардоз столи устида Роғиб Домиёнинг анчагина ёш ва хушбичим чеҳраси табассум билан боқиб турарди. Бу сурат анча эски бўлса керак. У хонадонида юз берган бу фожиадан хабардормикин? Ҳозир қаерда бўлса?
Бошқа хоналарни ҳам кўздан кечира бошладим. Меҳмонхона, ошхона… Кабинет худди лабораторияни эслатарди. Хонанинг катта қисмини турли мосламалар, кимёвий эритмалар, пробиркалар терилган каттакон стол эгалаганди. У ерда турган каттакон қурилма нима вазифани бажаришини билолмадим.
Микроскоп остида лаборатория ойнаси туради. Микроскоп оййнагидан қараганимда, аллақандай тирик тўқима парқасига кўзим тушди. Эмбрион хужайрасига ўхшарди. Қизиқ, Роғиб Домиёнга кимё, бактериология, анатомия, патология борасидаги изланишлар нимага керак бўлдийкин? Ахир у клиникада Қаср ал-Айний радиация муҳандис-электрик эканини айтмаганмиди? Мени ҳайрат ва шубҳалар измига солганди. Ким ўзи бу Роғиб Домиён? Қандай яшаган? Нима билан шуғулланган? Назаримда ўзимнинг миямда ўсимта пайдо бўлгандек бошим шишиб қолганди.
Бу пайтда полициячи тўртоёқлаб хонанинг полини кўздан кечирар, қандайдир рақамларни дафтарчасига қайд этарди. Мен эса ўз саволларимга жавоб излардим. Роғиб Домиён ўсимта масаласида ёнимга келгани ҳақида полициячига айтсаммикан? Бу билан ўз касб сримни очб қўймасмикинман? Ахир беморнинг шифокорга айтган гаплари ҳам унинг розилигисиз бошқаларга айтилмаслиги керак.
Мен аёлнинг даҳшат қотиб олган юзларига қараб, беихтиёр Роғибнинг беҳуш пайтдаги қиёфасини кўз олдимга келтирдим. Қанчалар ўхшашлик? Ҳар иккисининг нигоҳларида ўзга бир оламнинг даҳшатовар сирларидан огоҳлик ифодаси зоҳир эди. Аёлнинг қўрқувдан кенгайиб кетган қораччиқларига қараб титроққа тушдим.
-Уни танирмидингиз? – Бу полициячининг саволи эди. Беихтиёр унга қарадим.
-Кимни айтяпсиз?
-Квартира эгасини.
-Йўқ… – бу ерга биринчи келишим. – Полициячининг таажжубли нигоҳидан хатойимни тўғирладим. – Мени телефонда чақиришганди. Бир эркак қўнғироқ қилиб, шу манзилга етиб келишимни сўради.
-Унинг овози қанақа эди?
-Эслолмайман. Олдимда одам кўп эди. Телефондан кўчанинг шовқини ҳам эшитилиб турганди. – Нега алдаганимни ўзим ҳам билолмайман. Мен бу сирни очишни истамасдим. Негадлир бу сирни фақатгина мен билишим, прокуратура ҳам, полиция ҳам хабар топмаслиги керак деб ҳисоблардим. Мен оҳиста қадамлар билан яна ўша, илмий муҳит измидаги лабораторияга кирдим. Яна микроскопни созлаб, унда турган хужайрани синчиклаб кўздан кечиришга тушдим. Бу ростдан ҳам эмбрион хужайрасимикин? Полициячига сездирмай, микроскоп ойнагини чўнтагимга солиб қўйдим. Микроскопнинг ёнидаги қизил ёндафтарчани ҳам. Бу албатта майда ўғирликка кирарди. Мени билишўга бўлган иштиёқим шунга ундарди. Виждонимга хилоф иш қилмаяпман-ку? Мақсадим ҳақиқатни билиш. Чамамда бу виждоний нуқтаи назардан нотўғри кўринмасди. Полициячи ошхонадан туриб, мени чақирди:
-Мана бу ердан қон томчиси чиқди.
Олдига кирганимда, қўлида зарра билан чўккалаб, каттароқ нўхатдек келадиган қизғиш доғни кўздан кечирарди. Гарчи бу доғ қон эмас, гиламга тўкилган йод томчиси эканини сезсам-да, индамадим. Майли, у ўз ишин қилаверсин.
Машинамда уйга қайтарканман, Роғиб Домиённинг уйидан олиб чиқилган ён дафтарча ва номаълум тўқимани ўйлаб хийда енгил тортдим. Тезроқ лабораториямга етиб бориш учун газ тепкисини босдим. Назаримда микроскоп орқали бу тўқимани яхшилаб текширувдан ўтказсам, жумбоқнинг жавобини топадигандек эдим.
3
Таниш микробиолог дўстимдан олиб турилган микроскоп объективи остига ҳалиги тўқиа парчасини қўйиб, уни синчиклаб кузата бошладим. Ман аввал уни эмбрион тўқимаси деб ўйлагандим. Йўқ, чамаси кометасимон бу тўқималар бош мия ёки орқа мия тўқималарига ўхшаб кетар, аммо протоплазма ва ядронинг кўриниши мия хужайрасиникига ўхшамасди. Мутлақо боши брек кўчага кириб қолгандим. Ядро худди саратон хужайррасиникидек шаффоф тусда эди. Лекин тўқимадаги қон томирларда саратон аломатлари сезилмасди.
Бўлмаса бу нима экан-а? Илкис ёдимга қизил ёндафтарча тушиб, уни сумкамдан олдим-да, варақлашга тутиндим. Ҳафсалам пир бўлганини бир кўрсангиз эди. Унда кундалик ҳисоб-китоблар, харидлар ва яна алламбалолар бор эди холос.
Бошим ғувиллаб кетди. Чироқни ўчирдим-у, тамаки тутатганча, хаёлга чўмдим.
Прокуратура уч марта мени гувоҳ сифатида кўрсатма беришга чақирди. Бироқ, тергов умуман олдинга силжимасди. Роғиб Домиён эса, изсиз ғойиб бўлганди. Полиция ҳамма ёқни тўс-тўполон қилса-да, унинг дарагини тополмади. Суд тиббиёт эксперти ўликни кўздан кечириб бўлгач, ўлим кучли қўрқув ва ҳаёжон туфайли, юракнинг тўхтаб қолиши ва асабларнинг фалажланиши натижасида рўй берган, дея хулоса берди. Масалан яшин урганда ҳам ана шундай ўлим юз бериши мумкин. Лекин, шўрлик қиз нимадан қўрқдики, яшин ургандек асаблари ишдан чиқиб, юраги тўхтаб қолдийкин? Бу саволларга ҳар қанча ўйласам ҳам аниқ жавоб тополмасдим. Ҳар қалай Роғиб Домиённинг ўзи мени излаб келишига озгина бўлса-да, умид бор эди. Аммо… яна ким билсин? Балки унинг ўзи ҳам бу бевафо дунёни тарк этган бўлса-чи? Ахир унинг ўзи ҳам қандайдир фалокат ёқасида яшамасмиди? Ҳар бир хуруж пайтида. Ҳушини йўқотиб, тубсиз туйнукка тушиб қоларди-ку? Унинг ўша ҳолдаги қиёфасини кўз олдимга келтиришга уриндим. Унинг ҳам юзида аллақандай даҳшат билан юзлашган чоғдаги ифода бор эди. Ўша ҳолда у нимани ҳис этди экан? Қандай қилиб у испан тилида бу қадар равон ва хатосиз гапира олди? Наҳотки, бугунг тиббиёт бу сирнинг тагига етишга ожизлик қилса?
Мен яна ўша куни тасвирга олинган рентген суратларига эътибор қаратдим. Уларни бирма-бир ёруққак солиб кўра бошладим. Даставвал, бу тасвирларда шунчаки соғлом одамнинг одатий бош мияси акс этарди холос. Энди назаримда тасвирлар бошқачароқ кўринди. Суяклар одатдагидан кўра анча ингичка, юпқароқ эканини англадим. Наҳот у суяк хасталикларидан азоб чеккан бўлса? Йўқ, суратда акс этган ўмроқ ва умуртқа суякларида ўзгариш йўқ. Фақат бош чаноғи….
Бу бош миянинг фавқулодда катталашиши билан боғлиқ бўлиши керак. Мия кенгайиб, бош чаноғини юпқалаштириб юборган. Демак, мияда нимадир бор.
Миямга ғалати фикр урилди: балки, Домиён ва унинг қаллиғи айнан бир хил дарддан азият чекишгандир? Ахир ҳар иккисининг қорачиқларида бир хил даҳшат қотиб қолганди-ку? Айтганча, қизнинг миясини олиб, ўрганиш мумкин-ку?
Шу фикрдан сўнг сапчиб турдим-да, бу ишга жалб қилинган тиббиёт экспертига қўнғироқ қилдим ва гўёки мутахасис сифатида мурдани ёриб кўриш натижалари билан қизиққан бўлдим.
Экспертдан гап олиш қийин кечмади. У қисқагина қилиб, қизнинг жасади уч кун Қаср ал-Айнийдаги ўликхонада ётгани, уч кунгача ҳеч ким уни сўраб келмаганини айтди. Учинчи куни кечқурун бир чол келиб, бу унинг қизи эканини айтибди. Аччиқ кўз-ёш тўкиб, дафтарга Авад Иброҳим деб имзо чекибди-да, жасадни олиб кетибди.
Кейин эксперт газеталарда Мари Иброҳимнинг ўлими муносабати билан чоп этилган хабарни ўқиб берди. Хабарда қизнинг барча яқинларига таъзия изҳор этилиб, унинг ўзи бугун юнон-католик қабристонида дафн қилиниши айтилганди.
Менга шунинг ўзи керак эди. Демак, қизни дафн қилишган. Мен мия чириб битмасидан туриб, уни олишим ва ўрганишим лозим эди. Вақтни ўтказмаслик керак. Дарҳол туриб кийиндим ва насронийлар қабристонига йўл олдим.
Тунги соат бир, совуқ шамол эсар, кўчалар бўм-бўш эди. Бундан пича енгил тортдим. Бунақа хилватда ишимни тез ва осон битираман. Қабристон эшиги олдидаги кулбада қоровул донг қотиб ухларди. Қабрин топиш учун менга унинг ёрдами керак эди. Эшикни узоқ тақиллатишимга тўғри келди.
Бахтимга қоровул у қадар бегона эмасди. У менинг эски мижозларимдан бўлиб, болалигидан туқаноқ билан оғриган, мендан муолажа олиб турарди. Шу боис у билан илиқ сўрашдик. Табиийки бемаврид ташрифимдан таажжубланди.
Унга прокуратуранинг махсус топшириғи билан қабрни очиб кўришим лозимлигини айтдим. Бу ўта махфий иш бўлгани боис, бошқа ходимлари бириктирилмаганини маълум қилдим. Қоровул менга чиппа-чин ишонди ва ортидан эргаштириб кетди.
Қабр тошини суриб, қабрни очгунимизча анча вақт ўтди. Белкуракнинг гурсиллаши тунги сукунатни бузиб турарди. Мана ниҳоят юлдузлар ёғдусида тобут кўринди. Ҳамма сир ана шу тобут ичида яширинган, бунга фақат тобут қопқоғи монелик қиларди холос. Қўлимдаги фонорь ёруғида қопқоқни очдим.
Даҳшат! Мурданинг боши… йўқ. Кесиб кетишибди. Тошдек қотиб қолгандим. Шубҳали нигоҳларимни қоровулга қаратдим. Аммо унинг ҳам аҳволи меникидан фарқ қилмасди. У ҳам тобутга лол бўлганча тикилиб турарди. Чамаси, у ҳам қандай воқеа юз берганини идрок эта олмасди. Худди ўзимнинг бошимни кесиб кетишгандек, юрагим безовта дукилларди.
Роғиб Домиён ҳақидаги фикрлар мени тинч қўймасди. Унинг мурдани бўғизлаётганини кўз олдимга келтирдим, назаримда тобутда унинг бармоқ, ерда эса оёқ излари қолиб кетгандек эди. Ҳа, бу ишни ундан бўлак одам қилмаслигига ишончим комил. У билан мен баайни битта ўлжанинг изига тушган този итлар эдик. Ҳар иккимиз битта сирнинг ортидан қувардик. Бу гал ўлжа унда кетди. Мен эса, оғзимни очиб қолавердим.
Тобутнинг қопқоғини ёпдим-да, қоровулга қабрни текислаб, қабртошини яна ўз ўрнига жойлашни топширдим.
Қабрлар оралаб кетарканман, оёқларим ўзимга бўйсунмасди. Назаримда елкамни оғир юк босиб қолгандек эди. Сезиб турардим, Роғиб Домиён тирик ва бир куни ўзи ёнимга ёрдам излаб келади. Бунга шубҳам йўқ.
Яна ким билсин?
4
Роғиб Домиён ҳақидаги ўй-хаёллар ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди. Эртадан кечгача унинг озғин юзи ва паришон нигоҳлари кўз олдимдан, овозлдари қулоғим остидан кетмасди. Ечалари тушимга ҳам кириб чиқарди. Ўз лабораториясида ўзи кесиб олган бошга соатлаб, завқ билан тикилиб ўтирганини кўз олимга келтирардим. Унга нима керак бўлдийкин ўз қаллиғининг боши?
Дарҳақиқат мия нима ўзи? Руҳми ёки онг? У не синоатларни ўзида мужассам этади? Биз қўрқув, оғриқ ва ҳузурни унинг ёрдамида қандай ҳис этамиз? Турган битгани жумбоқ. Дарҳақиқат, бу борада тиббиёт англаб етмаган синоатлар кўп. Бизга бу ҳақда жуда оз билим берилган.
Асаб толалари ўта сезгир, улар бош миядаги марказларга қулоққа урилган нутқни худди телефон симларига ўхшаб етказиб беради. Марказларга етиб борган бу сўзлар аниқ маъно касб этади ва улар асосида маълум тасаввурларга эга бўламиз. Лекин бунга қандай эришамиз? Миямиз етказиб берилган оддий товушлар йиғиндисини бизга “таржима” қилиб берадими? Балки ҳаммаси биз ўйлагандан бошқачароқдир? Яна сирлар силсиласи… Ва сирлар ҳаммаси инсон мияси билан чамбарчас боғлиқ.
Ҳа ана шу сирларни кашф этиш учун ўз миямизни чуқурроқ тадқиқ этишимиз, ўрганишимиз керак. Роғиб Домиён ҳам ана шу фикрда бўлса керак. Эҳтимол у ана шу мақсадда бош чаноғи ичидан мияни суғуриб олиб, унинг ичидаги хужайраларни микроскоп остида кўздан кечираётгандир? Эҳтимол у аллақачон менга ноаён бўлган сирларнинг тагига етгандир?
Соат тунги бир. Мен эса ҳамон ухлолмай тўлғониб ётардим. Ухлашим керак. Тезроқ ухлаб қолиш, бу тизгинсиз хаёллардан халос бўлиш учун эски усулимни қўлламоқчи бўлдим. Бирор зерикарли нарсани ўқиш керак.
Каравотим тагида турган эски газеталарни кўздан кечиришга тушдим. Реклама эълонлари, некрологлар, зерикарли мақолалар ва турфа хил хабарларга кўз югуртира бошладим. Мен бу хабарларнинг кўпини аввал ҳам ўқиб чиққанман. Турфа ҳарфларга тикилишдан кўзларим толиқиб, тезроқ юмила қолса эди.
Мана, уйқу элита бошлади чоғи… Худди шу аснода эски газета саҳифасидаги бир сарлавҳа мени илкис ҳушёр торттирди. Сўз Қаср ал-Айнийдаги радиация масалаларини ўрганиш институтидан қиймати 20 минг фунтга тенг бўлган, радийдан ясалган ўн дона игнанинг ўғирлаб кетилгани ҳақида борарди. Бу ўғрилик ҳақида полицияга институт муҳандиси Роғиб Домиён томонидан хабар берилган…
Шу заҳоти кўзимдан уйқу қочди ва ўрнимдан сапчиб турдим. Мен хабарни бир неча марта ўқиб чиқдим. Ҳа, хато ўқиганим йўқ. Роғиб Домиён. Газета эса, уч йил аввал чоп этилган. Нега шу пайтгача асраб келганимга ҳайронман. Эҳтимол, бу газетада Мисрда асаб касалликлари статистикаси билан боғлиқ мақола борлиги учундир? Мен бу жумбоқнинг ечимига бунча тез ва осон йўл топаман, деб ўйламагандим.
Роғиб Домиённинг ўзи содир этган бу ўғирликни. Бўлмаса, радий игналарни ўғри бошига урадими? Тилла эмас-ку? У фақат тадқиқотчи олимларга керак бўлиши мумкин. Лекин урадийни қаерга яширди экан? Унга бу радиоактив модда нима учун керак бўлди экан? Ҳа, радий унинг яширин тадқиқотлари учун керак бўлган.
Шу боис мен газетанинг шу хабар босилган қисмини қирқиб, чўнтагимга солиб қўйдим. Назаримда мен бир қадам илгарилагандек эдим.
Роғиб Домиён бу игналар полиция тинтув қилган уйида ёки лабораториясида сақламаган бўлса керак. Қаердадир унинг ёт кўзлардан панада, яширин тадқиқотлар олиб борадиган бошқа лабораторияси бўлиши керак. Айтганча, игналар ўзидан радиоактив нурлар таратади, мен эса, улар ёрдамида ўғирланган игналарнинг манзилини топиб олишим мумкин. Бунинг учун менга Гейгер ҳисоблагичи керак бўлади. Бир амаллаб ўша мосламадан топишим керак. У жуда паст даражадаги нурланишни ҳам қайд эта олади ва Домиённинг яширин “устахона”сини топишга кўмаклашади.
Эртаси куни биринчи қилган ишим ўшанда ҳисоблагич сотиб олиш бўлди. Кейин пухта иш режасини ишлаб чиқдим: Қоҳирани ўзимча ўнта ҳудудга бўлиб, ҳар куни биттасини машинамда, ҳисоблагич билан бирга кезиб чиқадиган бўлдим. Ҳисоблагич эса, радийлли игналарни қаерда, қаи уй ва қайси сейфда сақланаётганини аниқ кўрсатиб беришига ишонардим. Бунинг учун мендан бироз чидам ва ирода керак бўлади, холос.
Биринчи кун Домиён ўз уйига яқинроқ ҳудудни танлагандир, деган хаёлда Қубба Гарден секторини айланиб чиқдим. Бироқ, изланишлар наф бермади. Ҳисоблагич милидан кўзимни узмасдим, аммо у худди қотириб қўйилгандек жойидан жилмасди. Кейинги кунлар Меадий, Даққий, Жиза, Гелиополис кварталларини ҳам кезиб чиқдим. Шу тариқа бутун шаҳарни изғидим. Аммо, ўзгариш йўқ. Демак, у игналарни радиация нурларини ўтказмайдиган, икки қават ҳимояли сейфда сақлаётган бўлса керак. Ахир, у радиация масалалари бўйича мутахассис, ўзи ўғирлаганидан кейин қандай асрашни ҳам билади.
Унда менинг Ҳалокунинг итидай лўкиллаганим беҳуда экан-да? Яна юрагимни умидсизлик қоплади. Шундан сўнг кўчама-кўча иғишни бас қилдим.
Кутилмаганда яна эсимга қизил ён дафтарча тушиб қолди. Унда қассоб,, баққол, дарихончи билан боғлиқ аллақандай ҳисоб-китоблар тўлиб тошганди. Хўш, унда нима учун бу дафтарчани микроскоп билан ёнма-ён қўйди экан? Шу сабаб дафтарчсани олиб, варақлашга тушдим. Дастлаб эътиболр қилмаган эканман. Ички саҳифаларда қалам билан ёзилган тенгламалар кўп экан. Битта саҳифада эса, антиқа қайдларга кўзим тушди:
“Нейтронлардаги аккумиляторлар қандай қилиб қувватни сақлаб қолади? Улар қабул қилиш ва узатишга ҳар джоим яроқлими? Юрак мускуллари бир дақиқада ўртача етмиш марта қисқаради. Устрица ёки чиғаноқнинг мускуллари эса, бир неча соатда бир мартагина қисқаради. Айрим ҳашаротлар эса, бир сонияда 500 мартагача қанот қоқаркан Чунки бу ҳашаротларнинг эктомициндан борат қанотида протеин моддаси кўп учрайди. Уларнинг қанот мускулларидаги бу қадар аниқлик ва мукаммалликнинг боиси нима? Ғуддасимон без. Хромосомалардаги радиолактив ҳаракатлар…”
Мен дафтарчадаги кимёвий тенгламалар устида ҳар қанча бош қотирмай, ҳеч нарсани тушунолмадим. Лекин бу ерда нега ғуддасимон безга урғу берилган. Тагига чизиб ҳам қўйибди. Анатомиядан шу нарса маълумки, миядаги ғуддасимон без худди кўричакка ўхшайди. Бирор тайинли вазифаси йўқ. Бир пайтлар бу аъзо инсоннинг руҳоний ҳисларини бошқаради дейилган, кейинчалик бу фикр олимлар томонидан инкор этилганди. Кейин бу одам нима у3чун эктомицин, протеин, хромосомаларнинг радиоактив хусусиятларига қизиқиб юрибди.
Балки бу тенгламалар орқали эктомициннинг таркибини билмоқчи бўлгандир? Роғиб Домиён ким ўзи? Унинг мақсадид нима? У нимани ўрганмоқчи ўзи?
5
Ҳаёт сири! Роғиб Домиён айнан шуни англаб етмоқчи эди. Дафтарчадаги узуқ-юлуқ фикрлар шундан далолат берарди. Дарҳақиқат унинг эътиборини тортган ҳамма нарса чиндан сир-синоатларга тўла: ,оддий ҳашаротнинг самолёт паррагидан тез қанот қоқиши, хромосома аталмиш митти зарар ичида жойлашган наслий белгилар. Хўш, нима учун Домиён ловиядеккина келадиган ғуддасимон безга бунгча қизиқиб қолди? Балки Домиён шу безнинг асл функциясини кашф этгандир?
Бироқ у қотил ва ўғри эканини ҳам унутмаслик керак. Бир қарашда ўлим табиий равишда юз бергандек. Аммо, аниқки, Домиён севгилисининг миясини олиш учун уни ўлдирган. Қандай даҳшат! У эҳтимол яна бир жиноятга бел боғлагандир?
…Ўшанда мен Қоҳира ва Искандария ўртасидаги катта трассадан оилавий муаммоларим юзасидан Тантога кетаётгандим. Ўз фикр-хаёлларимга берилиб, оёғимни газ тепкисидан узмай кетарканман, илкис йўлдан бурилиб чиқаётган юк машинасини илғама қолибман, Тормозни босишга улгурмадим, шиддат билан рулни ҳайдалган далага бурдим.
Худо бир асради. Ер анча юмшоқ экан. Акс ҳолда ҳалокат муқаррар эди. Машинам ёнбоши билан туриб қолганди. Чамаси ҳамаёқғим бутун, апммо жиққа тер ичида қолгандим. Бир зумда яқин атрофда ишлаётган деҳқонлар ёрдамга шошилишди. Бир амаллаб машинани ўнглаб йўлнинг четига чиқардик.
Хайрият, машина ҳам жиддий шикастланмабди. Мотор дарҳол ўт олди. Худди шу аснода беихтиёр Гейгер ҳисоблагичига кўзим тушди. Ё алҳазар! Ҳисоблагич ишга тушганди. Демак мослама яқин орада радиоактив нурланиш борлигини қайд этган. Ҳар қалай бу атрофда радиоактив моддалар билан ишлайдиган бирор бир иншоот йўқ. Буни аниқ биламан. Демак, Домиённинг яширин маскани шу орада бўлиши керак. Албатта бу тахмин Домиённи қўлга тушириш учун юз фоизлик кафолат бермаса-да, ҳар қалай чиқмаган жондан умид қилса бўлади.
Яқион орадаги қасабаларни кезиб чиқишимга тўғри келади. Атрофга кўз югуртирдим. Катта йўл ёқасида деярли турар-жойлар кўринмайди. Ярим чақирим нарида ичикроқ вилла кўзга ташланади. Менимча, мен қидираётган жой ҳам шу вилла бўлиши мумкин. Кучли радиоактив нурланиш шундан далолат берадики, радий қалин иҳоталанган сейфда эмас, очиқ жойда турибди.
Уй деразасидан кўриниб турган қорамтир пардаларга қараб, юрагимни ваҳм чулғади. Машинамни бошқаларда шубҳа уйғотмайдиган даражадаги масофада қолдириб, вилла сари юрдим. Зинапоядан кўтарилиб, эшик олдида бир муддат тўхтаб қолдим. Қўнғирқ чалсамми ё йўқми? Йўқ, кимдир келганини билса, Роғиб Домиён бекиниб олиши мумкин.
Унинг ёнига дафъатан кириб бориш керак. Бунинг учун эшикни тақиллатиш ярамайди. Машинани вилланинг орқа тарафига айлантириб ўтсам, машина томига чиқиб, балкондан ичкари кира оламан. Айтилган сўз – отилган ўқ. Энди балкон ва вилланинг ички қисмидан мени юпқагина ипак парда ажратиб турарди холос.
Пардани оҳиста кўтариб, ичкарига назар ташладим. Бу ётоқхона балкони экан, ичкарида ҳеч ким кўринмасди. Меҳмонхона орқали коридорга чиқиш мумкин экан. Коридор охиридаги эшик очиқ бўлиб, чироқ ёниқ турар, тўғрида автоклав – юқори босимда қиздириш учун ишлатиладиган идиш турарди.
Бу катта лаборатория эди. Шубҳасиз мен мўлжални тўғри олгандим. У шу ерда. Ишлаётган бўлиши керак. Энди нима қилсам? Кирсамми ё яширинсамми? Унинг кўзига кўринмаслигим керак. Ётоқхонага кириб, каравот тагидан жой олдим. Бу ердан хонадаги ожизгина шитирлашни ҳам бемалол эшитса бўларди.
Жуда қўрқинчли дақиқаларни яшаётган эдим. Танам муз қотаётганини ҳис этдим. Ҳаммаё сув қуйганде жимжит. Балки ростдан ҳам уйда .эмасдир. Ўғрилар уйда одам бор деб ўйлаши учун чироқни ёқиқ қолдиргандир? Шу хаёл билан яширинган жойимдан чиқдим. Меҳмонхонадан чиқиб очиқ эшик томон юрдим. Ичкарига бош суқиб қарадим. Ҳеч зоғ кўринмасди. Демак мен бу ерга кирганимдан бери ҳали ҳеч ким виллага кирмаган, чиқиб ҳам кетмаган.. Демак, бир сонияни ҳам йўқотмаслик керак.
Лабораторияга кириб, атрофга кўз югуртирдим. Кўринарли ерда, эшикдан ўнг томонда ўша, мен қилирган мия, формалин эритмаси ичида турарди. Бир қарашдаёқ миянинг иккига бўлингани ва унинг ичидан ғуддасимон без ажратиб олинганини аниқлаш мумкин.
Унинг ёнида турган столдаги идишда яна битта мия турарди. Кейин иккинчи, учинчи, тўртинчи идишда ҳам, формалин эритмаси ичида инсон миялари солиб қўйилган. Ва уларнинг барчаси ёрилган ва ғуддасимон безлари олиб қўйилганди. Дахшатдан тош қотдим. Эҳтимол мен ўз инсонларни мудҳиш тажрибалари учун қурбон қиладиган маньяк билан тўқнаш келгандирман? Ёки у ўз олдга қўйган мақсади, жумбоқлар ечимини инсонлар ҳаётидан ҳам устун қўй олдими?
Тўғрижа статик электр генератори, кўплаб фильтрлар, қизартирувчи эритмалар, кислоталар, ишқорлар тўла шишалар, тирик тўқималарни ўстириш учун бир қанча микроскоп ваяна алламбалолар турарди. Бурчакда радийли игналарни сақланган икки қаватли сейф турар, аммо унинг эшиги очиқ эди. Қарама-қарши бурчакда эса, тиш дўхтири курсисига ўхшаш кўтарма ўриндиқ бор эди. Курси суянчиғида рентген мосламаларини эслатувчи учта ойнаванд ваккумли чироқлар ўрнатилган эди. Курсида ўтирган одамга уч тарафдан чироқ нурлари тушиб турарди. Ҳар учала чироқдан тушадиган нур ўтирган одамнинг миясида, битта нуқтада кечишишини тахмин қилиш мумкин. Жуда ғалати қурилма!
Мен илгари бунақасини кўрмагандим. Ускунанинг айрим қисмлари ўзимизда ясалганди. Бироқ у барибир аллақандай махфий мақсадларга хизмат қилиши аниқ. Ундан тараладиган нурлар-чи? Радиоактив нурлармикин? Унда радийли игналарнинг ўрни кўринмасди. Ҳар қалай манави чироқладан тараладиган нурлар ҳам гамма ёки бета нурларига ўшаш юқори частотали ва қисқа тўлқинли бўлиши мумкин. Бироқ, у радиоактив изотопларни атом реакторисиз қандай қўлга киритди экан?
Шу пайт ортида кийим илгич турган пардага кўзим тушди. Парда ортида яна бир эшик бўлиб, у чорхори ҳужрага олиб кирар, бу ерда эса, худди кичикроқ атом реакторини эсга солувчи қурилма ўрнатилган эди. Қурилманинг марказида ўғирланган радий игналар жойлаштирилган эди. Демак, игналар унга радиоактив нурларни ҳосил қлиш учун керак бўлган, бу нурлар эса, тирик мияни ўрганиш учун ишлатилган! Унда манви ишқор вакислоталар, ҳар қил трубалар, эритмаларнинг нима кераги бор экан? Демак, яна қандайдир кимёвий жараёнлар амалга оширилади.
Микроскоп ойнагидан қарагнимда саноқсиз сперматазоидлар ва тухум хужайраларга кўзим тушди. Бир қарашда улар қурбақага тегишли эканини ҳам англадим. Демак, у тухум хужайраларнинг уруғланиши ва бўлиниши, бу жараёнда ядро ва хромосомаларнинг иштироки билан қизиққан. Микроскопдан тухум хужайранинг ядро ва хромосомалари ҳам кўриниб турарди. Микроскоп ёнида аллақандай мовий суюқлик солинган шишача турарди. Қасам ичиб айтаманкиЮ бу ҳақиқий олимнинг лабораторияси эди.
Стол устида қайд журнали ётарди. Уни қўлга олган чоғимда пастда товушларини эшитиб, сергак тортдим. Яшириниш керак! Миямга шу фикр урилиши билан бояги парда ортига ўзимни урдим. Кўп ўтмай Домиён қандайдир хумкалла одамни эргаштириб кирди. Домиён янада озиб-тўзиб кетгандек кўринди. У хумкалла одамга ҳалиги курсини кўрсатди.
-Мана шу ускуна сизни каллик балосидан қутқаради.
-Аллоҳ умрингизни узун қилсин, шу бошимга жун чиқса бўлгани…
-Иншооллоҳ, чиқади, – Домиён ҳалиги одамни курсига чиқишига ёрдамлашди. – Марҳамат қилиб, кулоҳингизни ечиб қўйсангиз.
Эркак кулоҳини ечди. Унинг боши тап-тақир кал эди. Мен шу заҳотин Домиённинг алдаганини тушундим. Демак, у шўрлик эркакни калликдан қутқазаман деб, ўз кушхонасига олиб келган. У ўзининг даҳшатли унлари билан бечоранинг мияси устида аллақандай тажрибаларини ўтказади, кейин эса, уни ўлдириб, миясини суғуриб олади. Хумкалла ичидаги мия анави идишларда турган инсон миялари ёнидан жой олади.
Мен қўрқинчли бир жиноятнинг шоҳиди бўлаётган эдим. Кал кусига ўтирганча миямга минг хил ўй келиб урилди. Бу пайтда Домиён ўз ўлжасининг бошини аллақандай ўлчовчи мосламалар билан ўлчарЮ, натижасини ёндафтарчасига туширарди. Кейин чироқларни нурлари бир нуқтада кесишадиган қилиб тўғирлаб чиқди. Кейин эса қутидан стерилланган шприц олиб, уни шишадаги мовийранг суюқлик билан тўлдирди. Кейин эса, уни мижознинг венасига юборди.
-Ўн дақиқадан кейин муолажани бошлаймиз, – деди Домиён соатига кўз ташлаб.
“Нега айнан ўн дақиқадан кейин?” бу саволга жавоб топишда тиббий билимлар ёрдам берди: Томирга юборилган суюқлик қон билан аралашиб, мияга, ғуддасимон безга етиб бориши учун айнан ўн дақиқа керак бўлади. Шундан кейин Домиён уч тарафдан анави лаънати нурларини шўрликнинг айнан ўша, ғуддасимон безига йўналтиради.
Мудҳиш жиноят содир этилишига бир неча дақиқа қолганди. Нимадир қилиш керак! Нимадир қилишим керак!
6
Ўн дақиқа ўтди. Домиён электр токини ёқиб, қурилманинг тугмаларини бирин-кетин боса бошлади. Учта катодли чироқ хира нур сочарди. “Дўзах машинаси” эса ғувиллай бошлади. Мен даҳшат ичида атрофга қарадим. Орқамда электр токини ёқиб-ўчирадиган каттакон дастак турарди. Дарҳол дастакни пастга туширишим билан бутун хона зулматга чўмди.
-Оббо, яна ток ўчди, – тўнғиллади Домиён. – Жин урсин, энг керак Хонада жимлик чўкди. Чамаси улар иккови яна чироқ ёнишидан умид қилишарди. Мен хийла енгил тортдим. Орадан бир соат ўтди. Домиён чўнтак фонарини ёқди.
-Чамамда эрталабгача ток бўлмайдиганга ўхшайди. Балки муолажани эртага қолдирармиз?
-Бугун тугатиб қўйсак яхши бўларди-да, – минғирлади кал. – Бемалол амимни олардим.
-Начора, бошқа иложимиз йўқ.
Икковлашиб эшик томон юришди. Кейин зинапоядан пастлаб бораётган қадам товушлари эшитилди. Демак, мен бу парда ортида туриб ҳаммасини кузатишим, зарурарт туғилганда токни узиб қўйишим, нариги хонада, қоронғилик бағрида яширинишим мумкин. Бу ерда мен ҳамиша воқеалар марказида ҳис қила оламан ўзимни. Табиийки, мен Домиён билан юзма-юз келишни истамасдим. У лабораторияда бегона одам борлигини умуман сезмаслиги керак. Шундагина у эркин ҳаракат қилиши мумкин. Демак мен бу ердан чиқиб кетмаслигим керак.
Мана орадан бир неча дақиқа ўтиб, Домиён яна холнага қайтиб кирди. Унинг қўлидаги чўнтак фонари хонанинг бир қисмини доира шаклида ёритиб турарди. Шунда мен сездирмасдан туриб дастакни кўтардим. Хона бирдан чароғон бўлиб кетди. Домиён афсус ила лабини тишлаб бош чайқади.
-Яна озгина кутсак бўларкан-да, чироқ ҳам ёнди.
Кейин у қурилма тепасидаги учта чироққа алам билан кўз ташлаб қўйди-да, дафтарини очди. Сперматазоидар намунаси сурилган ойнакни бўш чаноққа улоқтириб, бурчакда турган яшикларн бирининг ичидан тирик қурбақани олди. Қўлига скальпелни олиб, ўта ҳассослик билан иккига бўлди ва ичидаги уруғларини янги микроскоп ойнагига бўшатди. Кейин микроскопга қараб, алланималарни тез-тез дафтарига ёзишга тушди. Сўнгра ойнак устига мовийранг суюқликдан бир неча томчи томизди ва яна кузатишларини давом эттирди.
Бир соат давомида тинимсиз ишлагач, домиён бироз тин олди. Уйқусини қочириши учун бўлса керак, кўзларини ишқалади. Кейин у катта тоғорада қайноқ сув ичда турган шприцлардан бирин олиб, уни мовийранг суюқлик билан тўлғазди ва ўз томирига йўллади. Кейцин саотга қаради. Ўн дақиқа ўтиши билан “дўзах машинаи” томон юрди. Курсига ўтириб, чироқлардан бирини пешонасига, яна иккитасини икки чаккасига ўнглади. Тугмани босиши билан чироқлар яна хира нур соча бошлади. Қурилма ғувиллаб ишга тушди.
Бу манзарани кўриб, томиримдаги қон ҳам тўнгиб қолгандек бўлди. Домиён энди бу даҳшатли тажрибани ўз устида синаб кўраётган эди. Бу ўша, бояги калнинг томирига юборилган суюқликнинг баайни ўзи эди. Ҳозир у ўша курсига ўтирганча, ажал нурларини ўз миясига тўғирлаганди.
Шу топда унинг билагидаги томирлар бўртиб чиқа бошлади. Кўзларида худди дўзах дарвозаси билан юзма-юз келганга ўхшаш чексиз қўрқув ифодаси чақнади. Кейин эса бутун вужуди бўшашиб, ҳушини йўқотди. Кейин тиниқ ва равон оҳангда гапира бошлади. Ҳа, у худди менинг клинакамда бўлганидек, соф испан тилида гапирарди. Испанчадан хабарим борлиги учун бу гал ҳар бир сўзнинг маъносига етишга ҳаракат қилдим. Унинг хитоблари бу гал ҳам ўша, Дон Себастьян Камильога қаратилган эди.
-Дўстим, ўша кунги воқеа хотирамда умрбод сақланиб олди. Минанинг айнан ўша пайтда портлаши мени мутлақо ажаблантирмади. Ҳаммасини тушундим… Ҳа, мен минани ўз кўзларим билан кўрдим.
Шу пайт унинг овози бутунлай бошқача шаклга ўтди. Ҳа, энди тамомила бошқа одам унинг тилидан гапирарди.
-Ишонмайман, э Худо, наҳот бу мумкин бўлса?
-Фақат узоқ муддат урушда бўлган одамларгина биладиган айри руҳий ҳолатлар мавжуд. Бу туйғу аскарни тамомила маҳв этади ва уни ўлимга тик боқиб, унга қарши чиқишга ундайди ва у қўрқмасдан ажал ўқларига кўксини очади.
-Дон Мигель Варгас, сен бизни атайин мина кўмилган майдонаг олиб борибсан-да?
-Ҳа, мен ўзимни билиб қилганман.
-Дон Мигель Варгас, сени қамоққа оламан!
Дон Мигель кулиб юборди.
– Сен мени қамайсанми? Кўрмаяпсанми? Икки ойдан бери мен мана шу гипсдан ясалган “кўйлак-иштон”га хибс қилинганман. Оёқ-қўлимни қимирлатолмай ётибман. – Яна гулдирос кулги хонани тутиб кетди.
-Сен мени қандай қилиб қамоққа олиши мумкин, Себастьян Камильо? Сен ҳам менга ўхшаб тўшакка михланиб қолганингни, икки қўлинг йўқлигини, ҳаммаёғинг гипда эканини унутдингми?
-Сени қонун номи билан хибсга оламан, – қичқирди Дон Себастьян.
Дон Варгас кулиб эътироз билдирди:
– Йўқ, сержант, ҳеқч қандай қонун йўқ энди. Биз урушда ютқаздик. Энди бутунлай бошқа қонунлар кучга киради. Атрофингга қара, биз қаҳрамонлар эмас, асирлармиз. Энди тепамизда бошқа байроқлар ҳилпираб турибди. Биз ҳам, дунё ҳам тамом бўлди энди.
-Сен тентаксан, аҳмоқсан, – бақирди Дон Себастьян. – Энди нима қиламиз, нима қилиш керак?
-Ўлиш керак…
-Мен ўлишни истамайман, – чинқирди Себастьян, – мен яшашни истайман, эшитяпсанми?
Бақир-чақирлар йўқолиб, ўрнини аллақандай тушуниксиз ғўнғиллаш эгаллади. Домиённинг гавжаси илкис силкина бошлади. Аниқки, у айни пайтда ҳаводан тутиб олинган овоз тўлқинларини “ўқий” оладиган қурилмаганга айланганди.
Дон Камильо билан Дон Варгас ким бўлди? Руҳларми? Улар ростдан ҳам яшаб ўтишганми? Роғиб Домиён шу пайт оғиста кўзларини очиб, кейин қўлини кўтарди ва қандайдир тугмани босди. Мудом ғувиллаш овозлари тинди. Кейин эътибор бердим: у магнитофон тугмасини босиб қўйган, шу тахлит ҳамма гапларини ёзиб қолдирган экан.
Домиённинг ранги оқариб, кўзлари қонга тўлиб кетганди. У термосдан қандайдир ичимликни ютоқиб ичди ва комага тушган пайти айтган гапларини тинглаб кўриш учун магнитофон тугмасини босди.
Кейин нималарнидир ёндафтарчасига ёзиб олишга киришди. Кейин қийналиб курсидан турди, пешонасилан чиққан терни артиб, чироқни ўчирди ва ётоқхонага йўл олди.
Миямга кенлган биринчи фикр блокнотни ўғирлаб кетиш бўлди. Аммо бу фикримдан воз кечдим. У ярим кечаси лабораторияга қайтиб, дафтарчо йўқлганидан хабар топса, шубҳага тушиь қолади. Кейин бу бошпанасига ҳам умуман келмай қўяди ва мен унинг изинги йўқотаман.Яхшиси, ҳаммаси жойида тургани маъқул. Оёқ учида хонадан чиқиб, виллани тарк этдим.
Мен машинамга ўтириб уйга қайтарканман, миямга бир фикр келди: Яқин дўстим Испаниядаг Миср элчихонасида ишлайди. Ундан Дон Мигел Варгас ва Дон Себастьян Камильонинг кимлиги ҳақида сўраб кўрсаммикин? Уларнинг тақдири нима кечди экан? Албатта бундан бирор иш чиқишига кўзим етмаса-да, умид қилсам бўлади.
Эртаси куни почтага келиб, Испанияга йўлланган телеграмманинг сўнгги сўзни битаётганимда тепамда турган соат ўнга бонг урди. Машинамга ўтириб уйга қайтаётганимда, ёмғир худди челакдан қуйгандек ёзаётганди. Йўл ёмғир остида ялтираб кўринарди. Миямда минг хил ўй чарх урарди.
Балки булар ҳаммаси алоқ-чалоқ тушлардир? Анави икки испан ҳам ҳаётда умуман бўлмагандир? Улар палатада ётган икки ярадор аскарлар эдими?
Шуниси аниқки, ҳозир Испанияда уруш йўқ. Лекин ҳалиги икки аскарнинг суҳбатида якунланган уруш ҳақида сўз борарди. Уларнинг суҳбатини Домиён ўз тажрибасига асосан қайта тиклади. Шунақа бўлиши ҳам мумкинми? Овозлар ҳавода муаллақ сузиб юриши мумкин экан-да? Ёхуд ҳалиги ярадор акарнинг ҳаётга ташлналик туйғуси унинг овозига барҳаётлик бахш этдими?
7
Эшикни ичкаридан беркитиб, хонанинг у бошидан бу бошига бориб келардим. Кейин стол ёнига ўтириб, нимадир битишга уриндим. Ҳар қанча бош қотирсам-да, бу жумбоқлар силсиласидан бирор ечим тополмасди.
Бу силсиланинг бошидан охиригача кўз оллдимга келтиришга уриндим. Ҳаммаси Домиённинг ёнимга ўзини текширтириш учун келган кунидан бошланди. Аввал Ибн ал-Валид кўчаси 15-хонадондаги қотиллик, юнон-католик қабристонида, тобут ичидаги жасаднинг боши кесиб кетилиши, ичидан ғуддасимон без юлиб олинган инсон миялари, мовийранг суюқлик…
Анави савдойи ўзининг даҳшатовар нурлари билан шўрлик одамларнинг миясини не куйга солмқчи? Унинг асл мақсади нима? Тирик қурбақаларни ёриб олинган уруғлар унга нима учун керак? Ҳалиги номаълум товушлар-чи?
Ўнлаб шу каби саволларга жавоб излардим. Аммо, бу кимса ҳалокат томон йўрғалаб кетаётганини ҳам билардим. Кеч бўлмасдан туриб бу сирларнинг есимини топиш лозим эди.
Аммо қай тарзда?
Мен хонамда асабий бориб келарканман, эшик тақиллаб қолди. Хизматчи қўлимга испаниядан юборилган телеграммани узатди. Матн қисқа ва лўнда эди:
“Дон Себастьян Камильо, тореадор, Испанияда фуқаролар уруши даврида ҳалок бўлган. Дон Мигель Варгаснинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмади”.
Демак, ҳаммаси ҳақиқат экан-да? Демак Домиённинг тилидан учшган сўзлар шунчак маънисиз алаҳсираш эмас. Қачондир ҳақиқатда айтилган хитобларнинг такрори… Мен эшитган суҳбат ҳам анча йиллар муқаддам испанияда, фуқаролар уруши сўнгида қайсидир ҳарбий госпиталда ўлим билан курашаётган икки ҳарбий ўртасида бўлиб ўтгани аниқ. Уларнинг хитоблари ҳаво бўшлиғида сузиб юрган, Домиён эса бу сўзларни “тутиб” олган.
Бу мўъжиза қандай юз бериши мумкин? Бунда миянинг бизга у қадар таниш бўлмаган, деярли бирор вазифа бажармайдиган қисми роль ўйнаса керак. Бу шубҳасисз ўша – ғуддасимон без. Домиён электр қуввати ва ўз томирига юборган кимёвий эритмалар ёрдамида уни қўзғата олган. Шунда безнинг сезувчанлиги ортган ва шу орқали вақт тўсиқлаври оша эшитиш ва кўриш хусуиятларига эга бўлган. Ақл борвар қилмайди.
Биз келажакни кўра олмаймиз. Бироқ миямизда ўтмишни кўриш ва эшитиш имконини берувчи мосламанинг ҳомиласи мавжуд. Худди ҳозирги жараённи кўриб эшитиб турганимиздек, тарихдаги юбарча ҳодисаларни аслидагидек кўришимиз, эшитишимиз мумкин! Ахир бундай имкониятни қўлга киритсак, биз худди фаришталарга, авлиёларга, ҳатто (астағфируллоҳ) маъбудларга тенглашар эдик. Лекин бунга қандай эришиш мумкин? Бу кимсан англаб етган сирни билишнинг имкони бормикин? Бор! Фақат бунинг учун ўта эхтиёткеорлик билан иш тутишга тўғри келади.
Мен энди йўлни яхшилаб ўрганиб олгандим. Мен эшик қулфининг қолипини олдим-да, ундан ўзимга калит нусхасини ясаттирдим. Домиён йўқ пайтда виллага кириб олдим. Лабораториядаги ҳамма нарсалар ўз ўрнида турарди. Фақат битта нарсадан қаттиқ хавфсирагандим. Ишқилиб ҳалиги кални аллақачон ўз қурбонига айлантирмаган бўлса бас. Лабораторияда, фрмалин эритмаси ичида турган миялар сони кўпаймаганидан сездимки, бу фожиа юз бермабди. Хайрият!
Элект плиткаси устида турган стерилазиторда шприцлар қайнаб турибди. Ёруғлик генераторини ушлаб кўрдим – илиқ! Демак, яқинда ёқилган.
Ҳали фикрларимни жамлашга улгурмасимдан зинадан Домиёённинг оёқ товушлари эшитилди. Дарҳол парда ортига чекиндим. У катта пакет билан хонага кирди. Пакет ичидан эса шиша банкага сониган каттакон ўргимчакни чиқарди. Бу иссиқ ўлкаларда учрайдиган йирик ўргимчак эди. Ҳашаротнинг саноқсиз кўзлари менга қадалиб тургандек туюлди-Ю, баданимда титроқ уйғонди.
Ўргимчак банка ичида ҳаракатланиб, саноқсиз кўзлари билан хонани томоша қиларди. Шу пайт Домиён қутидан санчқисмион кесумчи буюмни олдида ўргимчакни тириклайин иккига ажратди. Кейин чаққонлик ила унинг бошини ажратиб олди. Кейин эса митти бошчанинг ичидан шилимшиқ моддани сиқиб, қандайдир эритмали пробиркага тўкди. Шу пайт пробирка ичидаги суюқлик оқиш тусга кира бошлади. Домиён бу аралшамаган яна қандайдир моддаларни қўшди. Кейин эса махсус сузгич ёрдамида аралашмасининг қуйқасини ажратиб олди.
Бироз тинидириб қўйгач, қуйқани шиша идишга солиб, джистилланган сув билан тўлдирди. Мен бундай аралашма нима учун ишлатилиши мумкинлигини ҳар қанча мулоҳаза қилмай, тайинли хулосага келолмай турардим. Бундай кимёвий амаллардан сўнг у озроқ миқдордаги сарғиш суюқликни қўлга киритганди.
Кейин у ҳолил бўлган суюқликни менга таниш бўлган каттакон идиш – автоклавга солиб бир мудат атрофга қониқиш билан кўз ташлади-да, таймерни маълум вақтга тўғирлаб, кейин мамнун хиргойи қилганча ётоғига йўл олди. Унинг ҳаракатларидан ҳар бир ишни ўзига ишонч ва қатъият билан бажараётганини англаш мумкин эди.
Бир неча дақиқадан ётоқ жимиб қолди. Домиён ухларди. Қизиқишим устун келиб, автоклав таймерига қарадим. Таймер сота ўнда сигнал бериши керак. Демак, Домиён икки сот мизғиб олмоқчи. Ана шу икки соат менинг фойдамга хизмат қилиши мумкин. Икки соат. Бу ҳам кўп, ҳам оз эди.
Кейин стол устида турган, ўргимчакнинг ўйиб олинган бошига кўз ташладим. Йўқ, мен ўйлаганимдек у ўргимчакнинг бош миясини эмас, балки сўлак безини суғуриб олган экан. Хўш, сўлак безиниу нима қиларкин? Мен стол устида турган қайдлар журналини қўлга олдим. Жуда кўп саҳифалар аллақандай нотаниш белгилар билан тўла эди. Бир саҳифада эса, мушмула (тропик ўлкаларда ўсадиган мевали дарахт) куртагидан олинган экстракт, тухум-хужайранинг ишқорли-тузўли эритмада кўпайиши, катализатор-гормонлар, эритмани 40 даражан ортиқ қидириш сперматазоидалриннг нобуд бўлиши олиб келади, сингари қайдларни учратиш мумкин эди.
Аниқки, у ўз изланишларини кўпгина йўналишларда олиб борганди. Хўш, ўргимчакнинг сўлак бези, сперматазоидлар, тухум-хужайра ва мушмула куртаклари орасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин? Лекин алоқаси бўлиши керак. Лекин қандай? Менимча улар ўртасида ўхшашлик жуда тез ўсиши ва кўпайишидадир? Дарахт танасидаги энг тез ўсувчан қисм бу унинг куртаклари, спертаматоид ва тухум-хужайра ҳам худди шундай. Ўргимчак ҳам ўз сўлак безлари орқали ўзига тезликда тўр тўқий олади,
Демак, Домиён ҳаётбахш қувват, ўсиш ва янгиланиш сирини очиш учун ана шу талабларга жавоб берадиган моддалардан фойдаланмоқчи. Унинг мақсадида ҳаёт, ўсиш ва қувват бериш хусусиятига эга бўлган кимёвий экстрактларни жамлаш бўлган.
Автоклав қопқоғини кўтарганимда, ҳар бири рақамланган ва кодланган экстрактларга кўзим тушди. Бурчакда Домиён томирига юборган мовийранг суюқлик турарди. Пробиркани қўлимга олиб, ҳидлаб кўрдим. Димоғимга саримсоқ ҳиди урилди.
Суюқликни кўздан кечираётганимда, аллақандай шарпани сезиб, ортимга ўгирилдим. Қарасам… ортимда Домиён турибди. Унинг кўзлари қонга тўлган, қовоқлари шишган, сочлари диккайиб кетганди. У худди ататк-чечак юра бошлаган боладек аранг қадам ташларди. Унинг ланг очилган оғзидан бирор калима чиқмасди. Кейин даҳшат ичида мен ушлаб турган пробиркага қўл узатди. Оғзи кўпиклана бошлаганди. ОНазаримда унга ҳаво етмётгандек эди. Кутилмагандла у гурсиллаб полга қулади.
Югуриб унинг тепасига бордим. Бир муддат хириллаб ётди, кейин кўзларини аранг очиб, атрофга аланглади.
-Мен ҳеч кимни ўлдирганим йўқ.- шивирлади у. – Мен ўзимни ўлдирдим холос. Ўлганларни эса мен ўлдирмадим. Улар ҳаётларини яшаб ўтишди. Уларнинг ҳар бири миллион йилдан яшаб қўйган. Мен ҳам миллион ёшдаман. Мен сизнинг илк туғилишингизни ҳам кўрганман. Сиз ҳам бир неча маротаба туғилгансиз. Сиз ҳатто, ҳатто Хеопс эҳромидан ҳам кексароқсиз.
Унинг нигоҳлари туйқусдан ўтмаслашди. Назаримда у худди бошқа оламга ўтиб қолгшандек эди. У менга худди бўшлиққа қараётгандек маъносиз тикилиб турарди.
8
Домиённинг ҳолати мени таажжубга солганди. Йўқ, у комада эмасди. Унинг эс-ҳуши жойида. Кўзларида эса, қандайдир нотаниш ифода чақнарди. У менга худди ёш боладек маъсум жилмайган куйи тикилиб қолганди.
-Сизни қайси исм билан атасам экан? – пичирлади у. – Ахир сизнинг мингдан ортиқ исмларингиз бор. Балки Мамлуклар замонидаги исмингиз билан атарман? Ёки усмонийлар давридаги исмингиз билан чақирсамми? Фотимийлар давридагиси-чи? Тасаввур қиласизми, ўша пайтда сизни Баҳлул ал-Ҳалабий деб чақиришарди.
У кулиб юборди. Гарчи бу исм ғалатироқ бўлса-да, менга таниш туюлди.
-Баҳлул, – деди у кулишда давом этаркан. – Ҳа, халифанинг саройида сиз масхарабоз эдингиз. Унинг олдида сакраб, думалаб, вақтини чоғлаб юрардингиз. Бўйингиз жуда паст эди, елкамдан келмасдингиз. Ҳа, сиз ўтмишда роса томошақовоқ бўлгансиз. – уяна қаҳқаҳа отди. – Лекин жуда ёқимтой эдингиз, Баҳлул!
Кейин унинг қарашлари ҳам, сшў оҳанги ҳам ўзгарди:
-Жаноб Довуд, Мия жарроҳлигни бўйича Берлинда докторлик даражасини олган етук шифокр! Ҳа, уни кўриши билан ҳамма оёққа қалқади. Халифанинг масхарабози билан унинг ўртасида қанчалик катта тафовут бор. Ҳар биримизиннг тарихимиз миллион йилларни ўз ичига олади. Сиз миллион яшашни истармидингиз? Мендаги сеҳрли шарбатни ичган одам миллион йил яшаши, тарихих саҳифаларини қайта варақлаб, ўзининг узоқ ўтмишини қайтадан яшаши мумкин. Мия мўъжизаларга кон. Сиз мия жарроҳлиги бўича мутахассис бўлсангизда, ҳеч балони тушунмайсиз. Мия бу – ибтидоси бўлмаган чексиз маълумотлар манбаи. Ҳаётнинг ибтидосидан то ҳозирга қадар ҳар кун, ҳар дақиқа унда муҳрланган. Ўз саҳифаларингизни бирма-бир варақлашни истармидингиз? Барча даврларга оид ҳаётингизўни қайтадан яшашни хоҳламайсизми?
У бошини чангаллаганча бир лаҳза жим қолди. Афтидан уни кучли оғриқ қийнаётганга ўхшарди. Қарашлари тундлашди, яна хириллашга тушди, қорачиқлари кенгайди.
-Бошқа умид қолмади. Мен ўламан. Ўляпман. Кўзларимдан нур қочяпти. Дунё зулматга ғарқ бўляпти. Зулмат… зулмат… нур… нур… Доктор Довуд… сирли шарбат…
Сўнг кимдир унинг томоғидан бўғиб олгандек қўлларини ёқасига олиб бориб, типирчилай бошлади.
– Мен ҳеч кимни ўлдирмадим, – деди у пишиллаб. – Сизгап айтяпманку, ҳеч кимни! Ҳақиқий қурбон бу – мен, ўзи учун яшашга бир лаҳза ҳам вақт тополмаётган бир бандаи ожиз. Довуд… шарбат…
Мени унинг тепасида чўккалаб, бошини тиззамга олдим. Тилим танглайимга ёпишиб қолганди. Ниҳоят тилга кирдим:
-Қани ўша шарбат?
-Шарб…
-Унинг формуласи қаерда? Таркиби қанақа?
У кўзларини юмиб, жим қолди. Мен куч билан уни силтай бошладим.
-Формулани айтинг?
-Унинг форм… форм… – дея ғулдирай бошлади у.
Кейин боши ён бошга шилқ этиб тушди. У ўлган эди. Ақлим борвар қилмасди. Кўзлари йириб кўрдим. Уларда ҳаёт асари сезилмасди. Ҳа, Домиённинг ҳаёти интиҳосига етганди. Менинг энг сўнгги умидим унинг лаблари орасида жон берди.
Даҳшат ила атрофимга алангладим. Бир сония ичида мен қўрқинчли бир ҳақиқатни англадим. Мен бу сирнинг ягона вориси эдим. Мендан бошқа ҳеч ким Домиённинг ҳаёти ва ўлимидан воқиф эмасди.
Эндли мен нима қилишим керак. Айни пайтда мен унинг жасади билан бирга қишлоқ йўлидаги виллада ёлғиз қолгандим. Шу пайтда миямга бир фикр келди. Тўғри Домиён бир оғиз ҳам гап аёйтолмадим. Аммо унинг жасади, мияси менинг ихтиёримда-ку? Менга битта скальпель бўлса кифоя, Унинг миясини ўрганиш имкони мавжуд.
Демак, тўқималар қотмасидан тезроқ ишга киришиш керак. Мен қутини ковлаштириб, боя Домиён ўргимчакни нимталаган скальпелни топдим. Қизиқишим қўрқувдан устун келди. Менга суякни очиш учун арра керак эди. Қутидан уни ҳам топдим. Демак, Домиён бу ерда кўп бош суякларини арралаган. Ярим соат деганда Домиённинг мияси қўлимда эди. У мияга қон қуйилишидан вафот этганди. Қон томирлари ҳам кенгайган.
Мияни қоқ иккига бўлиб, ғуддасимон безни топдим. У одатдагидан уч баравар катталашган эди. Мен уни эҳтиёткорлик билан тузли эритмага солдим. Ҳаммас ир данакдек келадиган ана шу безда яширинган эди.
Энди мен ушбу бездан кесмалар олиб, уни микроскоп остида текширишим ва ўзгаришларни аниқлашим керак эди. Бунинг учун керакли ҳамма анжомлар етарли эди. Бурчакда зарур тўқималарни ажратишда керак бўладиган асбобни топдим. Уларни микроскоп ортида яхшилаб кузатиш учун тўқималарни бироз бўяб қўйдим. Биринчи кесма менга таниш манзарани эслатди. Хужарйралар саратон хужайраларига жуда ҳам ўхшаб кетарди. Мен Домиённинг квартисида кўрган хужайралар ҳам айнан шунинг ўзгинаси эди. Ўшанда мен уларни уруғланган тухум хужайра деб ўйлагандим. Демак ўшанда ҳам ғуддасимон без кесмаларини кўрибман-да? Ғуддасимон без ҳужайралари ҳам худди саратонникига ўхшайди. Жуда тез ўсади ва бўёвчи моддаларга ўч бўлади. Ҳвар икки турдаги хужайралар ҳам жуда фаол бўлади.
Мен бир нарсани тушунгандим. Домиён ўз сирли шарбатини тайёрлашда наҳотки очилаётган куртаклар, ўргимча к сўлак бези ва сперматазоидлар фойдаланган бўлса? Ҳа, айнан шундай. Радиоактив нурлар эса, томирга юборилган сирли суюқликни қўзғатиш учун керак бўлган. Лекин барибир бу сирли шарбатни кимёвий қайта ишлаш жараёнидан бехабар эдим. Ҳалиги дафтардаги тушунарлиз қайдлар шу шарбатнинг шифрланган таркиби эмасмикин? Бу шифрларнинг калитини биладиган одам эса энди йўқ. Нима бўлгандаа шарбат шу ерда ва унинг таркибини замонавий текширувлар орқали аниқлаш мумкин эди. Нурларни йўналтирувчи қурилманинг ишлаш механизмини бемалол ўрганса бўлади. Демак, умид бор.
Бироқ, бу умидлардан ҳам муҳимроғи, ҳаммасини жонли тажрибамда синаб кўриш имкони бор эди. Демак мен ҳаммасини ўзим кўришим, ҳис қилишим мумкин. Демак мен ҳғам миллион йил яшаб, бутун ўтмишни ўз кўзим билан кўришим мумкин.
Ана шу ғоя мени қўрқитар, имкониятимни чеклар, ҳисларимни маҳв этарди. Мен ҳаммасини унутиб, фақат бир нарса ҳақида ўйлардим: бу сирил шарбатни қабул қилиб, сеҳрли нурларни миямга йўналтириш, ҳеч ким кўрмаган, эшитмаган сирлардан огоҳ бўлиш…
Бу ғоя мени бутунлай ўзига ром этди. Ўзимни худди заҳарланган пирог олдида туриб, унинг зарарини ббила туриб, барибир уни ейишга ошиқаётган болакайга ўхшардим. Эҳтимол Одам Ато ҳам тақиқаланган жаннат неъмати олдида ўзини худди мендек тутгандир? Ҳа, мен қайта-қайта туғилишни, ўз ўтмишимни батамом англашни, миллион йиллик ҳаёт ҳақиқатини англашни истардим.
Кескин ҳаракат билан мовий суюқлик – сирли шарбат тўлғазилган шприцни томиримга санчдим. Шу аснода баданимга аллақандай ғайритабиий қувват оқиб кираётганини пайқадим. Назаримда ўзимни худди узоқ кутилган ёмғир остида жонланаётган ниҳолдек сезардим. Ёқимли ҳиссиётлар оғушида бошим айланарди.
Таймер жиринглади. Ҳа, айтганча, бу суюқлик қонимга сингиб кеиши учун менга ўн дақиқа кифоя қиларди. Демак радиацияга тайёрланишим учун менга шунча вақт берлган. Мияни рентген нуридан ўтказиш қоидаларидан хабардор эдим. Компасни созладим ва ричагларни ҳар учала катодли трубкалардан таралаётган нурлар миямнинг марказида, ғуддасимон без устида кесишадиган қилиб мослаштирдим. Энди фақат ҳаммасини ҳал қилувчи қизил тугмани босишим қолганди.
Ниҳоят қизил тугмани босдим. Қурилма бўғиқ товушда ғувиллай бошлади.
9
Юз берганларни сўз билан ифодалаб бўлмасди. Бу ерда ҳар қандай луғат ожизлик қиларди. Ўша аснода ўзим ҳисган даҳўҳшат ва қўрқувни ҳам сизга таърифлаб беролмайман. Инсон қандай ҳолатда ана шундай ғайриоддий ҳиссиётни бошидан кечириши мумкинлигини ҳам билмайман.
Назаримда худди миям буғланиб, тафаккурим тўзғиб кетаётгандек эди. Назаримда рўпарамда барча фикрлар ва ғоялар эриб кетадиган сирли оламнинг пардаси очилгандек эди. Бутун атрофни хира, қирмизи бўшлиқ эгаллаб олганди. Ана шу хира туман орасидан мен жуда кўп тоғлар, дарёлар, денгиз, шаҳарлар, кўчалар, антиқа кийимдаги одамлар тасвири кўрина бошлади.
Мен эса, ҳаммасини кузатиб турар, аммо тилим шишиб оғзимни тўлдириб қўйгандек бирорта сўз айтолмас, бутун вужудим ҳаракатсиз қотганди. Шунда мен бутунлай бошқа оламга, вақт чегараларини ошиб, ўтмишга бори қолганимни англадим. Бу олам маълум даража менга таниш ҳам эди. Мен бу номаълум дунёда кўраётган ҳар бир буюмни танирдим, у ерда ҳар қадамда учраётган одамлар ҳам менга бегона эмасди. Ҳа, мен бу оламда бўлганман, қачонлардир яшаганман…
Мен бу оламни сизга тушунарли бўлиши учун қандай тасвирласам экан-а? Тасаввур қилинг, сиз қаршингизда турган буюмни, шу билан бирга унинг ортида иккинчи, учинчи… шу тариқа саноқсиз бумларни кўриш имконига эга бўлдингиз. Ҳар бир буюм ўз шакли ва рангига эга, айни пайтда шаффоф… Сиз унинг ортидагиларни ҳам кўра оласиз. Шу тариқа ҳар бир инсон сиймосида бир нечта бошқа-бошқа одамларни кўра оласиз. Бу ғаройиб оламда бир пайтнинг ўзида бир қанча товушларни инглаб, илғаб олиш, кўриш ва англаш мумкин.
Мен тушиб қолган бу антиқа оламда ҳар бир инсоннинг ўтмишини ва унинг муайян даврлар билан боғлиқлигини кўриш мумкин. Ўз навбатида вақтни ҳиссий сезиб бўлмасди бу ерда, у ўзининг муайян ўлчовларига эга эди. Йўқ, бу ҳееч қандай афсона эмас, реал, ҳаққоний олам. Бу олам мени, мен эса, бу оламни яхши танирдим.
Ҳа, оломон ичида кетиб бораётган мана бу кимса ҳам ени танийди. У менга исаак деб мурожаат қлди. Рост, бу ерда менинг исмим Исаак. Ва бу исм меники эканини ҳам аниқ биламан. У билан қаердадир бир пиёлана май сипқориш учун кетяпмиз. Мана, қандайдир эски уйга яқинлашдик. Бу майхона ҳам менга таниш. Унинг хизматчиларини ҳам танийман. Бу ерда ҳамма мени табассума билан кутиб олди. Чунки уларнинг ҳаммаси таниш.
Шеригим Дакрон менга яқинда қул бозоридан сотиб олган чўрисининг нафосатию латофати ҳақида тўлиб тошиб гапирарди. Мен эса уни ҳавас билан тинглардим. Хизматчи бизга қовурилган гўшт ва ширинликлар олиб келди.
-Ол, бу ширинликларни махсус Басрада тайёрлашади, – деди шеригим билагимдан туртиб.
Бир пайт майхона эшиги олдида қилич ва қалқонларнинг жаранглаши, хизматчининг жон ваҳмида қичқириши ва қадам товушлари эшитилди. Биз иккимиз дарҳол ўрнимиздан турдик. Остонада тиш-тинрноғигача қуроллаган сарбоз тутарди.
-Ярамас, Исаак, Қотил, сенинг қўлингдан қон томиб турибди. – Шу пайт шеригим жуфтакни ростлаб қолди., жангчи эса, давом эьтарди. – Сен оғуфурушсан! Сен Бағдод аҳлининг энг хавфли душманисан!
-Биродар, Худо хайрингни берсин, – уни инсофга чақирдим. – Мен оғу эмас, шифобахш гиёҳлар билан савдо қиламан.
-Шифаобахш гиёҳдларбиланми ё сеҳр-жоду ва манфур туморлар биланми? Сен ғайридин муртадсан!
– Мен жодугар эмасман, Худо хайрингни берсин, мени қўйвор! Мен эронли бир мусофирман. Шафқат қил.
– Ярамас келгинди! Бу оқшомни зиндонда ўтказасан! Эртага сени қозикалоннинг қошига элтишади! Индин эса, иншооллоҳ, сени тириклай ерга кўмишад!
-Аллоҳ ҳаққи! Мен айбдор эмасман!
-Қайси Аллоҳни айтяпсан, муртад?
-Одамлар мен айбдор эмасман!
-Кофир! Форс!
Мен қўрқувдан унинг қўл-оёқларини ўпиб титраб-қақшардим. Ҳаммаси беҳуда кетди. Тунни зиндонда, зах, совуқ ва тор каталакда ўтказдим. Атрофимда менга ўхшаганлар кўп, улар қаттиқ-қаттиқ йўталишар, ўлим талвқасасида хириллашарди.
Эртаси куни мени қозикалонни олдига олиб боришди. Мени жодугарликда, одамларни заҳарлашда айблашди. Қозикалон шу заҳоти ҳукм чиқарди: қатл! Жаллод Уммавийлар қасри олдидаги майдонда менинг бошимни танамдан жудо қилди. Мен ўлар эканман, ўлим бу қисқа умрнинг мутлақ интиҳоси эмаслигига ишонч ҳосил қилдим. Ҳамма қайта-қайта туғилади ва яшайди…
Мана, мен энди Сино саҳпосидаги Хурмо ибодатхонасининг роҳибиман, исмим епископ Жан. Менинг ҳузуримдан турли ҳудудлардан дуоталаб одамлар келишади. Мен умрини танҳолик ва оддийликка бахш этган инсонман.
Йўқ… йўқ бу туш эмасди. Бағдодда кечган ҳаётим ҳам ҳақиқат эди. Жаллод бошимни узаётганини ҳам яхши эслайман. Ҳамаси ўлим билан тугамаслигини англаса, жуда осон кечаркан.
Қайтага мен аслида доктор Довуд эканимни англаган чоғимда, бу дунёдаги реал ҳаётм менга худди тушдек бўли кўринди. Мен ўзимни ўнлаб замон ва маконда, ўнлаб инсонлар қиёфасида кўрдим. Мен ҳар гал бу дунёга тамоман бошқа инсон бўлиб келганман. Вақт бутун борлиғи билан менинг тасарруфимда эди. Мен уни кунма-кун яшаб борардим. Ва бу кунларнинг ҳар бири ўз тароватига, ўз нафосатига, ўз қувонч ва ташвишларига эга, бу кунларнинг ҳар бири ҳаётнинг энг биринчи ва охирги кунига ўхшарди.
Кунларнинг бирида мен Қурдоба бозорида мовийкўз Матильдани учратиб қолдим. У бир сават анжир кўтариб борарди. Биз илиқ апрель оқшомларидан бирини бирга ўтказдик. Енгил шабада эҳтиросли шивирларимизни олисларга олиб кетди. Ўша пайтдаги дил титроғи, ҳузур-ҳаловатни тасвирлаб беролмайман.
Қалбни тан олган муҳаббатга санчилган қилич нима ҳам қила оларди? Ўлим ундан ҳеч нарсани тортиб ололмайди. Ҳеч ким, ҳеч нарса абадиййўқолиб кетмайди. Ҳаётимиз миллион йилларга чўзилган. Биз юлдузлар билан тенглошмиз. Биз ҳеч нарсани йўқотмаймиз. Ҳаёт узун, абадий, чексиз…
Болалигимданг ҳарбий саркарда бўлишни орзу қилардим. Чингизхон, Искандар Мақдуний, Ганниибал юришлари ҳақидаги асарларни зўр қизиқиш билан мутолаа қилардим. Мен энди бу жўшқин жангларнинг жонли иштирокчисиман. Мана, Акра шаҳри қамалда қолди. Фирот ортида аёвсиз жанг кетмоқда. Мана қиличлар асабий жаранглайди. Мен, Ибн Хоза ғаним билан қиличбозлик қила-қила Акра деворига бориб тақалганимни билмай қолдим. Мана, айёр рақиб кўксимга ханжар урди. Бироқ, барибир улар ғалаба қозона олишмади. Бизнинг музаффар армиямиз душманни кунпаякун қилди. Мен жон бераётиб, ўз сафдошларимнинг ғолибона ҳайқириқларини эшитдим…
Бирданига яна ҳамма нарса туман пардаси ортида қола бошлади. Яна ўзимни Домиённинг лабораториясида кўрдим. Мана ўша курси, ўша катодли лампалар, ўша ҳисоблагичлар… Машина ўз-ўзидан тўхтаб қолганди. Соатга қарадим. Атиги ярим соат ичида ўтмишнинг узоқ иқлимларини сайр қилиб келибман. Ярим осат ичида йиз йилларни яшаб қўйибман.Шу ўттиз дақиқа кўзрганиларим ҳақида жилд-жилд китоблар ёзишим мумкин эди. Демак,Ю мен шу ярим соат ичида ўз вақт тизимига, ўлчовларига эга бошқа оламларни кезиб чиқа олдим. Демак бизнинг бир дақиқамиз у ерда бир неча йилларга тенг бўларкан-да?
Ахир бу ғоят қизиқарли кашфиётку?
Биз бу сирли, антиқа оламда умрбод қола оламизми? Ахир даврлар оша саёҳат қилиб юриш қандай ажойиб. Сиз ўзингиз истаган, ўзингизга ёққан ҳаётни танлаб, уни қайтадан яшай оласиз. Хўш, ўша оламда мудом қолиб кетса бўлармикин? Домиён ҳам ана шу савол устида қаттиқ изланган, мия аталмиш ғаройиб қурилманинг сирларини қатъий ўрганган кўринади.
10
Олдимда жуда қийин масала турарди: сирли шарбатнинг таркибини ўрганиш. Даставвал мен бу масалани услубий жиҳатдан тўлиқ ўрганмоқчи бўлдим. Айни пайтда бу суюқлик жуда оз қолганди. Бу суюқлик таркибини тўлиқ тадқиқ этишга етармикин? Лекин, бу суюқликни тажриба учун ишлатадиган бўлсам, ундан яна бирмарта фойдаланишга, яна бир карра ана шу сирли одламни кезиб, унинг ғаройиботларидан баҳра олишга етмай қолиши мумкин-ку? Унинг ҳар томчиси мен учун ғоят қимматли ва зарур эди.
Мен айни лаҳзада тарёк кайфига бутунлай боғланиб қолган гиёҳванддек сездим ўзимни. Ҳа, мен дарҳол унинг лаззатини соғина бошлагандим. Бу бебаҳо суюқлик ундан фойдаланган одамларга юзлаб йиллик антиқа ҳаёт туҳфа этганди.
Менинг қўлларим ҳам ўзимга бўйсунмай қолганди. Агар бу суюқлик тугаб қолса, унда нима қиламан? Мени айни дамда ўз жуфтига интилаётган новвоснинг шиддатидан-да кучли бир ёввойи истак қамраб олганди.
Шу аснода ушбу мовийранг суюқликни қўлимда тутиб турганимда, унинг кўзларида акс этган телбалик ва ваҳшатни кўз олдимга келтирдим. Ўшанда у менга кўзи соққасидан чиққудек бўлиб тикилганди. Йўқ, бу телбавор эҳтиросни маҳв этиб бўлмасди. Мен дарҳол шприц игнасини шишачага тиқиб, суюқликнинг яна бир қисмини сўриб олдим ва уни чанқоқлик билан томиримга йўлладим. Ўн дақиқадан сўз қурилма ўриндиғига ўтириб, чироқларимни миямга тўғирладим. Яна бир зум вужудимни ёқимли ҳислар, кейин эса кучли қўрқив туйғуси қамраб олди…
* * *
Яна бу оламга, тўғрироғи Домиённинг лабораториясига қайтганимда, ҳали унча вақт ўтмаганди. Мен икинчи сафарим асносимда ўз кўзим билан кўрганиларимни эсимда чиқиб қолмаслиги учун зулдик билан қоғозга кўчира бошладим. Ёзаётиб, кўз қирим билан бояги шишачага кўз ташладим. Суюқликнинг учдан икки ҳиссаси тугаб бўлганди. Шишада қолган ҳиссаси эса, ўз рангини ўзгартирган, мовийдан яшил тусга кирганди. Унинг наинки ранг, ҳиди ҳам ўзгарганди. Ундан аввалгидек саримсоқ ҳиди келмасди. Тамом! Энди ҳеч қачон унинг таркиби билолмайман. Энди унинг таркиби ҳам, шакл ҳам, ҳиди ҳам, ранги ҳам ўзгариб кетди. У энжди ўз хусусиятини ҳам ўзгартирганди. Демак, мен англаб етган сеҳрли оламга яна қайтиш имконидан тамомила маҳрумман.
Демак, мен умримнинг қолган йилларини мана шу нураб бораётган дунёнинг бедил асри сингар яшаб ўтаман. Бошқа иложим ҳам йўқ. Энди бу зич, маҳдуд оламдан ҳеч қачон чиқиб кетолмайман. Энди мен ҳеч қачон замон ва макон сарҳадлари оша парвоз этолмайман. Балки, бундай эмасдир? Балки ҳали умид бордир?
Сўнгги умид зарраларини ўзимда жамлаб, ранги ўзгарган суюқдликни яна томиримга қуйдим.
* * *
Бу Доктор Довуд эсдаликларининг сўнгги варақлари эди. Орадан бир неча соат ўтиб, уни Домиённинг лабораториясидан ўлик ҳолда топишди. Номаълум тарафдан ёнғин чиқиб, унинг хонаисдаги ҳамма асбьоб-ускуналар куйиб кетганди. Суд эксперти ёниб битган буюмларнинг қолдиқларини кўздан кечираркан, ўз билдиргисида доктор Довуднинг ниҳоятда антиқа феъл-атвор эгаси эканини таъкидлади.
-Ғалати деганда сиз нимани назарда тутяпсиз? – сўради ундан прокурор ёрдамчиси.
-Унинг ғуддасимон без ҳақидаги гапларини назарда тутяпман – деди эксперт. – Кейин куртакларнинг ҳаётий кучи, ҳомила ҳужайралари, ўргимчак сўлак бези… яна бир балолар! Билки бу илмий жиҳатдан тўғридир, аммо…
-Хўш?
-Аммо, менимча булар ҳамма беҳуда гаплар! Масалан, сиз мангу яшашни истармидингиз?
– Ҳа, бемаънилик, – деди эксперт. – бу аҳмоқликдан бошқа гнарса эмас. Лекин, биз ўзимиз яшаб турган бу олам ҳақида нимани ҳам билардик? Бизнинг бутун умримиз боши ҳам охири ҳам маълум бўлмаган ВАҚТнинг бир парчаси холос. Бинобарин биз бу оламнинг ўтмиши вакелажаги ҳақида нима ҳам дея оламиз? Дунё сир-синоатларга тўла! Жумбоқ!..
Рустам Жабборов таржимаси