«Озод Ватан саодати» антологиясига киритилган насрий асарлар

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тайёрланиб, 2013 йили “Адиб” нашриётида чоп этилган 5 жилдли “Озод Ватан саодати” антологиясининг 2-жилдига ўзбек адабиётида Мустақиллик даврида ёзилган қуйидаги насрий асарлар киритилган: 1. Саид Аҳмад. Қоракўз мажнун (ҳикоя) 2. Асқад Мухтор. Фано ва бақо (ҳикоя) давоми…

Муҳаммад Шариф. С.А. хотиралари (қисса)

Туркман чўлида қулоқчўзма 1986 йилнинг 18 апрели эди. Бизни Косонсой тумани ҳарбий чақирув бўлинмасида сафга тизиб, номма-ном йўқловдан ўтказгач, автобусларга чиқаришди ва Наманган вилояти марказига йўл олдик. Шаҳарга қишлоғимиздан ўтиб кетиларди. Ҳовлимиз катта йўлдан кўриниб туради. Автобус ойнасидан қараб илғаб давоми…

Муҳаммад Шариф. “Уолл Стрит” (ҳикоя)

– Войдод, вой ўлай! Болта кўтариб келаётганмиш! Энди нима қиламиз? – Ўттизга ўрлаб қўйган жувон темир дарвозани даранглатиб ёпиб кирди-да, қўлидаги чўлтоқ супургини четга улоқтириб, катта даҳага кирган қуртдек пишиллаб ётган эрини титраб-қақшаганча уйғотишга тушди. – Войдод! Турсангиз-чи ғафлат босмай! давоми…

Муҳаммад Шариф. Немис (ҳикоя)

У тушган машина Қамчиқ довонидаги чегара назорат нуқтасига етиб келганида маълум бўлдики, тоғ йўли ёпиқ экан. Кеча туни билан қор ёққан, довонда йўлни тозалаш ишлари ҳали тугамабди. Орадан бирор соат ўтмай йўлда машиналар турнақатор бўлди, бир зумда қурут, писта, қўқонпатир, давоми…

Муҳаммад Шариф. Менинг қирғизим (ҳикоя)

Нафасим бўғзимга тиқилгандек бўлди. Рақибим ҳам толиққан шекилли: икковимиз бирдек ҳарсиллаб, пишқириб, каллама-калла тиралишиб қолдик. Миямда фақат бир хаёл чарх уради: қанийди ҳаммаси тезроқ тугай қолса… Пайт пойлаб, ярим қадам ортимга силтандиму кўкрагини мўлжаллаб калла қўйдим. Вой аблаҳ-эй! Ғирт тошнинг давоми…

Ҳалима Худойбердиева (1947-2018)

Ҳалима Худойбердиева (1947.17.5, Боёвут тумани – 2018.17.8) — Ўзбекистон халқ шоираси (1992). Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1972). «Саодат» журналида адабий ходим, бўлим мудири (1972-75), бош муҳаррир ўринбосари ва бош муҳаррир (1982-94), Ёшлар нашриётида бўлим мудири (1978-82), Ўзбекистон хотин-қизлар давоми…

Муҳаммад Салом. Ўзганинг дилбанди (ҳикоя)

-Ҳуу отаси, туринг, турақолинг энди… Олисдан таралгандай майин овозни Отаси гўё эшитмас, кўрпага бурканганча қимирламай ётарди. Шунда овоз эгаси “қаср”га оёқ томондан қўл узатиб, кўрпани силкитди: -Туринг, отаси, келиниз чойга чорлаяпти, келин қўлидан чой ичмайсизми, отаси?-А?.. Келин… – отаси аввал қўзғалди, сўнг давоми…

Жансуг Чарквиани (1931-2017)

Жансуг Чарквиани (ჯანსუღ ჩარკვიანი) – грузин шоири. 1931 йил 30 сентябрда Тбилисида туғилган. Тбилиси давлат университетини тамомлаган (1953). Илк шеърий китоби 1959 йили “Бир кечанинг сукути” номи билан чоп этилган. 1989 йили ёзган “Ҳурлик мадҳияси” шеъри машҳур бўлган. ИЛҲОМИМГА Сен давоми…

Шрикант Верма (1931-1986)

Шрикант Верма ҳинд адабиётининг йирик вакилларидан ҳисобланади. У 1931 йил 18 сентябрда Мадхья-Прадеш штатидаги Биласпур шаҳрида туғилган. Мураккаб ва бетакрор ижодий тадрижни бошдан кечирган бу шоир, «Талваса достони» (1963 йил) шеъри билан ўқувчилар ва адабий танқидчилик эътиборига тушди. «Мажлислар уйи» давоми…

Ги де Мопассан. Ўлиб тирилган (новелла)

Дам олиш уйининг муҳташам емакхонаси кечки овқатга ошиқаётган хўрандалар билан аста-секин тўлмоқда эди. Курортлар ва дам олиш уйларида шундай бир эрмак бор, кечки овқат маҳали ҳамманинг кўзи кираверишдаги эшикни кузатиш билан банд бўлади: янги келганларга баҳо берилади, уларнинг кимлигию касб-кори давоми…