Исломий таълим муассасаларига қабул эълон қилинади

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфида диний таълим муассасалари 2015-2016 ўқув йили учун қабул эълон қилади.

Тошкент ислом институтига абитуриентлар 20 июндан 20 июлгача қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
– Ректор номига ариза.
– Маълумоти ҳақида ҳужжат: аттестат ёки ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида диплом (асли).
– Яшаш жойидаги масжид имомидан йўлланма.
– Соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шаклида).
– 6 дона 3×4 ҳажмда фотосурат.
– Паспорт нусхаси (асли кўрсатилади).
– Яшаш жойидан маълумотнома.
– Ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли).

Қуйидаги фанлар бўйича кириш имтиҳонлари топширилади:
– ўзбек тили ва адабиёти (тест);
– маънавият ва маърифат (оғзаки ижодий);
– чет тили (оғзаки ижодий);
– Ўзбекистон тарихи (тест).

Тошкент Ислом институти манзили:
Тошкент шаҳри, Зарқайнар кўчаси, 18-берк кўча, 47-уй.
Тел: 240-05-87, 240-03-58

Ўрта махсус ислом билим юртларига абитуриентлар 20 июндан 10 июлгача қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
– Билим юрти мудири номига ариза.
– Маълумоти ҳақида ҳужжат (асли).
– Яшаш жойидаги масжид имомидан йўлланма.
– Соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шаклида).
– 6 дона 3×4 ҳажмда фотосурат.
– Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт нусхаси (асли кўрсатилади).
– Яшаш жойидан маълумотнома.
– 16 ёшдан катталар учун ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли).

Қуйидаги фанлар бўйича кириш имтиҳонлари топширилади:

– ўзбек тили ва адабиёти (диктант);
– маънавият ва маърифат (тест);
– чет тили (тест);
– тарих (тест).
Изоҳ: қабул имтиҳонлари материаллари тўкқиз йиллик мактаб дастури асосида тузилади.

Ўрта махсус ислом билим юртлари манзиллари

«Кўкалдош» ўрта махсус Ислом билим юрти
Тошкент шаҳри, А. Навоий кўчаси, 46.
Тел: 244-12-82, 249-30-90.

«Мирараб» ўрта махсус Ислом билим юрти
Бухоро шаҳри, Ф. Хўжаев тумани, Хўжануробод, 16.
Тел: 224-21-76, 224-45-97.

«Муҳаммад Ал-Беруний» ўрта махсус Ислом билим юрти
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри.
Тел: 229-03-20.

«Мулла Қирғиз» ўрта махсус Ислом билим юрти
Наманган шаҳри, Уйчи, 359.
Тел: 224-34-62.

«Саййид Муҳйиддин Махдум» ўрта махсус Ислом билим юрти
Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Жалабек, 7.
Тел: 224-68-70, 260-77-74.

«Хожа Бухорий» ўрта махсус Ислом билим юрти
Қашқадарё вилояти, Китоб шахри, Заргарлик, 4.
Тел: 54-27-425, 54-27-225.

«Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус Ислом билим юрти
Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Й. Бобожонов кўчаси, 43-а уй.
Тел: 227-25-80.

«Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти
Бухоро шаҳри, Ҳавзи Нав, 92.
Тел: 223-88-44.

«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти

Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Ўрикзор даҳаси, Зарафшон кўчаси, 15-уй.
Тел: 299-24-11.