Муродхўжа Мухторов. Маънавий комиллик мақомлари

Алишер Навоий мақом санъатини ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан мукаммал билгани унинг назмий-илмий асарларидан аён. Аслида ҳам мақом олами Навоий бадиий тафаккури, теран ва гўзал руҳий оламининг ажралмас таркибий қисмидир. Зеро, сўз мулки султонининг ғазалиёти шеърияти услубида ифода этилган наволар давоми…

Абдулла Носиров. Асрлар яшаган ноёб китоблар (1983)

Буюк алломаларнинг илмий мероси бора-бора халқнинг азиз мулкига айланиб қолади. Шарқ халқларининг илмий-адабий, тарихий ва сиёсий қарашларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан 1943 йилда ташкил этилган Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти бамисоли хазиналар кони. Бу илм даргоҳида сақланаётган давоми…

Тоғай Мурод. Юрт қўшиғи (бадиа)

Аёлимиз айтади, уйқунгизда гапириб чиқасиз, дейди. – Нимани гапириб чиқаман? – сўрайман ундан.Аёлимиз тайин бир нима деёлмайди. Бир ундай дейди, бир бундай дейди.Чин, мен учун кеча-да бир бўлиб қолди, кундуз-да бир бўлиб қолди. Кўзим илиндими, бўлди, тушимга бир нималар киради. давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Муаммо (ҳикоя)

Худо “Ол, қулим!” деб турган эканми, Икром компьютер дастурчилари танловида ютиб чиқди-ю, Европа мамлакатлардан бирига саёҳат йўлланмасига эга бўлди! Бориш-келиш, яшаш, овқатланиш, қўйингки, ҳамма харажатлар ташкилотчилар зиммасида экан! Қувончдан Икромнинг боши осмонга етди. * * * …Ҳаммаёқ ям-яшил. Йўллар ойнадай давоми…

Эркин Усмон. Тошбосгансой воқеаси (ҳикоя)

Оғайним Алижонни кўрсам, ҳам куламан, ҳам куяман.Бундоқ қарасангиз, бинойидек. Етти мучаси соғ, ақли-ҳуши жойида. Агар ўлгудек содда, болалардек ишонувчан ва хаёлпараст эканлигини нуқсон демасангиз, ҳеч қанақа камчилиги йўқ, кўнгли тоза йигит.У ҳали ёш болалигидан отаси онаси билан ажрашиб кетган, билишимча, давоми…

Олим Отахон. Қисмат (ҳикоя)

1. Мастуранинг мактуби Соғинчли салом!Азиз ака, соғ-саломатмисиз, келинойим, жиянларим яхши юришибдими? Мендан сўрасангиз, Тошкентдан чиққач, Москвада иссиқ-совуққа чалинибман, шекилли, мана Дюкшестда — асосий ва мажбурий муолажа қолиб шамоллашга қарши дори-дармон ичиб касалхонада ётибман, бу ҳам етмагандай, қаттиқ толиқибман, юрсам, турсам, давоми…

Отаули. Сув (ҳикоя)

Кўпни кўрган ота-боболаримиз бутун олам ҳам, бани одам ҳам тўрт унсур – олов, ҳаво, тупроқ, сувдан таркиб топган дейдилар. Бу тўрт унсурдан ҳар бирининг ўзигагина хос энг бирламчи сифатлари бор: олов – муқаддас, ҳаво – беминнат, тупроқ – табаррук, сув давоми…

Асад Дилмурод. Хилват (ҳикоя)

Куз қуёши остида мудраётган шаҳар кўчаларида юпун кийинган, калта сочлари қировлаган озғин кампир тушига чангали дов қарчиғай кирганини айта-айта сўйланиб юрар эди…Орадан кўп ўтмай, авжи қиш чилласида, еру кўк паға-паға қор кўрпаси билан ўралганда, дабдурустдан шаҳарга Амир Темур Кўрагон ташриф давоми…

Тоҳир Малик. Қарғиш (ҳикоя)

Бола ўлик туғилди. Бир кун ўтмай хотини ҳам жон берди. Жаноза куни шомдан кейин туғруқхонанинг бош врачидан элчи келиб, бир қоп сабзи-пиёз, ярим қоп гуруч, қўйнинг сон гўштини ташлаб кетди. Эрталаб пайдо бўлган иккинчи элчи бош врачнинг ҳукумат мукофотига номзоди давоми…

Худойберди Тўхтабоев. Ёввойи эчкилар (эртак)

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда эмас, шу ўзимизни кунларда Тошкент шаҳрида энг ақлли одамларни шошириб, ўйлантириб қўядиган сирли бир воқеа юз берибдики, бутун шаҳар аҳли ҳайратдан ёқасини ушлаб қолибди. 12 қаватли уйларнинг қоқ ўртасига дадалари қуриб берган давоми…