Американинг Вашингтон илмий-текшириш марказининг тадқиқот натижаларига кўра, 2050 йилга келиб ер юзидаги мусулмонлар сони насронийлардан ортиб кетади. Марказ маълумотларига кўра, ҳозирда Ислом динига эътиқод қилувчилар бир миллиард олти юз миллион нафар бўлиб, сайёрамизнинг 23 фоиз аҳолисини ташкил қилади. Америкада яҳудийлар сон жиҳатидан насронийлардан кейинги ўринда туради. Аммо яқин ўн йилликда мусулмонлар сони яҳудийлардан ошиши турган гап, дея хабар беради Муслим.уз.
Бу ҳол Оврупа мамлакатларида ҳам ўзининг кескин таъсирини намоён этади. Масалан, 2060 йилда Олмониянинг 82 миллион нафар аҳолиси 77 миллионгача қисқариш эҳтимоли бор. Ҳиндистондаги мусулмонлар сони эса, ҳозирги кунда мусулмон аҳолиси бўйича етакчи бўлган Индонезиядан ўтади.