Интернетни нега ёмон кўрасиз?

Телевидение чиққанда, энди газеталар йўқ бўлиб кетади, деган таҳминлар бўлган. Инсоният бир янгиликни ҳар доим ҳам хурсандчилик билан кутиб олавермайди. Танқидлар, хавфсирашлар гирдобида янгилик кириб келади. Ўзбекистон интернет тармоғига уланганини сарҳисоб қилиб, “атиги” сўзини ишлатолмаймиз.

Анвар Обиджон. ТошвойТАГ (ҳажвия)

Икки кунлик хонаки меҳмондорчиликлардан сўнг, дўстим мени район марказига сайрга олиб чиқди. Боғдаги чойхона айвонида чанқовбосди қилиб ўтирганимизда пакана, тепакал киши соққадек ғилдираб келиб, биз билан қуюқ кўришди. Ўттизинчи йилларда русум бўлган жулдур папкасини сўри четига қўйиб, узатилган чойни шошиб-шошиб давоми…

Ойдина Мумтоз

КУЗ Ланг очиб эшикни хазон ойига, Хайрга қўл чўзар қизарган Август. Туфлисин ботириб ёмғир лойига, Қўлида соябон, шошиб келар куз. Ёмғир мудроқ йўлнинг юзини ювар, Дарахтлар бағрига босар япроқни. Булутлар осмонда қора – изқувар, Календар йиртади ёзги варақни… Куз… Заминнинг давоми…

Фазлий

* * * Бош эгдим муҳаббатга, мен ғариб бечораман, Топгайдир мени албат йўлида овораман. Билмаган дер ул Мажнун, ишқида девонаман, Излаб ҳуснига достон мағрибга равонаман. Ҳануз ёрдин йўқ хабар, ўзимдан бегонаман, Илк муҳаббат қасрида, тун шамга ҳамхонаман. Бергали туҳфа ёрга давоми…

Юсуф Худойқул

БЎЛМАС Жон оларға сендек офати жон бўлмас, Жон тутарға мен киби нотавон бўлмас. Бургут урармиш тўш чўнг қояга, ҳаргиз, Ки дардин англарга қояда жон бўлмас. Чархи бебурд рафториға ошуфта сен, Не тонг, ишқ аҳлига ёрсиз ватан бўлмас. Майли сен қоя давоми…

Муҳаммад Исмоил. Қорақурт (ҳикоя)

Сизни севиб қолиб, бўлдим айбдор,Энди шу ишқ учун тўлайин қарзим.Токи, жон бергунча бўлай вафодор, Токи, жон чиққунча қилайин таъзим!Шеърдан. Худонинг  ишлари жумбоқ экан. Молга хашак солиб юрган Марварид опани қорақурт чақди-ю, дод дейишга  улгурмай жонини ҳаққа топширди. Аксига олиб болалари давоми…

Абдукарим Мирзаев. Муҳаббат ясаган қайиқча (ҳикоя)

I «Фақат бир нарсадан бахтлиман жоним,Сен мен яшаётган дунёда борсан».Ҳаммаси жуда сокин… осуда дамлар эди ўшанда…Ҳаёт биз ўйлаганчалик енгил бўлмайди, унинг қора кунлари  инсон бошини  эгиб қўйиши, ўй-фикрини остин-устун қилиб юбориши  ҳеч гап эмас. Одам тақдирнинг чиғириқли сўқмоқларидан қадам ташлар давоми…

Бола ва пул

Биз учун пул муаммолар «манбаи» ҳисобланади. Буни биргина оилада пулга бўлган муносабатда ҳам кўриш мумкин. Шу ўринда катталарнинг муносабатини қўйиб турайлик-да, ҳали ҳаёт қийинчиликларини тўлиқ тушуниб етмаган болаларнинг пулга бўлган муносабатига эътибор қаратсак. Пул ҳеч кимни, табиийки, болаларни ҳам бефарқ давоми…

Чимилдиқсиз ўтаётган тўйлар

Маконига содиқ ўрдаклар Бир пайтлар ўғилларимиз қизиқиб ўрдак боққанди. Йигирматача паррандадан ўлиб-нетиб, сўйилиб кетиб, охири бир жуфт она-бола ўрдаклар қолишганди. Шу жониворларни уйимиздан анча наридаги дала ҳовли хизматчисига қопга солиб бериб юбордик. Хизматчи кўп ўтмай ўрдаклар йўқолиб қолганини айтди. Эҳтимол, давоми…

Шарқ манбаларида ўлчов бирликлари

Ҳар бир ўлчов бирлиги ўзининг узоқ тарихига эга. Ўлчов бирликлари мавжуд бўлмаган даврларда одамлар ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бирор нарсанинг миқдорини ўлчашда улардан фойдаланганлар. Илгари инсон тана аъзолари ҳам ўлчов воситаси сифатида қўлланилган. Бизга етиб келган ёзма ёдгорликларда улар ўз давоми…