Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида Хитой янги йили – Баҳор байрамига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзлаган Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним меҳмонларни шарқона янги йил билан табриклади.
Маърифий дастур иштирокчиларини Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ҳам қутлади.
Хитой Халқ Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Миллий опера, рақс ва драма театри халқ чолғулари оркестри томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга манзур бўлди.
Тадбир Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.