Энвер Хуршут. «Амир Умархоннинг канизи» (1989)

ёки «Меҳробдан чаён» романидаги тарихий воқеа ҳақида мулоҳазалар Ўзбек совет адабиётининг асосчиларидан бири, ўзбек романчилигининг отаси Абдулла Қодирий тарихга, тарихий шахсларга чукур қизиқиш билан муносабатда бўлар, эътиборга молик воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини ажрата олишга моҳир эди. «Ўтган кунлар» ва давоми…

Мустақиллик йилномаси (1991-2016)

Мустақиллик йиллари ўтмиш саҳифаларига 25 йиллик тарих ўлароқ қўшилди. Қуйида юртимизнинг ана шу жажжи тарих китоби қатларига муҳрланган ёрқин саҳифалар билан танишинг. 1991 йил 31 август. Тошкентда Республика Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VI сессиясида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Олий давоми…

Воқиф Султонли. Қумри навоси (ҳикоя)

Мироншоҳ отаси Амир Темурнинг назарига тушган, шуҳрати бутун Шарққа ёйилган машҳур бастакор Абдулқодир Мароғийнинг янги асарини тингламоқ учун муҳташам анжуман ташкил эт­ди. Бастакор бир ой аввал ёзган асарининг қўл­ёзмасини унга тақдим этиб, тортинибгина кичик бир анжуман ўтказишни сўранганди. Ҳукмдор мамнуният давоми…

Янка Купала. Эрк қўшиғи

Янка Купала. Эрк қўшиғи: Шеърлар ва поэма / [Редкол.: Азимов С. О. (редкол. раҳбари)]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари шеърияти). Бу китоб атоқли белорус шоири Янка Купаланинг поэма ва шеърларидан тузилди. Бу асарларда давоми…

Туркия раҳбарияти Президент Ислом Каримов вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти, марҳумнинг яқинлари ҳамда ўзбек халқига таъзия изҳор этди. “Ўзбекистон жаноб Каримовнинг кучли пешқадамлигида сўнгги чорак асрда жадал тараққий этиб, минтақа ва дунёда муҳим давлат сифатида ўрин давоми…

Илҳом Алиев: Озарбойжон халқи Ислом Каримовни чинакам дўст деб билади

Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонасида бўлиб, Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди. Озарбойжон етакчиси Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шерзод Файзиев билан суҳбатлашди ҳамда элчихона мотам китобига таъзия сўзларини ёзиб қолдирди.   давоми…

Эркин Воҳидов: “Шеърият — меҳр демакдир” (1988)

— Ўзбек шеърияти жаҳондаги энг бой ва юксак миллий маданият турларидан бири сифатида ривожланиб келган. У ўзининг классик даври, Навоий ва Бобурлари билангина эмас, балки Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон сингари совет даврида туғилган чўққилари билан ҳам машҳур. Бугун ана давоми…

Бегали Қосимов, Нурбой Жабборов. Фурқат (1859-1909)

Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат – миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири. У шоир ва адиб, адабиётшунос ва муаррих, элшунос ва мутаржим сифатида ўзидан бой маънавий мерос қолдирди. Фақат бугина эмас. У биринчи ўзбек журналисти ҳам эди. «Туркистон вилоятининг давоми…

Шариф Юсупов. Муҳйи Хўқандий (1836-1911)

Ўз замондошлари орасида «тожуш-шуаро», «шоҳи шоирон» дея эътироф этилган бу улкан санъаткорнинг номи Ҳожи Муҳйиддин Муҳаммад Ризо охунд ўғли бўлиб, «Муҳйи» адабий тахаллусидир. Муҳйи, айрим тадқиқотларда, Афғонистоннинг Кандаҳор, баъзиларида Ҳирот шаҳрида туғилган, деб келинар эди. «Тарихи Муҳйи Хўқандий» асарининг муаллиф давоми…

Малик Фаль (1929-1978)

Малик Фаль (Malick Fall) – таниқли шоир ва ёзувчи. Асосан француз тилида ижод қилган. “Бўртма нақшлар” шеърий тўплами ва “Жароҳат” романи эълон қилинган. Малик Фалнинг “Қоронғилик”, “Сайёҳларга” шеърларини атоқли шоиримиз Шавкат Раҳмон ўзбек тилига ўгирган. ҚОРОНҒИЛИК Қишлоқларим қўрқар қоронғиликдан, қоронғилик давоми…