ХХVI Республика қорилар кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида ўтказилган “26-қорилар кўрик танлови”нинг Республика босқичида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча диний таълим муассасалари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети талабалари иштирок этишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борган ушбу беллашувда қуйидаги қори ва қориялар ғолиб бўлдилар:

Мураттаб қорилар йўналиши
Олий ўрин — Сайдулло Тоҳиров, Тошкент ислом институти талабаси,
Аъло Нуриддинов, Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабаси.
1-ўрин — Абдулбасир Камолов, “Кўкалдош” ислом ўрта махсус билим юрти талабаси.
2-ўрин — Аъзамжон Абдуҳалимов, “Саййид Муҳйиддин махдум” ислом ўрта махсус билим юрти талабаси.
3-ўрин — Шерзод Умаралиев, Тошкент ислом университети талабаси.

Мураттаб қория қизлар йўналиши
1-ўрин — Ҳабиба Камолитдинова, “Хадичаи Кубро” ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юрти толибаси.
2-ўрин —  Назокат Сайдуллаева, Тошкент ислом институти толибаси.
3-ўрин — Муборак Ўринова, “Жўйбори Калон” ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юрти толибаси.

Мужаввид қорилар йўналиши
1-ўрин — Асадулло Рўзиев, “Фахриддин Розий” ислом ўрта махсус билим юрти талабаси.
2-ўрин — Ҳусан Хидирбоев, Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабаси.
3-ўрин —Аҳмадулло Абдуҳалимов, “Саййид Муҳйиддин Махдум” ислом ўрта махсус билим юрти талабаси.

Мужаввид қория қизлар йўналиши
1-ўрин — Солиҳа Сатторова, Тошкент ислом институти толибаси.
2-ўрин — Шаҳноза Яҳёева, “Жўйбори Калон” ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юрти толибаси.
3-ўрин — Марям Шуҳратова, “Хадичаи Кубро” ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юрти толибаси.