Пиримқул Қодиров. Яшашнинг маъноси (1990)

Анвар Жўрабоев: — Аввало ижод даргоҳига йўл топишингиз қандай бўлгани ҳақида сўзлаб берсангиз. Пиримқул Қодиров: — Гапни сарчашмадан бошлай қолайлик. — Яхши бўларди. — Унда оддий бир чўпон қизи бўлган онамнинг эртаклари менда ижодга илк бор ҳавас уйғотганини айтишим керак. давоми…

Эркин Воҳидов: “Шеърият — меҳр демакдир” (1988)

— Ўзбек шеърияти жаҳондаги энг бой ва юксак миллий маданият турларидан бири сифатида ривожланиб келган. У ўзининг классик даври, Навоий ва Бобурлари билангина эмас, балки Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон сингари совет даврида туғилган чўққилари билан ҳам машҳур. Бугун ана давоми…

Шукрулло: “Халқ дардини жойладим дилга” (1988)

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло билан адабиётшунос Нўъмон Раҳимжонов суҳбати — Шукрулло ака, суҳбатимизни шеърият тўғрисида, бугунги инқилобий қайта қуриш даврида шеър ва шоирнинг ўрни, роли, аҳамияти хусусида бошласак. — Очиғи, ана шу суҳбатимиз бир неча ойдан бери чўзилиб келаяпти. Лекин давоми…

Эргаш Очилов. “Яхшилик айлагил, олдингдан чиқар”

Мумтоз Шарқ адабиётининг забардаст сўз санъаткори, улуғ мутафаккир, нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (1414-1492) Нишопур яқинидаги Жом шаҳрида туғилиб, Ҳиротда яшаган ҳамда шу ерда машҳур шоир ва аллома бўлиб етишган. У Ҳиротда Хожа Алоуддин Али Самар­қандий, давоми…

Бегали Қосимов, Шуҳрат Ризаев. Абдулла Авлоний (1878-1934)

Абдулла Авлоний 1878 йилнинг 12 июлида Тошкентда Мерганча маҳалласида дунёга келди. Бобоси Мирнеъматбой асли қўқонлик ўқчи-ёйчилардан эди. Отаси Миравлон ака майда ҳунармандлик — тўқувчилик билан шуғулланган. Пиёнбозорда (ҳозирги Навоий театри майдони), Ярмарка бозорида (ҳозирги Санъат музейи атрофи) бўз ва чит давоми…

Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов узоқ хасталикдан сўнг 2016 йил 30 май куни кечга яқин вафот этди. Эркин Воҳидовнинг оила аъзолари, яқинларига ва мухлисларига ҳамдардлик билдирамиз. Марҳумнинг жаноза маросими эртага бўлиб ўтади. Ўзбекистон халқ шоири (1987), Ўзбекистон Қаҳрамони давоми…

Абдували Қутбиддин (1960-2019)

Абдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1983). Самарқанд вилоят газетаси «Ленин йўли» (ҳозирги «Зарафшон») газетасида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, «Ёзувчи» нашриётида етакчи муҳаррир, бош муҳаррир давоми…

Муҳаммад Юсуф (1954-2001)

Муҳаммад Юсуф (тахаллуси; асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) (1954.26.4, Марҳамат тумани — 2001.31.7, Элликқалъа тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (1998), жамоат арбоби. Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факултетини тугатган (1978). Республика китобсеварлар жамияти (1978-80), «Тошкент оқшоми» газетаси давоми…

Абдусаид Кўчимов (1951)

Абдусаид Кўчимов 1951 йили Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. «Ўқитувчи» нашриётида мусаҳҳиҳ, «Ленин учқуни» (ҳозирги «Тонг юлдузи») газетасида мухбир, бўлим мудири, масъул котиб ва бош муҳаррир, «Шарқ юлдузи» давоми…

Ғаффор Ҳотамов (1953-2021)

Ғаффор Ҳотамов 1953 йилнинг 25 апрелида Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги Ғужбоғ қишлоғида туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг филология факультетини тугатган (1974). Республика болалар газетаси таҳририятида, «Тошкент оқшоми», «Совет Ўзбекистони» («Ўзбекистон овози») газеталари, «Ёшлик» журнали таҳририятида, Ғафур Ғулом номидаги давоми…