Пиримқул Қодиров: «Болаликдан бошланган тарбия муҳим…» (2011)

Халқимизнинг севимли ёзувчиси Пиримқул Қодиров­нинг салмоқли романлари, бир-биридан ширали қисса ва ҳикоялари китобхонларнинг севимли асарларига айлангани шубҳасиздир. Айниқса, ёшларга бағишланган “Уч илдиз” асарига устоз Абдулла Қаҳҳор юксак баҳо берган бўлса, русча таржимасини ўқиган буюк қозоқ адиби Мухтор Авезов Москвада бўлиб давоми…

Эркин Аъзам дейдики…

Йўлдаги одамни (ёзувчини) шаклланиб бўлган, яъни манзилига етган дейиш мумкинми, айтинг? Ҳаёт уни йўниб, тоблантириб, чиниқтириб бориши табиий ҳол. Бироқ йўнилавериб, сип-силлиқ бўлиб қолмоқдан сақланиш лозим. Ундай одамнинг қаламидан чиққан нарсалар ҳам ўзига ўхшаб сип-силлиқ бўладики, адабиётга бунинг сира даркори давоми…

Сирожиддин Саййид. Олис ишқ соғинчи ёхуд ватан сурати (2010)

Олис-олис қирлар ортидан, Бойсун тоғлари адоғидан дилни орзиқтиргувчи наво таралади. Мўйсафид харсангтошлар мангулик дуосини ўгираётгандек, ўркач-ўркач бўлиб ётган адирлар асрлардан ёдгор карвонларни эслатади. Ям-яшил даштларда қора сурувлар, осмоннинг зангори яйловида эса боқилган оқ ҳисори қўйлар мисоли семиз булутлар сокин кезинадилар. давоми…

Анвар Обиджон. Болаликдан айрилиш қийин (2010)

Болалигимни қўмсайвераман, қўмсайвераман… Ичикиб-ичикиб соғинаман…Ваҳоланки, у замонларда ҳаёт енгил бўлмаган. Уйлар полсиз, қишда печка топилса, кўмир топилмайди. Ўтин ёқсанг, бир ловуллаб иситади-ю, яна тафти сўнади. Сандалнинг аҳволи ҳам шу. Қор ёки ёмғир ёғса, томдан чаққа ўтгани-ўтган, сув томчилаётган жойларга териб давоми…

Истеъдодсиз толиби илмнинг ўзи йўқ!

Германия таълим тизими ана шу олтин қоидага таянади Германия – жаҳон илм-фани ва маданияти ўчоқларидан бири. Бу мамлакат илдизи асрларга бориб тақалувчи илмий мактаблари, Гёте, Гегел, Бетховен, Нитше, Эйнштейн, Гумболдт сингари олим ва ижодкорлари билан тилга тушган. Халқаро доирада эътироф давоми…

Дилдора Турдиева. Бечоралар ҳамдарди

Фёдор Михайлович Достоевский 1821 йилнинг октябр ойида Москва шаҳрида таваллуд топди. У серфарзанд оиланинг иккинчи фарзанди эди. 1828 йилда Фёдор наслий дворян мақомини олди. Онаси тақводор аёл эди.  У ҳар йили фарзандларини Троитса Сергиев лаврига олиб борар, уларга «Кўҳна ва давоми…

Пардабой Нуржанов. Юракларга йўл топган адиб

Халқ тақдири орқали бутун бир даврни тасвирлашга, умуминсоний миқёсда фикрлашга интилган ёзувчилардан бири Тўлепберген Қайипбергеновдир. Агар Абдулла Қодирий «Ўтган кунлар» романи орқали ўзбек халқини, Мухтор Авезов «Абай йўли» эпопеяси орқали қозоқ халқини, Чингиз Айтматов «Жамила», «Асрга татигулик кун», «Кассандра тамғаси» давоми…

Шошлик алломалар

“Насаб” арабча сўз бўлиб, келиб чиқиш, насл-насаб, сулола, аждод маъноларини англатади. Ислом аҳлининг кўпайиши, араб халқларининг ажам халқлари билан қўшилиб кетиши насабларни ўрганиш ҳақидаги илмнинг дунёга келишига замин яратди. Унинг асосчиси насаб илмининг имоми Ҳишом ибн Муҳаммад ибн Соиб ал-Килабий давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Романнинг бир фазилати

Атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи шу пайтгача авлодлар учун ўзига хос адабий-эстетик мактаб вазифасини ўтади ва ўтамоқда. Бу жараён узлуксиз давом этаверади. Зотан, бадиий жиҳатдан юксак асарнинг ҳамиша инсониятга адабий сабоқ бўлишдек хосияти бор. Таассуфки, шўролар замонида бадиий давоми…

Абдулахат Қаҳҳоров. Маърифат осмонидаги юлдуз

Ўрта асрлардаги буюк Шарқ мутафаккири, ўз ижоди билан ижтимоий фалсафа, тилшунослик, мантиқ, адабиётшунослик, шеърият, ижтимоий лингвистика, табиатшунослик ривожига улкан ҳисса қўшган, бой мероси жаҳон фани тараққиётига жиддий таъсир кўрсатган Маҳмуд Қошғарийнинг таваллуд топганига минг йил тўлди.