«Ўз даврининг Батлимуси» деб танилган Али қушчининг тўлиқ коми Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-қушчи бўлиб, у Самарқандда туғилиб ўсган ва XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астрономлардандир. Унинг туғилиш санаси маълум бўлмаса-да, XIV аср охири ё XV аср бошида туғилган деб тахмин қилинади. У Улуғбек сиройидаги Муҳаммад исмли овчи қушларга қаровчи бир кишининг ўғли бўлиб, шу сабабли унга қушчи лақаби берилган. У отасидан етим қолганидан сўнг Улуғбекнинг тарбиясида бўлгани боис, Улуғбек уни ўз «Зиж»ининг сўзбошисида «фарзанди аржуманд» дейди.