Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг “Этакдаги кулба” номли ҳикояси Озарбайжон тилига ўгирилиб “525-ci Gezet” (525-чи Газета) нашрида чоп этилди. Жорий йилнинг феврал сонида “Sessizlikdeki daxma” номи остида босилган ушбу ҳикояни Озарбайжон ёзувчиси Айваз Зайналов Озарбайжон тилига ўгирди.
Ушбу ҳикоя Озарбайжонда жорий йилнинг март ойида нашр этилиши кутилаётган “Туркий халқлар ҳикоялари” тўпламига ҳам киритилган. “Этакдаги кулба” ҳикояси Озарбайжондан ташқари 2013 йили Туркияда “Темрин” фикр ва адабиёт журналида ҳам нашр бўлган ва турк ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотган эди. 2016 йили ёзувчининг 11 та ҳикояси жамланган “Kuytudaki kulübe” номли китоби ҳам Туркиянинг «Ferfir» нашриётида босилган.
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг ушбу ҳикояси илк бор “Шарқ юлдузи” журнали 2010 йил 1-сонида нашр бўлган. Адабиётшунослар ҳикояга таъриф бераркан, юқори бадиийлик билан битилган бу асар ўзбек ҳикоячилигида янгича йўналиш бошлаб берганини айтишган эди.