Иброҳим Маҳкамов (1970)

1970 йилда туғилган. Тошкент Давлат университетининг математика факультетида таҳсил олган. “Муҳаббат баҳори”, “Юрак фарёди”, “Илоҳий туйғу”, “Қалб қиёфаси” номли шеърий китоблари нашр этилган. Ҳозирда “Тиббиёт ва замон” журналида фаолият юритмоқда. * * * Атиргулнинг юзида милтирайди томчи ёш, Қай ҳолатга давоми…

Очил Тоҳир (1955)

1955 йилда туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналиситика факультетида таҳсил олган. “Қарз”, “Соғинч соҳили”, “Кўнглим билан суҳбат” каби шеърий китоблари нашр этилган. Айни пайтда, “Ўзбекистон” телерадиоканалида бўлим бошлиғи вазифасида хизмат қилади. “Ўткан кунлар” китоби таассуротлари “Сиз ўшами?” – Қодирийга хуш ёққан давоми…

Фарҳод Исҳоқов (1968)

1968 йилда туғилган. Наманган Давлат университетининг рус филологияси факультетида таҳсил олган. “Руҳиятнинг ранги”, “Парвоз” шеърий китоблари чоп этилган. Ҳозирда умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилади. * * * Деразадан борлиқнинг Томошаси кўринди, Дўлли ёмғир инидан Қуёш чиққач суринди. Шовиллаган дарахтлар Қўшиғини тингладим. давоми…

Мунаввара Юсупова (1958)

1958 йилада туғилган. Тошкент Давлат маданият институтида таҳсил олган. “Муҳаббат йўли”, “Эл фарзанди”, “Олтин бешик”, “Мунис нидолар” шеърий ва насрий тўпламлари чоп этилган. * * * Мунисгинам она ҳаёт, қўлларингни бер, Этакларинг манглайимга тўтиё қилай. Кўзларингни кўрай, ахир, улар нима, давоми…

Муғанний (1949-2014)

Ғанижон Холматов 1949 йилнинг 5 февралида Ўш шаҳрида таваллуд топган.1956-1966 йиллар Наримонов, сўнг Ленин номли шаҳар мактабларида ўрта маълумот олган.Мактабни битиргач, Тошкентдаги театр ва рассомчилик санъати олийгоҳига кириб, 1970 мазкур олийгоҳнинг актёрлик бўлимини тамомлаган. 1970- 2007 йиллар З. М. Бобур давоми…

Шоди Отамурод (1978)

1978 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. “Биринчи китобим” рукнида “Соғинч ранглари” шеърий тўплами чоп этилган. Ҳозирда “Туркистон” газетасининг Жиззах вилояти бўйича мухбири. СЕВГИ Зоҳирда учраган аломатларим, Ботинда қайғумдир, ҳам омадларим. Табассум айласа сарвқоматларим, Ишққа ишорадир, севгидан давоми…

Мансур Ғаниев (1988)

1988 йилда Шўрчи туманида туғилган. Термиз Давлат университетининг филология факулътетида таҳсил олган. Ҳозирда “Шарқ зиёси” газетасида фаолият юритади. ЙИЛЛАР ХОТИРАСИ Она, қорлар тушиб қолди Йўлимизга, Соғинчларнинг каптарлари Кўнглимизда. Оқ ёмғирлар ёғиб ўтди Тушларимдан. Қайноқ селлар келаётир Ичларимдан… Яна йўллар хотирамга давоми…

Шавкат Одилжон (1989)

Шавкат Одилжон Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Бахт бекати” номли китоби чоп этилган. Ҳозирда “Китоб дунёси” газетасида фаолият юритади. СИЗ МЕНИ СЕВМАЙСИЗ… Фасл танламайди муҳаббат, Висол они бор тўрт фаслда. давоми…

Наргиза Алихонова (1974)

1974 йилда туғилган. Андижон Давлат университети ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Андижоним менинг”, “Талаба таронаси” тўпламларида шеър­лари чиққан. “Ой билан суҳбат” номли шеърий тўплами муаллифи. Осмоний шарар Яна таом тагига олди, Таъналарга қолгум муқаррар. Яна шеър ўз кўйига солди, Тинч қўй давоми…

Жўра Муҳаммад (1954)

1954 йилда туғилган. Жиззах Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугаллаган. Унинг “Ҳаёт ишқи”, “Ватан ҳақида қўшиқ”, “Эвирилиш лаҳзаси” шеърий тўпламлари нашр қилинган. * * * Ўз кўксимга ўзим сиғмадим, Адирларга қочдим ҳаё-ҳуд. Майсазорга ёнбошлаганча Кўкка боқиб, ёлвордим давоми…