Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Турк Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига ҳам борди. Халқаро ташкилот вакили музейнинг тарихий аҳамияти хусусида гапирди.
“Саҳродаги Лувр” номи билан танилган бу музей совет ҳукумати номақбул деб ҳисоблаган санъат асарлари учун “бошпана” вазифасини бажарган. Ўша даврда кўплаб рассомлар қамоққа ташланган, меҳнат лагерларига сургун қилинган ёки ҳаётининг катта қисмини руҳий хасталиклар шифохоналарида ўтказишга мажбур бўлган. Ушбу музей ва унинг авангард санъати ўтмишдаги азоб ва изтиробларни ёдга солади”, ؘ– деди БМТ олий комиссари.
Фолькер Турк маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, тафаккур эркинлиги муҳимлигини ҳам таъкидлаган.