Бойбўта Дўстқораев. “Ўғузхон”дан бирор «из» қолганми? (2006)
Шуниси борки, инсонга умидворлик ҳисси хосдир. Мен ҳам бир адабиёт мухлиси сифатида ўтмишда яратилган, аммо турли сабаблар билан йўқолган асарларнинг «мўъжиза рўй бериб» топилиб қолишига ҳамиша умидда бўламан. «Амир Умархоннинг канизаги» романи, «Кеча ва кундуз»нинг иккинчи қисми… «Темур сағанаси», «Ўғузхон» давоми…