9 март куни Япония ҳукуматининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида грант шартномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатни Япониянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Шинсукэ Тода ва Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси Шаҳодат Тожиматова имзолади.
Битим доирасида мазкур боғча 40814 долларлик ўқув жиҳозлари билан таъминланади.
Япония элчихонасига кўра, грант дастури Ўзбекистонда эълон қилинган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” йўналишлари ва ҳукуматнинг таълимга доир устувор мақсадларига мос келади.
Кунчиқар ўлка Ўзбекистонда 1995 йилдан буён соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 420 га яқин лойиҳани амалга ошириб келмокда. Уларнинг умумий қиймати 28 миллион доллардан зиёдни ташкил этади.
Аввалроқ Япония ҳукуматининг “Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик ижтимоий лойиҳаларга кўмак бериш” дастури доирасида мамлакатимиздаги учта таълим масканига 140165 доллар миқдорида грант ажратилган эди.
Мавзуга доир мақола:
Япония ва Ўзбекистон ўртасида муҳим ҳужжат имзоланди. 29.08.2022