Усмон Қўчқор. Фузулийнинг “Сув қасидаси”

Маълумки, Шарқ мумтоз ада­биё­тида ижодкорлар бирон-бир йирик асар яратишга киришганларида уни аввало Оллоҳга ҳамд ва жаноби Пайғамбар алайҳиссаломга наътлар битиш билан бошлашган. Буюк озарбойжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган. Унинг 32 байтдан иборат, арузнинг рамали мусаммани мақсур давоми…