Ziyouz портали рақамларда – 2014 йил ҳисоботи

Openstat маълумотларига кўра, 2014 йилда www.ziyouz.com порталига ташриф буюрганлар сони 2 336 786 нафарни ташкил этди (кунига ўртача 6402 киши). Ташриф буюрганларнинг 1 545 900 нафари Ўзбекистондан бўлса, Россия (318 598), АҚШ (198 518), Қозоғистон (42 388), Қирғизистон (41 435), Корея (33 814), Туркия (32 265), Тожикистон (20 456), БАА (9 928), Швеция (9 627), Германия (7 170) каби 165 дан ортиқ давлатларидан ҳам кўплаб мухлислар баҳраманд бўлишмоқда.

2014 йили порталга 1 348 328 киши мобил қурилмалар орқали ташриф буюрган. Энг кўп Nokia, Samsung, Apple аппаратлари орқали сайтга кирилган.

Портал учун энг кўп Opera Mini браузеридан фойдаланилган. Кейинги ўринларни Chrome, Android Browser, Opera, UCWEB браузерлари эгаллашди.

Йил давомидаги ташрифларнинг 1 169 202 таси қидирув системалари ҳиссасига тўғри келган. Ziyouz.com дан энг кўп “сўралган” сўзлар: китоблар, Амир Темур, намоз вақтлари, мантиқий саволлар, Алишер Навоий, Жалолиддин Румий…

Йилнинг энг машҳур китоблари:

1. “Мен ҳам намоз ўқийман”
2. Қуръони карим. Алоуддин Мансур таржима ва тафсири
3. Имом ал-Бухорий. Ал-жомеъ ас-саҳиҳ (1-жилд)
4. Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар (роман)
5. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2 жилдлик)
6. Тоҳир Малик. Шайтанат (биринчи китоб)
7. Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. 1-жилд
8. Алишер Навоий. Хамса: Лайли ва Мажнун (насрий баёни)
9. Туркча-ўзбекча – ўзбекча-туркча луғат
10. Русча-ўзбекча луғат. 1-жилд

Йилнинг энг машҳур бўлимлари:

1. Ziyouz.com кутубхонаси
2. Намоз тақвими
3. Қуръони карим
4. Ўзбек шеърияти
5. Ҳикматлар хазинаси
6. Сара мақолалар
7. Тарих
8. Қизиқарли маълумотлар
9. Жаҳон насри антологияси
10. Ўзбек насри антологияси

Йилнинг энг машҳур мақолалари:

1. Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405)
2. Алишер Навоий (1441-1501)
3. Намоз ўқиш тартиби (расмлари билан)
4. Ота-оналаримиз ҳақида шеърлар
5. Зиё-Уз викторинаси архиви (қизиқарли савол-жавоблар)
6. Қадимги дунёнинг етти мўжизаси
7. Муҳаммад Юсуф (1954-2001)
8. Таҳорат китоби
9. Абу Али ибн Сино ҳикматлари
10. Жалолиддин Румий (1207-1273)

Андроид Маркетда энг кўп юклаб олинган китоблар:

Ақл ақлдан қувват олади (37136 марта юкланган)
Ўзбек халқ топишмоқлари (34218 марта юкланган)
Чингиз Айтматов. Қиёмат (30601 марта юкланган)
Тоҳир Малик. Шайтанат (30133 марта юкланган)
Саодат асри қиссалари (27652 марта юкланган)
Ўзбек халқ эртаклари (23891 марта юкланган)
Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар (20460 марта юкланган)
Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён (15210 марта юкланган)
Чўлпон. Кеча ва кундуз (14999 марта юкланган)
Пиримқул Қодиров. Юлдузли тунлар (13897 марта юкланган)

2015 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ziyouz порталида:

Мақолалар сони: 18770 та (n.ziyouz.com – 7852, islom.ziyouz.com – 2015, davronbek.ziyouz.com – 348, ziyouz.uz – 7151, ziyouz.uz/ru – 1251, ziyouz.uz/en – 153).
Китоблар сони: 5274 та (турли мавзудаги ПДФ китоблар – 2765, дарсликлар – 175 та, тўплам ва журналлар – 1127 та, аудиокитоблар – 651 та, мобил телефонлар учун китоблар – 89 та, рус тилидаги ўзбек адабиёти ва тарихига бағишланган китоблар – 467 та).
Жаҳон адабиётидан ҳикоя ва қиссалар сони: 836 та.
Ўзбек адабиётидан ҳикоя ва қиссалар сони: 2328 та.
Ўзбек адабиётидан шеърлар: 10000 дан ортиқ.
Жаҳон адабиётидан шеърлар: 5000 дан ортиқ.
Жаҳон ва ўзбек маданияти, фани арбоблари ҳақида маълумотлар: 2000 дан ортиқ.
Ҳикматлар ва афоризмлар: 30000 дан ортиқ.
Ўзбек халқ мақоллари: 10000 дан ортиқ.
Жаҳон халқлари мақоллари: 6500 дан ортиқ.
Ўзбек халқ топишмоқлари: 1500 дан ортиқ.
Ўзбек халқ эртаклари: 219 та.
Facebook саҳифамиз мухлислари сони: 7212 та.
Youtube каналимиздаги видеолар сони: 15 та.
Twitterдаги ўқувчиларимиз сони: 353 та.