2023 йилда Рамазон ойининг илк куни 23 март, пайшанба кунига тўғри келади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тузилган Рамазон ҳилолини кузатиш бўйича ишчи гуруҳ шундай хулосага келган.
Мусулмонлар идораси бугун, 22 мартдан юртимиздаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланишини ҳам маълум қилган. Таровиҳ Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади. Ҳудудларда намоз вақтларидаги фарқланишдан келиб чиқиб, масжидларда таровеҳ намозини ушбу вақтга нисбатан белгилаш тавсия этилган.
Ўзбекистон президенти 21 март куни имзолаган “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорда Рамазонни миллий анъана ҳамда қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.