Порсо Хўжаев (1867-1937)

Порсо Хўжаев, Порсо Хўжа Ҳасан (1867, Бухоро — 1937.25.10, Тошкент) — Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан бири, давлат ва жамоат арбоби. Бухорода Мадраса таҳсилини олган.

1905 йилдан Бухородаги жадидчилик ва Ёш бухороликлар сафида Янги усул мактаблари очиш ва жадид газлари чиқариш, кўплаб қироатхона ва кутубхоналар ташкил этишда фаол қатнашган. 1918 йил мартдан Самарқанд, Шаҳрисабз, Қарши, Бухорода амирлик тузумига карши курашда иштирок этган.

Бухоро Халк Совет Республикаси (БХСР) тузилгач, Хатирчи ва Кармана вилоятлари инқилобий қўмитаси раиси (1920—21), БХСР деҳқончилик нозири ва нозир ўринбосари (1921), Бухоро марказий касабалар иттифоқи раиси (1922), БХСР Марказий Ижроия Қўмитаси раиси (1922 йил август—1924 йил ноябрь). 1925 йилдан Бухоро шаҳри ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Бухоро округида ер ислоҳоти бўйича комиссия раиси.

1929 йилдан Тошкентда яшаган, БХСРнинг раҳбар арбоблари билан биргаликда миллатчиликда айбланиб, 1937 йил 14 октябрда отишга ҳукм килинган, 1962 йил 26 ноябрда оқланган.