Республикамиз аҳолисининг, айниқса ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини қондиришда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 2017 йилнинг
25-27 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида анъанавий Республика “Китоб байрами” ўтказилмоқда.
Сайл тарзида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирда адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китоблар тақдимотлари, ношир ва муаллифлар, адиб ва шоирлар, китоб графикаси рассомларининг китобхонлар билан бевосита ижодий учрашув-мулоқотлари, мушоиралар ва суҳбатлар, совринли интеллектуал викториналар, шунингдек, “Китобсеварларни қутлаймиз!” номли концерт дастурлари ўрин олган.
26 май куни “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги V илмий-амалий конференция ҳам ўтказилмоқда.
Барча китобсеварларни Республика “Китоб байрами”га лутфан таклиф этамиз!