Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бадиий публицистика кенгаши фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Пандемия шароитига қарамай, кенгаш аъзолари йил давомида эътиборга молик ишларни амалга оширди, деб хабар беради ЎзА.
Қайд этилишича, 2021 йилда “Буюк ўзбек йўли”, “Адабиёт – халқнинг юраги”, “Абдулла Орипов замондошлари хотирасида”, “Аброрлар ҳайрати” (Абдулла Аъзам), “Элдошларим, дилдошларим” (Сирожиддин Саййид), “Абдулла Орипов даҳоси” (Абдураҳим Эркаев), “Рауф Парфи Ўзтурк дунёси” (Илҳом Ғаниев), “Ботиндаги бўрон” (Олим Тошбоев), “Эркин Воҳидовнинг имзоси” (Аҳмаджон Мелибоев), “Юрагига Сурхондарё сиққан аёл” (Зулфия Мўминова), “Ерда юлдуз кўрдим” (Ҳаким Сатторий) номли публицистик китоблар нашр этилди.