Матлуба Деҳқон қизи. Райҳон бўлинг, жон энам (ҳикоя)

Ёз эди. Исфарак ўрикларга қизил югуриб, етилай деб қолган пайт синглим иккимиз энамизни кўриб келгани йўлга чиқдик. Манзилга етиб, эшикдан киришимиз билан кўзимиз энамизга тушди. Айвонда тоғдек бўлиб ўтирибдилар. Ҳа, тоғ деса арзийди уларни. Шу ўтиришларида қанча ғамни кўтариб ўтирибдилар-у! давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Рағбатга эҳтиёж сезилмоқда (1990)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. «Ёшлик» журнали саҳифаларида ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Ўтмишни унутганнинг келажаги булмайди» бадиасини қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Араблар «Ўтган халқларнинг ким эканлигини билмоқчи бўлсанг, қолдирган асарларига қара» дейди. Ҳақиқатан осори-атиқалар ҳар бир халқнинг қобилияти, маънавияти ва бошқа хусусиятларини очиқ-ойдин давоми…

Нормурод Норқобилов. Чол ва бола (ҳикоя)

Болакай паст бўйли, миқти гавдали, чиройли кузалган соқоли нимдош кулранг тўни остидан кийиб юрадиган яктагидек оппоқ, қўшни Абдулла чолни яхши ҳам, ёмон ҳам кўради. Чунончи, чол ҳам оқ сариқдан келган, жигарранг қийиқ кўзлари ҳамиша кулиб турадиган, аллақачон мактаб ёшига етган давоми…

Ҳамидулла Болтабоев. Номаълум Фитрат (1990)

1956 йили «таркибида жиноят состави йўқлиги ва топилган янги материалларга биноан» оқланган ўзбек сиёсий маҳбуслари қаторида олим ва адиб Абдурауф Фитрат ҳам бор эди. Халқ келажаги учун курашган минглаб фидойи кишилар биргина «халқ душмани» тамғаси остида олиб кетилгани каби уларнинг давоми…

Асрор Мўмин. Битта-битта сўздан яралар достон

Жаҳон адабиёти дурдона асарларини ўқиб ҳайратга тушганимда, уларни юртдошларим ҳам ўқишини ва ҳайратланишини жуда-жуда истайман. Дунё китобхонлари севиб ўқиётган шундай асарлар таржимасига киришганда, аввало, она тилимизда уларнинг аслиятдай бўлиши кераклиги ҳақида ўйлайман. Таржима қилмоқчи бўлганим асарни қайта-қайта ўқир эканман, уни давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Воз кечилган китоблар (ҳикоя)

Уйқусиз тунларимнинг бирида эшик қаттиқ тақиллади. Очганимда унинг ранг-рўйи аввалгидек эмасди: кўз ости салқиган, қуюқ сочлари тўзғиган, кўк галстуги бўйнидан бўшатилган, бир аҳвол. Икки йил аввал ўзига бино қўйган олифта йигитчага солиштирганда ер-у осмонча фарқ бор эди. Таним музлаб қолгандек давоми…

Ўрозбой Абдураҳмонов. Етим қолган қирғоқлар (1990)

«Халқ Комиссарлари Советининг 1920 йил 20 декабридаги қарори: Туркистон ва Озарбойжон Совет Социалистик республикасида пахтачилик маданиятини қайта тиклаш ва янада ривожлантириш мақсадида Халқ комиссарлари Совети қарор қилади:[1] РСФСР деҳқончилик Халқ Қомиссарлари зиммасига қуйидаги тадбирларни амалга ошириш юклансин: а) икки хафталик давоми…

Ҳусан Карвонли. Бобурни йиғлатган қовун Андижондан келтирилганмиди?

Ўзбек адабиёти тарихида кўп ғалати машҳур ҳодисалар бор. Мисол учун, ҳазрат Навойи тахаллуси “Навоий” эмас, асли “Навойи” эканлиги ҳақида дастлаб Ҳамид Сулаймон, сўнгра Нусратулло Жумахўжа домла кўп ёзган. Шунингдек, “Амир Темир” қачон “Темур”га, “Бобир” “Бобур”га айлангани, асли қайси тўғри эканлиги давоми…

Қулман Очил. Ғаров (ҳикоя)

Сиддиқ ака бўй-басти дуппа-дуруст, келишган, туғма юввош одам. Майин сочлари сийракроқ, қўйкўзлари қисиқроқ, ёқимтой. Гап сўрасангиз, аввал мулойимгина жилмайиб қўйиш одати бор. Илёс ака билан тўн кийишмаган бўлса-да, кийишгандан қалин. Москвада мўйқалам илмидан бирга  таҳсил олган. Ҳужрадош. Ҳали қарасангиз, иккаласи давоми…

Шодиқул Ҳамро. Унутилган озон пардаси (ҳикоя)

Йўқ, мурда тирилмади, тирик ўлди… Қабртошдаги ёзув. XIX аср Кўплар қатори сен ҳам қалин асфальт ётқизилган энсизгина бу йўлакнинг оддий ва доимий бир йўловчиси эдинг: эрталаблари, сен шошилган кўйи шу йўлакдан ҳукумат маҳкамасига хизматга борар, кечки пайт руҳинг толиққандан имиллаб-имиллаб давоми…