Ўктам Ҳакимали. Мудҳиш олов (ҳикоя)
Олам бугун хазон рангида товланарди. Дарахтларнинг пастки шохлари япроқларини тўкиб улгурган, юқори қисмидаги япроқлар эса чирт-чирт узилиб, оғир ҳавони ҳадеганда ёриб ўтолмай липиллаб сарғайиб сўлган ўт-ўланлар устига аста қўнади. Сарғайиб сўлган ўт-ўланлар ва тинимсиз тўкилаётган хазонлар табиатнинг тўрт фаслидан иборат давоми…