Шойим Бўтаев. Ҳисомиддин ал-Ёғий (ҳикоя)

Қиш чилласи оёқланди.Совуқ забтига олди.Масжид айвонида тирик жон кўринмасди, узоқ-ёвуқдан оқиб келишган намозхонлар ўзларини ичкарига олишган.Беш-олти юз намозхонни бемалол сиғдира оладиган бу бинони ҳар бирига дурадгорлар томонидан ойлаб ишлов берилган ўн икки ёғоч устун ўз кифтида тутиб турарди. Бу устунларда давоми…

Шукур Холмирзаев. Озодлик (ҳикоя)

Ҳикоялар тўпламининг иккинчи жилди нашрга тайёрланаётган чоғларда Шукур ака: «Озодлик»нинг остига «Набижон Боқийга бағишлайман. Муаллиф» деб ёзиб кўйинг, илтимос», деди. Бу ҳикоя, чамаси, ўн йил бурун «Ватан» газетасида сонма-сон эълон қилинган, лекин ўшанда бағишлов йўқ эди. Чунки ўзим ўша газетада давоми…

Шукур Холмирзаев. Қуёш-ку фалакда кезиб юрибди (ҳикоя)

1 … Ўша пастликка эгилиб ўсган гужумча остида ўтиргандим. Курсида. Курсининг оёқлари ерга ботиб кетган. Намгарчилик-да. Айтдим-ку, ё саккизинчи, ё тўққизинчи май эди… Жийдалар гуллаган. Унисининг шохида бир булбул сайраса, бунисининг шохида бир булбул сайрайди. Хўроз-макиён. У ерда ўтроқ қарғалар давоми…

Шукур Холмирзаев. Кўк денгиз (ҳикоя)

— Недин не тату?— Суу тату.( – Оламда энг тотли нарса нима? – Сув.)Олтой топишмоғи Н. вилоятидаги «Дружба» деган совхозда расм чизиб, бўёқчилик ҳам қилардим. Тирикчилик-да, ака. Қишлоқнинг бир четида музей бор эди: хўжаликнинг тарихи, яъни ютуқлари акс эттирилган. Ўшанинг давоми…

Эркин Самандар. Афсунгар гул (ҳикоя)

Уни аввал тушида кўрди Сабоҳат. Қизилқоя тепасида у лов-лов ёниб турарди. Уфқдан энди бош кўтарган қуёш нурларида барглари чўмилаётгандай эди. Қуёшданми ёки ўзи шундайми, улар қип-қизил. Йирик-йирик. Бўйлари ҳам антиқа. Сарвгулдан-да баланд. Шохалари бўлдамли. Орасида булбул чаҳ-чаҳ сайрайди.Ё, тавба, дейди давоми…

Ўлмас Умарбеков. Оламушук (ҳикоя)

Зайнобиддин Омонов янги ишга ўтганидан бери ҳафтанинг уч куни уйда бўлса, тўрт куни сафарда. Институтни тамомлаб қарийб ўн йил ишлаган. Илгари шаҳардан чиқмасди. Чиқишни ўзи ҳам истамасди. Ҳар куни соқол қиртишлаб, ванна қабул қилишга ўрганган одам бегона жойда ётиб қолишни давоми…

Карим Баҳриев. Ой бориб, омон қайтмаган болам (1990)

Ўсмир ҳарбий хизматга ўз оёғи билан, соғ-саломат жўнаб, уйга темир тобутда қайтди… Жувонмарг бўлган йигит ота-онасини, бобосини, укаларини ва қорабайир отини яхши кўрарди… Редакцияга мактуб Мен энди нмма қиламан дунёда!! Ўн саккиз йил кўзимнинг қорачиғидай авайлаб катта қилганим, зийрак, ақл-фаросатли давоми…

Ғаффор Ҳотамов. Улар кўзёшларга ишонмайдилар (1990)

Ёмғир тинмай ёғди кун бўйи, Ёмғирли кун каби эзилди дардим. Яйдоқ кўчаларда жим юрган кўйи Сенинг изларингни ахтардим… Ёмғир ҳеч маҳал бунчалар — на кеча, на кундуз тинмасдан ёғмаган, ҳеч маҳал инсон дарди бунчалар эзилиши мумкин эканлигига шоҳид бўлмаганман. Боғ давоми…

Абдурауф Фитрат. Тилимиз (1919)

1918 йили Туркистон Компартиясининг топшириғига кўра, Фитрат (Шокиржон Раҳимий ва Қаюм Рамазон билан ҳамкорликда) дастлабки она тили дарслигини яратади (бу ҳақда «Иштирокиюн» рўзномасининг 1918 йил 1 май сонида «Биринчи она тили курси» деган мақола ҳам чиққан). Кейинроқ олим бу соҳадаги давоми…

Даҳолик

Даҳолар орамизда яшайди, чунки айтишларича ҳатто беш ёшгача бўлган ҳар бир гўдакда ҳам даҳолик сифатлари мавжуд бўлар экан. Аммо ён-атроф талабларига, анъаналарига мослашиш гўдакдаги бетакрор сифатларни сўндиради, уни бир қолипда фикрлайдиган ва бир тарзда яшайдиган оммадан бирига айлантириб қўяди.