Воле Шойинка (1934)

Акинванде Воле Бабатунде Шойинка (Воле Сойинка, Akinwande Oluwole “Wole” Soyinka, 13 июль 1934, Абеокута) — нигериялик драматург, ёзувчи, поэт. Шеърларини йоруба тилида, наср ва драмани инглиз тилида ёзади. Нобель мукофоти лауреати (1986). ТЕЛЕФОНДАГИ МУЛОҚОТ Бу уй – нархи арзон, қатновга давоми…

Габриэл Окара (Нигерия)

Габриэл Окара – нигериялик шоир. 1921 йили туғилган. ҚАЧОНЛАРДИР, ЎҒЛИМ Қачонлардир, ўғлим, улар кулишарди юрак-юракдан, кулишарди чақнаб кўзлари. Энди кулишар улар фақат тишлари билан, музли совуқ кўзлари эса тимирскилар менинг соямни. Шундай пайтлар бўлгандики, ўғлим, улар қўлимни сиқишарди дилдан, энди давоми…

Джон Эквере (Нигерия)

Джон Эквере Калабар шаҳрида (Нигерия) туғилган. Инглиз тилида ижод қилади. ЖАВОБ Кўнгилчан оталаримиздан мерос — Ҳаммасини оёқ-ости қилган оқ босқинчилар — Қочдилар солиб уввос. Энди хайриячи миссионерлар Шўрлик халқимизни чув туширолмас; Энди келгинди калхатлар Жўжаларимизни юлиб ололмас — Энди Ўзимизни давоми…

Фрэнк Абиодун Эг-Имукхеде (Нигерия)

Фрэнк Абиодун Эг-Имукхеде 1935 йили Иф шаҳрида (Нигерия) туғилган. Инглиз тилида ижод қилади. БИР ЭРКАККА БИР АЁЛ Черковга бормайман, юрмайман маҳкамада — “Янги маданият” мавзуси унда муҳокамада, Унда айтилмоқда “Тенг ҳуқуқлилик” ҳақидаги савол Ҳамда мағриб тиқиштирган ушбу хом-хаёл: Бир эркакка давоми…

Франческа Жетунда Перейра (Нигерия)

Франческа Жетунда Перейра 1933 йили Лагосда (Нигерия) туғилган. Инглиз тилида ижод қилади. ҚОП-ҚОРА ОНАМ Она-замин, Уйқудасан аллақачон. Сенинг халқинг – Табиат фарзанди, Жонивор, Ҳайвон. Севади инчунун, Ўлдиради кейин, Еб қўяди яшамоқ учун. Қалбимизни Разолатдан қутқариш учун Бегоналар келди, Бойлик излашди, давоми…

Адду Агво (Нигерия)

Адду Агво – нигериялик шоир. Инглиз тилида ижод қилади. БУ ЗОТНИНГ САФАРИ ТУГАДИ, ТАМОМ… Азадорлар якдил турарлар йиғлаб, Яна бир ботирга ўқ тортди камон, Манзилига етди яна бир йўлчи, Бу зотнинг сафари тугади, тамом. Жаноза тугади — мулла жим айтди; давоми…