Ziyouz портали рақамларда – 2012 йил ҳисоботи

2012 йил, 15 февраль. Айни пайтда порталимиздан 6184 та илмий-оммабоп, маърифий мақолалар, 1532 та электрон китоб (PDF, HTM, DJVU, MP3, JAR форматларида), ўзбек адабиётидан 675 та ҳикоя, 280 та ҳажвия, жаҳон адабиётидан 197 та ҳикоя, 600 дан ортиқ ижодкорнинг фаолиятига оид маълумотлар, ўзбек мумтоз шеъриятидан намуналар (66 ижодкор), замонавий ўзбек шеърияти намуналари (168 ижодкор), жаҳон шеърияти намуналари (206 ижодкор), 10000 дан ортиқ ўзбек мақоллари, 5000 га яқин жаҳон халқлари мақоллари, 265 та ҳикоят, 30000 га яқин ҳикматли сўз ва афоризмлар, 1500 та топишмоқ, 100 га яқин халқ эртаклари, юртимиз ҳақида 900 дан ортиқ фотосуратлар, 200 га яқин расмли табрикномалар ўрин олган.

Портал форумида 130 бўлим, 5258 мавзуда 336574 та пост қолдирилган.

Islom.ziyouz.com сайтида муқаддас динимизга оид 2313 та мақола ва маълумотлар мавжуд.

Ziyouz.com сайтида жами ўқилган саҳифалар сони 19 979 922 тани, forum.ziyouz.comда 48 196 655 тани, islom.ziyouz.comда 4 980 808 тани, kross.ziyouz.comда 1 034 669 тани ташкил этмоқда.

www.uz рейтингига кўра, порталимиз Ўзбекистон сайтлари орасида 40-ўринни эгаллаб турибди (14.02.2012 куни 2997 та ташриф (ҳост), 22606 ўқилган саҳифа (хит). Openstat рейтинггига кўра эса, 14.02.2012 куни сайтимизга 4817 киши ташриф буюрган, 23282 та саҳифа ўқилган. Ўзбекистон форумлари рейтингида forum.ziyouz.com 11-ўринни эгаллаб турибди.

Ziyouz.com билан ҳамкорликда Шарқий Туркистонда бирқанча ўзбек асарлари таржима қилинди. Шунингдек, жаҳон адабиёти асарлари ҳам ўзбек тили орқали уйғурчага таржима қилинди. Афғонистонда ҳам бирқанча ўзбек ҳикоя ва қиссалари эски ўзбек тилида, эски ёзувда чоп этилди. Шунингдек, жаҳон адабиётидан ҳикоялар ҳам ўзбек тили орқали Афғонистондаги ўзбеклар учун эски ўзбек тилида тайёрланди. Туркияда илмий иш ўлароқ Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” романи, Худойберди Тўхтабоевнинг “Жаннати одамлар” романи, Ойбекнинг “Қутлуғ қон”, “Улуғ йўл” романлари таржима қилинди.