Озиқ-овқат бозорларида одамлар истеъмол қиладиган маҳсулотлар савдоси амалга оширилади. Биржа ҳам ана шундай бозор, бироқ бу ерда пул, олтин ва қимматли қоғозлар сотилади. Бу ерга сотувчилар ва харидорлар, қарз олувчилар ва қарз берувчилар тўпланадилар.
Қарзга пул олган корхона, унинг ўрнига мулкнинг бирор қисмига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжат (яъни акция) берадилар ёки ундан фойдаланишда қатнашиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (яъни облигация) берадилар. Бу қимматли қоғозлар кишиларга ё маълум корхонанинг муайян қисмига эгалиги ҳуқуқини ёки унинг фойдасидан маълум қисмига эга бўлиш, ёки у олган фойдадан фоиз олишга имкон берувчи заёмни беради. Қимматли қоғозлар қимматли қоғозлар биржаси деб номланувчи бозорда сотилади ва сотиб олинади. Бу бозорда сотувчи ва харидорлар ўз савдоларини маклерлар — яъни даллоллар орқали амалга оширадилар.