27-28 апрель кунлари Истанбул шаҳрида Турк дунёси шарҳловчилари симпозиуми бўлиб ўтди. Туркия президенти девонининг Ахборот-коммуникация бошқармаси ташкил қилган анжуманда геосиёсий муҳит ўзгараётган ҳозирги даврда туркий дунё оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳокама қилинди. Тадбирда Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Венгрия ва Шимолий Кипр вакиллари қатнашди.
Туркия президенти девонининг Ахборот-коммуникация бошқармаси матбуот ва телерадио бўлими раҳбари, доктор Ўғуз Гёксу рақамли фашизм, дезинформация, қора пропаганда, исломофобия, туркофобия каби иллатларга қарши курашнинг муҳимлиги ҳақида гапирди.
Мерсин университети доценти, доктор Каан Кутлу Атач беаёв геосиёсий рақобат шароитида туркий давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги зарурлигини таъкидлади.
Anadolu ахборот агентлиги Ижроия қўмитаси аъзоси Яҳё Бостан ижтимоий тармоқларда компромат ва ёлғон ахборот авж олганини урғулаб, бу вазиятда турк дунёси давлатларининг ўз ижтимоий тармоқлари бўлиши мақсадга мувофиқлигини қайд этди.
Доктор Ўғуз Гёксу
Янги давр ахборий маконда янги ёндашувларни талаб этмоқда.
Ҳақиқат баҳсларда туғилади.
Anadolu ахборот агентлиги Ижроия қўмитаси аъзоси Яҳё Бостан
Озарбайжонлик адиб ва публицист Юнус Ўғуз
Туркий дунё учун ягона ижтимоий платформа ташкил этиш вақти келди.
Доктор Каан Кутлу Атач
Туркия энергетика ширкатлари вакиллари
Янги юзйилликда туркий оламнинг энергетика бозоридаги ўрни қандай?
Туркий халқлар қадимдан Шарқ ва Ғарбни туташтириб, жаҳон цивилизацияларини бир-бирига яқинлаштириб келган. Геосиёсий зиддиятлар, глобал иқтисодий инқироз кучайган бугунги давр туркий халқлардан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишни талаб этмоқда. Турк дунёси шарҳловчилари симпозиуми давомида турк дунёси сиёсат, иқтисодиёт, маданият жабҳалари қаторида оммавий ахборот воситалари йўналишида ҳам яқин ҳамкорлик қилиши лозимлиги таъкидланди.