Зуҳриддин Исомиддинов. Бир қатранинг фаввораси

Тўрт-беш йил бурун бразилиялик адиб Пауло Коэльонинг “Алхимик” асарини Озод Шарафиддинов таржимасида қизиқиб ўқиб чиққандик. Аслида, бу роман географик жиҳатдан биздан энг йироқ бир мамлакат ёзувчисининг асари. Тўғри, роман воқеалари Бразилияда эмас, дастлаб Испанияда, сўнг бош қаҳрамоннинг Марокашга ўтиб, ундан давоми…