Олтинранг қуёш, мовий осмон ва яшил табиатнинг барча гўзалликларини ўзида мужассам қилган Муғла Эгей ва Ўртаер денгизларининг феруза сувлари ва 8 минг йил ортга, тарих қаърига саёҳат қилишга ундайдиган ўнлаб қадимий шаҳар харобалари билан сайёҳларнинг энг севимли масканларидан бири ҳисобланади ва ер юзининг “яширин жаннати” дея таърифланади, деб хабар беради Туркия маданият ва туризм вазирлиги PR агентлиги матбуот хизмати.
Умумий узунлиги 1479 километр бўлган денгиз қирғоқлари билан Туркиянинг энг узун қирғоқ чизиғига эга бўлган Муғла тарихий, маданий қадриятлари ва табиий гўзалликлари билан ҳар йили кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилади.
Ҳар йили 1 миллиондан зиёд хорижлик сайёҳ ташриф буюрадиган бу маскан Туркиянинг жануби-ғарбий учида жойлашган бўлиб, у шимолда Айдин, шимоли-шарқда Денизли ва Бурдур, шарқда Анталия, жанубда Ўртаер денгизи ва ғарбда Эгей денгизи билан ўралган.
Муғла денгиздан 670 метр баландликда, текис қояликлар шакли билан қизиқарли кўринишга эга Асар тоғининг этагида жойлашган.
Эгей минтақасининг жанубида жойлашган шаҳар, ажойиб денгизи ва табиий гўзалликлари, қолаверса, Кария, Ликия, Рим, Византия, Салжуқийлар ва Усмонийлар каби кўплаб цивилизацияларга мезбонлик қилгани билан танилган. Қадимда Кария, турклар даврида Ментеше, бугунги кунда Муғла деб аталадиган бу шаҳар дунёга машҳур саёҳатчи Авлиё Чалабий ва машҳур тарихчи Ҳеродот асарларида ҳам тилга олинади.
Табиий, тарихий ва маданий гўзалликлари билан миллионлаб одамлар томонидан ташриф буюрилган Муғла, Бодрум, Фетҳие, Мармарис туманлари ва ҳар бири алоҳида бўлган юзлаб кўрфазлар билан уйғунлашган ҳолда ажойиб манзара касб этади.
Муғла ўзининг мафтункор мовий денгизи, олтинранг қуми ва қуёши, яшил табиати шунингдек, тақдим этган турли имкониятлар билан бой салоҳиятга эга. Сув спорти, велоспорт, табиат қўйнида сайр қилиш, парапланда учиш, баланд тоғ туризми, ғорлар, соғломлаштириш ва маданий туризм масканлари кабилари билан шаҳардаги муқобил туризмнинг хилма-хиллигини ташкил этади.
Муғлада бориш тавсия этилган жойлар
Муғла музейи. Музейда археология, этнография, гладиаторлар ва табиий тарих заллари ва ҳовли мавжуд. Музейда 5-9 миллион йил аввал яшаган тирик мавжудотларнинг қолдиқлари, маҳаллий кийим-кечак, кийим-кечак ва ашёлар кўргазмага қўйилган.
Капалаклар водийси. Бу – Муғла вилоятининг Фетҳие туманидаги Ўлик дениз чегарасида жойлашган водийдир. Эндемик турлари туфайли жаҳон мероси сифатида муҳофаза қилиниши тавсия этилган 100 та тоғдан бири бўлган Боботоғ этагида жойлашган Капалаклар водийси 1995 йил 8 февралда 1-даражали муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд деб эълон қилинган ва бу ерда ҳар қандай қурилиш ишлари тақиқланади.
350 метр баландликдаги тик тош деворлар билан ўралган водий ўз номини 80 дан ортиқ капалак турларидан, хусусан, йўлбарс капалагидан олган. 50 метр баландликдан қуйиб келаётган шаршара водийнинг ўртасидан оқиб ўтувчи сой билан Ўртаер денгизига қуйилади.
Кема саёҳати. Кемада сайр қилиб, мовий осмон, яшил табилат ва феруза денгиз сувларини томоша қилишни севувчилар учун Муғла мўъжизанинг ўзгинасидир.