Юзлаб иш жойлар тақа-тақ ёпилиб қолади. Аммо… ўлим иши тақа-тақ ёпилмайди! Дунёда ҳамма штат қисқаради. Аммо… ўлим қисқармайди!..

Юзлаб иш жойлар тақа-тақ ёпилиб қолади. Аммо… ўлим иши тақа-тақ ёпилмайди! Дунёда ҳамма штат қисқаради. Аммо… ўлим қисқармайди! Дунёда ҳамма нарса тамом бўлади. Аммо ўлим тамом бўлмайди! Ўлим мангу яшайди! Ўлим барча тузумлар учун абадийдир! Яшасин, ўлим!Тоғай Мурод

Имон билан яшагувчи, ноҳақликка чидолмовчи, хўрлик — золимликдан нафратланувчи, чин инсон бўлиб яшагувчи зот — асл зиёлидир! Тоғай Мурод

Имон билан яшагувчи, ноҳақликка чидолмовчи, хўрлик — золимликдан нафратланувчи, чин инсон бўлиб яшагувчи зот — асл зиёлидир!Тоғай Мурод

Миллатчилик — иблислар паноҳ топажак энг сўнгги паноҳ, демак. Миллатчилик — жаҳолат, демак…

Миллатчилик — иблислар паноҳ топажак энг сўнгги паноҳ, демак. Миллатчилик — жаҳолат, демак. Миллатчилик — бир халқни бошқа бир халққа нисбатан нафрати, демак. Шу боисдан, жуда кўп фожиалар ана шу миллатчиликдан келиб чиқади.Тоғай Мурод

Сизлардан олдинги қавмлар уч нарса туфайли ҳалокатга юз тутди: Кўп гапирганликлари, кўп еганликлари ва кўп уҳлаганликлари сабабли. Иброҳим ун-Наҳаъий

Сизлардан олдинги қавмлар уч нарса туфайли ҳалокатга юз тутди: Кўп гапирганликлари, кўп еганликлари ва кўп ухлаганликлари сабабли.Иброҳим ун-Наҳаъий

Бу дунёга келдингми? Энди яша! Тишни тишга қўйиб-қўйиб яша. Муштни тугиб-тугиб яша. Чидаб-чидаб яша…

Бу дунёга келдингми? Энди яша! Тишни тишга қўйиб-қўйиб яша. Муштни тугиб-тугиб яша. Чидаб-чидаб яша. Яшашни чидаганга чиқарган!Бу дунёга келдингми?Энди чида! Дунё—чидаганники! Охиригача чида, Худо берган кунгача чида!Тоғай Мурод

Одам ўз қилмишини оқлаш учун бир сабабдан бошқа ҳар қандай сабабни топади, ўз жиноятларини оқлаш учун бир баҳонадан бошқа ҳар қандай баҳонани топади…

Одам ўз қилмишини оқлаш учун бир сабабдан бошқа ҳар қандай сабабни топади, ўз жиноятларини оқлаш учун бир баҳонадан бошқа ҳар қандай баҳонани топади, ўз тинчини таъминлаш учун бир важдан бошқа ҳар қандай важни топади-ю, фақат ўзининг ҚЎРҚОҚлигини ўйламайди.Шоу