Динора Юсупова. Симурғ — эзгулик тимсоли
Шарқ мумтоз шеъриятида рамзлар алоҳида аҳамият касб этади. Шарқда ижод аҳли рамзий образлардан фойдаланган, айниқса, шоирларнинг севимли образларидан бири қуш образидир. Симурғ – шарқ халқлари оғзаки поэтик ижодидаги афсонавий қуш; осмонда учиш, узоқ манзилларни яқин қилиш ҳақидаги асрий орзу-умидларнинг рамзий давоми…