Кўпинча катта авлод вакилларидан “ёшлар китоб ўқимай қўйди” деган танбеҳни эшитамиз. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Ёшлар фақат интернет билан андармон бўлиб, китоб ўқимай қўйдими? Ziyouz.uz портали ҳозирги ёшлар қандай китоб ўқиётганлари билан қизиқди.
Портал томонидан аввалроқ “Зиёлилар: ким нима ўқияпти?” деб номланган сўровнома ўтказилган эди. Унда атоқли олимлар, ёзувчи-шоирлар, адабиёт ва бошқа соҳа вакиллари – миллатимиз зиёлилари иштирок этишган эди. Шу анъанани давом эттирган ҳолда “Ёшлар нима ўқияпти?” мавзусида сўровномага ҳам старт берилди. 12 октябрга қадар ушбу анкета саволларига жавоб берсангиз:
1. Исми-шарифингиз.
2. Туғилган йилингиз (эълон қилинмайди, жавоблар шунга кўра тартибланади).
3. Касбингиз, иш (ўқиш) жойингиз.
4. Ҳозир қайси китобни ўқияпсиз? (50 та сўздан ошмаслиги керак).
5. Сўнгги ўқиган китобингиз (50 та сўздан ошмаслиги керак).
Жавоблар жамланиб, тартиблангандан сўнг, www.ziyouz.uz сайтида эълон қилинади. Ёшлар орасида энг кўп ўқилаётган китоб, муаллиф номлари эълон қилинади. Шунингдек, ёшлар қайси тилларда, қандай мавзуларда мутолаа қилаётгани таҳлил қилинади.
Жавоб бераётганда китоб ва унинг муаллифини аниқ кўрсатинг. Китоб ҳақидаги фикрингизни қисқача баён қилинг. Сўровномани бошқа зиёли ёшларга ҳам юборишингиз мумкин.
Жавобларни шу ердан юборишингиз мумкин: