Фурқат (1859-1909)

XIX аср иккинчи ярми ва XX аср бошларидаги ўзбек халқчил адабиётининг йирик намояндаси, маърифатпарвари, лирик шоири, оташин публицисти Зокиржон Фурқат Қўқон шаҳрида, Мулло Холмуҳаммад оиласида дунёга келган. Бўлажак шоирнинг отаси замонасининг илғор фикрли вакилларидан бири сифатида турли билимлардан яхшигина хабардор давоми…

Сўнгги ҳимоя қуроли: ёхуд ракетадан қудратли, гулдан нозик куч (2018)

Таниқли шоир, “Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири Эшқобил Шукур билан суҳбат — Оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, оилавий китобхонлик ҳақида гап борар экан, ижодкорнинг шаклланишида болаликнинг ўрни хусусида тўхталмасдан бўлмайди… — Одам болалигини болаликдай яшаши керак. У бола кўзи билан дунёни давоми…

Карим Баҳриев: “Ижод – индивидуал, хос жараёндир” (2017)

– Сизда адабиётга илк ҳавас қачон уйғонган, матбуотдаги илк чиқишларингиз, сўнгра биринчи китобингиз ўқувчилар қўлига етиб борган дамларни эслаб ўтсангиз. – Дабдурустдан бир нарса деб жавоб бериш қийин, албатта… Чунки ҳар қандай осон жавоб юзаки бўлиб қолади. Ҳар бир болада давоми…

Элдор Мухторов. Бизга замондош Шекспир

Улуғ инглиз драматурги Вильям Шекспир 1564 йил 23 апрелда Англиянинг Стратфорд шаҳрида дунёга келди. Буни қарангки, Шекспир туғилишидан икки ой муқаддам Римда итальян Уйғониш даврининг буюк мусаввири, Сикстин капелласидаги ғаройиб суратларнинг муаллифи, ўз даврининг даҳо ижодкорларидан бири Микеланжело вафот этган давоми…

Икки авлод овози. Бугунги адабий воқеликка бир назар (суҳбат) (2015)

Бугун дунё мафкура майдонида жуда кучли, зиддиятли муаммолар рўй бермоқда. Инсон шахсига ёндашувнинг ўзгарганлиги, минг йиллик маънавий қадриятларнинг таназзулга учраётганлиги мамлакатлар тақдирини боши берк кўчага олиб кирмоқда. Бу жараён бевосита инсон қалби ва руҳининг асосий мураббийи ҳисобланган адабиёт ва санъат давоми…

Эрнст Бегматов, Суюн Қораев. Бизга фамилия керакми? (1991)

Мамлакатимиз барча фуқароларининг фамилиялари бор. Фамилия — бу қонуний жиҳатдан расмийлаштирилган ва отадан болага мерос қоладиган шахсий номдир. Паспортимизга, туғилиш, никоҳ ҳақидаги гувоҳномаларга ҳам фамилиямиз ёзиб қўйилган. Бирон ҳужжат — буйруқ, гувоҳнома, шаҳодатнома ҳам фамилиясиз ёзилмайди. Лекин ўзбек тилига давлат давоми…

Раҳимжон Отаев. Жаҳон адабиётида Афанди

Жаҳон халқлари оғзаки ижодида Хўжа Насриддин афандининг тутган ўрни хусусида бошқа ҳеч бир халқ адабиётшунослари, ҳаттоки ўзларини афандининг энг бирламчи вориси деб ҳисобловчи усмонли турк адабиётшунослари ҳам рус адабиётшунослари каби изчил ва кўламли илмий тадқиқотлар олиб бормаган десак муболаға бўлмайди. давоми…

Зуҳра Мамадалиева. Олам хотираси (ҳикоя)

У одатдагидай лоҳасланиб ўрнидан турди ва деразани очди. Эрта баҳорнинг тонг шабодаси зах хонага ёпирилиб кирди. Гарчанд ҳавода намхушлик, салқинлик уфуриб турган бўлсада, баҳор таровати қишнинг қаҳрини синдиргани аниқ эди. Осмон ҳам ажиб мусаффо, гардсиз нилий рангда эди. У мадорсиз давоми…

Муҳаббат Шарафиддинова. Ижод қанотидаги парвозлар

Ажойиб инсон, меҳрибон ота, беназир устоз, атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддиновнинг орамиздан кетганларига салкам саккиз йил бўлди. Дом­ла ўзларидан кейин ноёб мерос – ажойиб илм боғини, иймонли, эътиқодли, кенг мушоҳадали, теран фикр­лайдиган, қалами ўткир шогирдларни, адабиётшуносликка оид нодир давоми…

Янгибой Қўчқоров. Сада билан сарвнинг сўз салтанати

Атоқли адабиётшунос Иброҳим Ғафуров ва Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиевалар ҳаёти ва ижодига бир назар Сада қайрағочдошлар оиласига мансуб кўркам дарахт бўлиб, унинг соф ҳавога бой соясида камида саксон чоғлик одам кўксини тўлдириб нафас олиши, яйраб ҳордиқ чиқариши, дилтортар суҳбатлардан давоми…