Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг шоир Сидқий Хондайлиқий ғазалига ёзган «Жоним Ватан» номли мухаммаси
Ватан — менинг ярқираган қўрғон ерим,
Ою офтоб мангу қўрғон қурган ерим,
Эсдан чиқар бошқа ҳамма кўрган ерим,
Ватан — менинг туққан ерим, турғон ерим,
Униб-ўсиб, ўйнаб-кулиб юрғон ерим!