www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари эълон қилган “Энг гўзал ҳикоятлар-2” танлови якунланди. Унда мухлислар энг гўзал ҳикоятлар таржимаси ва ўзлари ҳамда яқинлари ҳаётида юз берган реал воқеликлар тасвир этилган ҳикоялар билан иштирок этдилар. Танловга 200 дан ортиқ ҳикоя келиб тушди. Шундан танлов шартларига мос келадиган 125 таси сайтимизда чоп этилди.
Ғолибларни аниқлашда ҳикоянинг мазмуни, долзарблиги, унинг сайт ва ижтимоий саҳифаларимизда оммабоп бўлганлиги, матннинг бадиий хусусиятлари, эътиборга олинди. Улардан энг яхшилари олим, филолог, журналист, ёзувчи, ноширларлардан иборат 15 нафар экспертларга юборилди. Холисликни таъминлаш мақсадида ҳакамларга ҳикоянинг матнигина ҳавола қилинди (муаллифи билдирилмади). Ҳакамлар берган баҳолар умумлаштирилиб, энг юқори ўринлар аниқланди.
“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танлови ғолиблари билан танишинг.
1-ўрин. “Сизни, отамни ва ёқтирган оёқ кийимимни қолдириб келдим…” ҳикояси. Таржимон: Муҳаммад Мубийн. Ғолибга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 6 жилдли “Тафсири ҳилол” тўплами тақдим этилади.
2-ўрин. “Ўриндиқда қолдирилган тиллалар” ҳикояси. Муаллиф: Нурбек Тошниёз. Ғолибга Аҳмад Лутфий Қозончининг 4 жилдлик “Саодат асри қиссалари” китоби ва Зиёвуддин Раҳимнинг “Бахтли ҳаёт сари” китоби тақдим этилади.
3-ўрин. “Нажот қўнғироғини ким босган эди?” ҳикояси. Таржимон: Абдуллатиф Абдуллаев. Ғолибга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 2 жилдли “Ислом тарихи” китоби тақдим этилади.
3-ўрин. “Қуръон зиёфати… бўлмади” ҳикояси. Муаллиф: Рустамжон Ҳасанов. Ғолибга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 2 жилдли “Ислом тарихи” китоби тақдим этилади.
3-ўрин. “Агар бир ой умрингиз қолса…” ҳикояси. Таржимон: Марям Осиё. Ғолибга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 2 жилдли “Ислом тарихи” китоби тақдим этилади.
4-ўрин. “Яхшиямки, туғилган экансан, болам” ҳикояси. Таржимон: Фатима Алий. Ғолибга Сафиюрраҳмон Муборакфурийнинг “Ар-Раҳиқул махтум” (Расулуллоҳ с.а.в. сийратлари) китоби тақдим этилади.
Танлов ғолибларига мукофотлар етказилади (Тошкент шаҳридан бошқа жойларга Ўзбекистон бўйлаб почта орқали юборилади). Ғолиблардан ташкилотчилар билан боғланишлари сўралади.