Михаил Шолохов. Инсон тақдири (ҳикоя)

Юқори Донда урушдан кейинги биринчи баҳор ниҳоятда яхши келди, бундақаси жуда камдан-кам бўлади. Мартнинг охирида Азов бўйларидан илиқ шамол эсди-ю, Доннинг чап қирғоғидаги қумлар икки кун ичида яп-яланғоч бўлиб қолди, даштлардаги қор тиқилиб ётган жар ва ўралар кўпчиди, дала анҳорлари давоми…

Раҳимжон Отаев. Жаҳон адабиётида Афанди

Жаҳон халқлари оғзаки ижодида Хўжа Насриддин афандининг тутган ўрни хусусида бошқа ҳеч бир халқ адабиётшунослари, ҳаттоки ўзларини афандининг энг бирламчи вориси деб ҳисобловчи усмонли турк адабиётшунослари ҳам рус адабиётшунослари каби изчил ва кўламли илмий тадқиқотлар олиб бормаган десак муболаға бўлмайди. давоми…

Марио Варгас Льоса. Мутолаа ва адабиёт васфи (Нобель маърузаси)

Беш яшарлигимда хат танидим – Боливиянинг Кочабамба шаҳридаги де Ласал мактабида таҳсил олган акам Юстиниан менга илк устоз бўлди. Бу ҳаётимда туб бурилиш ясаган ҳодиса эди. Бугун, орадан етмиш йил ўтиб ҳам, мени жодулаган ўша воқеликни – китоб саҳифаларидаги сиймолар давоми…

Раҳмон Қўчқор. Зигмунд Фрейд ёҳуд “дардингни олай, биродар” таълимоти

Австриялик машҳур файласуф, психолог ва психиатр Зигмунд Фрейд (тўлиқ исми шарифи Сигизмунд Шломо Фрейд) 1856 йилнинг 6 май куни ўша пайтда Австрия империяси таркибига кирувчи Моравиянинг Фрайберг шаҳарчасида таваллуд топган. Ҳозир Пришибор деб номланган бу шаҳарча Чехия ҳудудида жойлашган. Олим давоми…

Маҳмадиёр Асадов. Биринчи Нобель лауреати

Адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотига илк бора 1901 йилда француз шоири Арман Сюлли-Прюдом сазовор бўлган эди. Мана шу тарихий, оламшумул воқеа бўлмаганида, эҳтимол, Прюдомни жаҳон танимасмиди… Ҳа, ҳатто ўз ватанида номи унут бўлаёзган шоирни Швеция академияси мукофотга энг муносиб номзод давоми…

Зайнобидин Абдурашидов. “Катта бошлиқ” фаолиятининг айрим қирралари

Мустақиллик учун курашган, жадидчилик ҳаракати номини олган мутафаккирлар гуруҳи миллатнинг ўзлигини танитиш, миллий-озодлик ҳаракатини шакллантириш ва уни амалга оширишдек улуғ вазифани ўз олдига қўйган ва бутун Туркистон ўлкасини ҳаракатга келтирган буюк куч эди. Бу ҳаракатнинг раҳбарлари Шарқ ва Ғарб маърифати, давоми…

Ашурали Жўраев. Дўпписи йўқ дунё (туркум ҳикоялар)

Қабрнинг эшиги йўқ Унинг бошини нам тупроққа оҳиста қўйишди. У ҳамон қимир этмай, тошдай қотиб ётарди. Хайрият, аввал жағини, сўнг қўлларини бўшатишди. Ишқилиб, нафас олаётганини биров сезиб қолмасайди. Сезса барчаси барбод бўлади… Унинг тириклигини фақат хотини эшитмасин, эшитса тамом, ҳаммаси давоми…

Ўзбек тасвирий санъатининг баҳодири

Ўзбек тасвирий санъатининг Баҳодири дейилганда, бутун умри рангларга бағишланган, хаёлни ҳаётга, ҳаётни хаёлга йўғириб ижод қилувчи, табиат ва инсонни тасвирлар орқали тадқиқ қилувчи санъаткор, улкан тафаккур кишиси кўз олдимизда гавдаланади. Бир парча бўз матода ҳаётни парчаларга бўлиб акс эттира олиш, давоми…

Юрий Казаков. Оқ қоғоз билан юзма-юз

Чин маънодаги карвонсаройга айланиб қолган, денгизчи ва сайёҳлар билан тўлиб-тош­ган кўҳна, деворлари яғир меҳмонхонанинг эски қанотидаги хонада ўтирардим. Бўлмада турли халта-хуржунлар, ашқол-дашқоллар очилиб-сочилиб ётар, тамаки қутилари, устара, қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва ҳоказолар ҳар жойда қалашган эди. Бунинг устига, адабиёт ҳақида беҳуда давоми…

Жавлон Жовлиев. Бухоро, Бухоро, Бухоро… (ҳикоя)

Ўша йили қиш жуда совуқ келган экан-да! Эс-эс биламанки, бирга ўйнайдиган серкиприк афғон болаларининг киприклари бир-бирига ёпишиб, қиров тушгандай оқариб қоларди. Худди ҳозирги қорбоболарнинг ясама киприкларини эслатарди. Мен афғон болалари билан тез тил топишиб кетганман. Гарчанд улар мендан бўйчан, бунинг давоми…