Ҳафта воқеалари №4: MY5 “рейди”, жаллод оналар, ДХХ тўғрисидаги Қонун, бомбаланган қори-болакайлар, Жиззах ва Самарқанддаги автоҳалокат

2018 йил 5 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти  Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунга имзо қўйди ва у матбуотда эълон қилинди. Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 15 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган.

Чегарани ноқонуний кесиб ўтган Қирғизистон фуқароси ўзбек чегарачилари томонидан отилган ўқдан ҳалок бўлди.

Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқда «MY5» («Менинг юртим») телеканалида 1 апрель куни эфирга берилган «Яширин камера» дастури бўйича муносабатлар иккига бўлинди. Кимдир «MY5»нинг бу фаолиятини қўллаб-қувватлади, кимдир эътироз билдирди. Ушбу дастурда телеканал журналисти сайёр камера ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги паркларни айланиб, севишган жуфтликларни «қўлга туширгани» ва уларни жамоат жойида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишга чақирганини кўриш мумкин.

2 апрель куни Қўқон шаҳрининг Туркистон кўчасида жойлашган бино олдидаги арча дарахтлари тагидан 3 ёшли ўғил боланинг жасади топилди. Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи аёл ўзининг ўғли бўлган, 2015 йил 4 ноябрда туғилган Фирдавсбек Иброҳимжоновни бўғиб ўлдирган. Жиноятни яшириш мақсадида, боланинг жасадини арча тагига яшириб қўйган.

2 апрель куни Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари Қундуз вилоятида амалга оширган операция натижасида аксарияти болалар бўлган 100 киши ҳалок бўлди, 150 киши яраланди.

4 ва 7 апрель кунлари Жиззах ва Самарқанд вилоятларидан йирик автоҳалокатлар содир бўлди.