Абдурауф Фитрат томонидан 1927 йили Ўзбекистон давлат нашриёти томонидан нашр этилган “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” (Özbek Klasik Müziği ve Tarihi) китоби Туркиянинг “Gece kitapliği” нашриёт уйи томонидан турк тилида чоп этилди. Уни замонавий турк тилига Ҳусайн Оқбош таржима қилди.
Абдурауф Фитрат “Шашмақом”, “Ўзбек мусиқаси тўғрисида” мақолалари ва “Ўзбек классик мусиқаси ҳам унинг тариxи” рисоласи билан XX аср ўзбек мусиқашунослик фанини бошлаб берган.
“Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” рисоласида ўзбек миллий чолғулари, халқ куйлари, “Шошмақом” тарихи, уларнинг халқимиз маданий ҳаётида тутган ўрнига бағишланган бир қатор илмий-назарий маълумотлар берилган.