www.ziyouz.uz – Интернет-фестивал ғолиби!

24 сентябр куни “Ёшлар ижод саройи”да UZ Миллий домени-2012 интернет-фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу йилги танловни «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Келажак овози» ташаббускор ёшлар маркази, “UZINFOCOM” компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ва “infoCOM.UZ” журнали биргаликда ташкил этди.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги эса фестивални расмий қўллаб-қувватлади.
Интернет-фестивал мамлакатимизда 2001 йилдан бошлаб, ўзбекча сайтларни ривожлантиришни мақсад қилган UZ Миллий домени Интернет-фестивали эса 2007 йилдан бошлаб ўтказиб келинади.
Бу йилги фестивал танлов дастури 10 та мавзули ва 3 та махсус номинацияни ўз ичига олди. Бу йилги танлов дастурига ҳар бир мавзуга оид 10 номинация иштирокчилари учун WWW.UZ миллий излаш тизимининг махсус мукофотлари ҳам киритилди. Ушбу махсус номинацияда маълум вақт ичида ҳар номинация иштирокчилари орасида энг кўп балл тўплаган 10 та сайт ғолиб деб топилди.
Танловга жами 1000 та ариза келиб тушди, унда 543 сайт иштирок этди, уларнинг 65 фоизи илк бор қатнашди.
Танловнинг “Фан ва таълим соҳасида энг яхши сайт” йўналишида www.ziyouz.uz портали биринчи ўринни қўлга киритди. 2004 йили фаолият бошлаган портал бугунги кунда ўзбек тилидаги энг ката маънавий манбага айланган. Унда 2000 дан ортиқ электрон китоб, 15000 дан ортиқ илмий-оммабоп, маърифий мақолалар ўрин олган.
Қуйидаги сайтлар бу йилги интернет фестивал ғолибларига айланди:

Маданият ва спорт соҳасида энг яхши сайт

“Спорт” тоифаси:
1-ўрин: www.uff.uz – UFF.UZ – Ўзбекистон футболи ишқибозлари
2-ўрин: www.pfl.uz – Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси
3-ўрин: www.championat.uz – Ўзбекистон Футбол портали.

“Маданият” тоифаси:
1-ўрин: www.e-adabiyot.uz- Ўзбек мумтоз адабиёти ва замонавий адабиёт, адабиётшунослик, таҳлил, мақолалар ва кутубхона.
2-ўрин: www.afisha.uz – Afisha.uz – Тошкент афишалари

Энг яхши корпоратив сайт
1-ўрин: www.turkistonbank.uz – “Туркистон” банки сайти
2-ўрин: www.creditasia.uz – Кредит Азия маиший техника дўконлари тармоғи корпоратив сайти.
3-ўрин: www.active.uz – ActiveCloud компанияси сайти

Давлат бошқаруви органи соҳасидаги энг яхши сайт
1-ўрин: www.soliq.uz – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси сайти
2-ўрин: www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси қонунчилик Миллий маълумотлар базаси Ахборот-қидирув тизими.
3-ўрин: www.parliament.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси.

Фан ва таълим соҳасида энг яхши сайт
1-ўрин: www.ziyouz.uz – Маданий-кўнгилочар, маърифий портал.
2-ўрин: www.virtualdars.uz – Ахборот технологияларига оид видео дарслар ва мақолалар.
3-ўрин: www.fikr.uz – “Фикрлар, Одамлар ва Жамият” Блогосервиси.

ОАВ соҳасидаги энг яхши сайт
1-ўрин: www.gazeta.uz – Газета.уз – Ўзбекистон Янгиликлари
2-ўрин: www.kun.uz – Янгиликлар сайти
3-ўрин: www.olam.uz – Ўзбекистон портали

Энг яхши тематик сайт
1-ўрин: www.benkovci.uz – Бенков номидаги ўқув юрти умрбод хотирасида қолганлар сайти.
2-ўрин: www.restoran.uz – Мамлакат ресторанлари ҳаёти ахборот портали.
3-ўрин: www.gurmaniya.uz – Пазандачиликни ёқтирадиганлар ҳамжамияти.

Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг яхши сайт
1-ўрин: http://tib.islom.uz/- Табобат ва замонавий медицина
2-ўрин: www.apteka.uz – Барчаси саломатлик учун
3-ўрин: www.mku.uz – Ўзбекистон тиббий каталоги

Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт
1-ўрин: www.muloqot.uz – Мулоқот.Уз ижтимоий тармоқ
2-ўрин: www.mover.uz – роликларни онлайн кўриш ва юклаб олиш видео-сервиси.
3-ўрин: www.dir.uz – TAS-IX да файлли хостинг

Туризм ва сайёҳлик, минтақавий-ўлкашунослик соҳасида энг яхши сайт
1-ўрин: www.е-tarix.uz – Ўзбекистон ва жаҳон тарихига бағишланган сайт.
2-ўрин: www.panoramio.uz – Ўзбекистонда биринчи виртуал муҳит лойиҳаси
3-ўрин: www.mytashkent.uz – “Письма о Ташкенте” aльманахи.

Энг яхши шахсий саҳифа
1-ўрин: www.bayrammusic.uz – Байрам гуруҳи шахсий саҳифаси
2-ўрин: www.tohirmalik.uz – Шахсий саҳифаси
3-ўрин: www.nasimov.uz – Насимовдан янгиликлар Блоги

Махсус номинациялар:

Фестиваль кашфиёти
1-ўрин: www.megaskidka.uz – Ўзбекистонда 50% дан 97% гача чегирмалар тақдим этувчи сайт.
2-ўрин: www.dna.uz – Design’n’Arts (DNA) дизайн ва санъат ҳақидаги интернет-журнал
3-ўрин: www.publika.uz- Барча одамлар учун Портал.

Оила учун энг яхши сайт
1-ўрин: www.oshxona.uz – Ўзбек ошхонаси сайти.
2-ўрин: www.mama.uz – Ўзбекистон оналари ҳамжамияти.
3-ўрин: www.maslahat.uz – маслаҳатлар, йўриқномалар ва тавсиялар.

WWW.UZ номинацияси ғолибларининг рўйхати

Маданият ва спорт соҳасида энг яхши сайт – www.uff.uz
Корпоратив сайтлар – www.uzonline.uz
Давлат бошқаруви органи соҳасидаги сайтлар – www.lex.uz
Фан ва таълим соҳасидаги сайтлар – www.uz-translations.uz
ОАВ сайтлари – www.olam.uz
Тематик сайтлар – www.GoldenPages.uz
Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги сайтлар – www.apteka.uz
Тармоқ сервислари соҳасидаги сайтлар – www.mover.uz
Туризм ва сайёҳлик ва минтақавий-ўлкашунослик соҳасида сайтлар – www.mytashkent.uz
Оила учун сайтлар – www.okay.uz
Шахсий саҳифа – www.islom.uz
Йил кашфиёти – www.kinostar.uz