Атоқли ёзувчи Асад Дилмурод вафот этди

2019 йил 29 январь куни таниқли ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Асад Дилмурод вафот этди.

Асад Дилмурод 1947 йил 20 июлда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Қоратепа қишлоғида таваллуд топган. ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетида сиртдан таҳсил олган.

Илк ҳикоялар тўплами — «Осмоннинг бир парчаси» (1978). «Тош бургут» (1979), «Сирли зина» (1980), «Шердор» (1986), «Мулк» ва «Гириҳ» (1989), «Тоғлар, сукут сақламанг» (1987), «Оқ аждар сайёраси» (2000), «Мезон буржи» (2007) қиссалари, «Афросиёб сукунати» (1983), «Кўчки» (1991) каби китоблари нашр этилган.«Маҳмуд Торобий» (1998), «Фано даштидаги қуш» (2001), «Паҳлавон Муҳаммад» (2006),  “Ранг ва меҳвар” (2012) сингари романлар муаллифи.

Асад Дилмурод асарлари рус, украин, қозоқ, тожик, турк, уйғур тилларига таржима қилинган. “Девона” адабий сценарийси асосида бадиий фильм тасвирга туширилган (2003).