Ўзбекистон “Бизнес юритиш-2018” рейтингида дунё ўнталигига кирди

Ўзбекистон Жаҳон банки Гуруҳининг тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича “Бизнес юритиш-2018” (Doing Business 2018) рейтингида учинчи бор дунёнинг етакчи ўнта давлати қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг юртимиздаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар қилади. Тошкентда жорий йил 1 ноябрь куни мазкур давоми…

Тошкентда Туркия Республикаси миллий байрами нишонланди

Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинганининг 94 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими ўтказилди. Маросимда Ўзбекистон ҳукумати ва парламенти, халқаро ташкилотлар ва хорижий элчихоналар вакиллари, фан, таълим, маданият ва санъат намояндалари ҳамда журналистлар иштирок этди. давоми…

Боку-Тбилиси-Қарс темирйўли – Европа ва Осиё ўртасида кўприк

30 октябрь куни Озарбойжонда Боку-Тбилиси-Қарс темирйўлининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси Меҳрибон Алиева, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг рафиқаси Эмине Эрдўғон, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қозоғистон бош вазири Бакитжон давоми…

Ўзбекистон ва Туркия: бирлашган – ўзар

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 22 та ҳужжат имзоланди. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга давлат ташрифининг биринчи куни эришилган натижадир. Шунингдек, Анқарада давоми…

Туркия ватандошлари учун виза тартиби соддалаштирилиши ишбилармонлик ва сайёҳликни кенгайтиради

Ўзбекистон Туркия ватандошлари учун виза тартибини соддалаштирди. Эндиликда Ўзбекистонга ишбилармонлик ёки туристик мақсадда ташриф буюрувчи Туркия ватандошлари учун виза уч кун ичида расмийлаштирилади. Бу борада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни қарор қабул қилган. Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг Туркия билан давоми…

Риштон бозорида “Рошидоний” халқ кутубхонаси очилди

Риштонлик маърифатпарвар, асл касби тадбиркор бўлган Дилшод Болтабоев ташаббуси билан туман бозорида халқ кутубхонаси ташкил этилди. Дилшод Болтабоев ижтимоий тармоқларда бозор ҳудудида кутубхона ташкил этиш мақсади борлигини, бунинг учун унга босма китоблар юбориш мумкинлигини эълон қилганди. Бугун ўзбек тилига давлат давоми…

Тошкент шаҳрида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

18 октябрь куни пойтахтдаги Симпозиумлар саройида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайти хабар берди. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Россия, Украина, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ирландия, Германия ва бошқа давоми…

Тошкентда 19-Марказий Осиё медиа конференцияси бўлиб ўтмоқда

Тошкентда ЕХҲТ (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) ташкил этган “Марказий Осиёда очиқ журналистика” 19-Марказий Осиё медиа конференцияси бўлиб ўтмоқда. Икки кунлик ушбу тадбирда 100 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Монголия давлатларидан давлат ҳокимияти вакиллари, журналистлар ҳамда халқаро давоми…

Ёшлар нима ўқияпти?

Ziyouz.com портали томонидан интернет тармоғида бир ҳафта давомида ўтказилган “Ёшлар нима ўқияпти?” мавзусидаги сўровномада китобхон ёшларнинг қандай китоблар мутолаа қилаётгани ўрганилди. Интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур сайтлар (kun.uz, sof.uz, azon.uz, ziyouz.uz), Facebook ва Telegram тармоғида эълон қилинган онлайн сўровномада 536 нафар давоми…

Фарғона водийсидаги фуқаролик судлари замонавий мультимедиа ускуналари билан таъминланди

E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Фарғона водийсидаги фуқаролик ишлари бўйича ўн бешта туманлараро судга 57 комплект замонавий компьютер топширилди, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати. Жорий йил 13 октябрь куни  фуқаролик ишлари бўйича давоми…