“Энг гўзал ҳикоятлар” танловига марҳамат!

www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари “Энг гўзал ҳикоятлар” танловини эълон қилади. Танловда энг гўзал, ибратли ҳикоятлар таржималари билан иштирок этишингиз мумкин.

Танлов тартиби:

Танлов учун ўзингиз таржима қилган ҳикоят(лар)ни [email protected] почтасига юборинг. Материаллар 2016 йил 24 апрелига қадар қабул қилинади. Ғолиблар 2016 йил май ойи бошида эълон қилинади.

Танловга турли тиллардан қилинган таржималар қабул қилинади. Саҳобалар, тобеинлар, кейинги уламолар, шунингдек олимлар, дунёнинг буюк кишилари ҳаётидан ибратли лавҳалар маъқулланади. Интернет ўқувчиси учун қулайлик мақсадида қисқароқ ҳикоятлар танланса мақсадга мувофиқ.

Иштирокчилар юборадиган материаллар сони чекланмаган. Қанча кўп ҳикоят таржима қилинса, ғолиб бўлиш имконияти ошади. Ғолибларни аниқлашда ҳикоятнинг мазмуни, долзарблиги, матннинг бадиий хусусиятлари, манбанинг ишончлилиги ҳам эътиборга олинади.

Танловга юборилган ҳикоятлар www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтларида эълон қилинади.

Танлов талаблари:

1. Ҳикоят аввал бошқа манбаларда чоп этилмаган бўлиши керак.

2. Ҳикоятнинг манбаси ва муаллифи кўрсатилиши керак.

3. Ҳикоят ўзбек тилида чиққан турли манбалардан кўчирилмаган бўлиши керак.

4. Ҳикоят юборувчининг ўзи томонидан таржима қилинган бўлиши керак.

5. Ҳикоят қайси тилдан таржима қилинганлиги ҳам ёзилиши керак.

Танлов ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланадилар:

1-ўрин соҳибига – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 5 жилдли “Хислатли ҳикматлар шарҳи” китоби;

2-ўрин соҳибига – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 4 жилдли “Одоблар хазинаси” китоби;

3-ўрин соҳибига – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламидан 3 та китоб.

IELTE ўқув маркази қўшимча мукофот таъсис этди: Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” китоби ва ўқув марказда 3 ой бепул таълим олиш ҳуқуқи.

Танловга ҳомийлик масалалари бўйича [email protected] почтасига мурожаат қилишингиз мумкин.